bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 16
Romans 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
1
Мен Кенхрея шаҳридаги жамоатда хизмат қилаётган опамиз Фивани сизларга таништирай.
2
Сизлар Худонинг азизларисиз, шунинг учун Раббимиз Исо ҳақи Фивани меҳмондўстлик билан қабул қилинглар. У нимага муҳтож бўлса, ёрдам беринглар. Зеро, у кўпларга, айниқса менга кўп ёрдам кўрсатган.
3
Прискилла ва Акилга салом айтинг, улар мен қатори Исо Масиҳнинг хизматидалар.
4
Улар менинг жонимни асраб қолиш учун ўзларини ўлим хавфи остига қўйдилар. Нафақат мен, балки ғайрияҳудийлардан иборат бўлган жамоатлар ҳам улардан миннатдорлар.
5
Уларнинг уйида йиғиладиган жамоатга ҳам салом айтиб қўйинглар. Асия ўлкасидагилар орасида биринчи бўлиб Масиҳга имон келтирган азиз дўстим Епенетга салом айтинг.
6
Сизлар учун кўп меҳнат қилган Марямга салом айтинглар.
7
Биродаримиз Андроник ва опамиз Юнияга салом айтинглар. Улар мен билан бирга ҳибсда бўлган қондошларим. Бу обрўли ҳаворийлар мендан олдин Масиҳга имон келтирган эдилар.
8
Раббимиз Исо туфайли менинг азиз дўстим бўлиб қолган Амплиатга салом айтинг.
9
Масиҳ хизматида ҳамкоримиз бўлган Урбан ва азиз дўстим Стахисга салом айтинг.
10
Масиҳга содиқлигини исботлаган Апеллисга салом айтинг. Аристовул хонадонига ҳам салом айтиб қўйинг.
11
Қондошим Ҳиродионга салом айтинг. Наркис хонадонидаги Раббимиз Исога тегишли бўлганларга ҳам салом айтиб қўйинг.
12
Раббимизга жону диллари билан хизмат қилаётган опаларимиз Трифена билан Трифосага салом айтинглар. Раббимизга астойдил хизмат қилаётган азиз опамиз Персисага ҳам салом айтинг.
13
Раббимизнинг танланган хизматкори Руфусга ва менга онадай бўлиб қолган унинг онасига ҳам салом айтинг.
14
Асинкрит, Флегон, Ҳермес, Патровас, Ҳармасларга ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом айтинглар.
15
Филалогус билан Юлияга, Нирей ва унинг синглисига, Олимпас ҳамда улар билан бирга бўлган барча азиз биродарларга салом айтинглар.
16
Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар. Барча Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар.
17
Сизларга ёлвораман, олган таълимотингиздан айнитиб, орангизга низо ва ғулғула соладиган одамлардан эҳтиёт бўлинглар. Улардан ўзингизни олиб қочинглар.
18
Ахир бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз нафсларининг қулидирлар. Улар ширин сўзлару хушомадгўйлик билан софдил инсонларни йўлдан оздирадилар.
19
Сизларнинг Худога бўлган итоаткорлигингиз ҳаммага маълум. Мен сизлардан жуда хурсандман, аммо яхшиликка келганда доно, ёмонликка келганда эса норасида бўлишингизни истайман.
20
Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди. Раббимиз Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин.
21
Менинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қондошларим Луций, Ясон ва Сосипатрлар сизларга салом йўллаяптилар.
22
Бу мактубни қоғозга тушираётган, Раббимизнинг қули мен — Тертийдан ҳам сизларга салом.
23
Бутун жамоатга меҳмондўстлик кўрсатадиган ва ҳозирда менинг мезбоним бўлган Гайус сизларга салом айтяпти. Шаҳарнинг хазинадори Ераст ва биродаримиз Кварт ҳам салом йўллаяптилар.
24
***
25
Мен баён қилаётган Хушхабарга, яъни Исо Масиҳнинг Хушхабарига биноан сизларни имонда собитқадам қилишга қодир бўлган Худога ҳамду санолар бўлсин! Бу Xушхабар қадимдан сир тутилган эди, энди эса у очилди.
26
Ҳа, бу сир ошкор қилинди ва пайғамбарларнинг битиклари орқали, Худонинг амри бўйича барча халқларга аён бўлди, токи улар ҳам имон орқали Худога итоаткор бўлсинлар.
27
Донолик соҳиби бўлган ягона Худога Исо Масиҳ орқали то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин!
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16