bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 4
Romans 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 5 →
1
Хўш, биз бобокалонимиз Иброҳим ҳақида нима деймиз? Иброҳим қандай қилиб иноят топди?
2
Агар Иброҳим савоб ишлари туфайли оқланганда эди, унинг мақтанишга ҳаққи бўларди, аммо Худонинг олдида ҳеч ким мақтана олмайди.
3
Ахир, Муқаддас Битикларда нима деб ёзилган? “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ, деб билди.”
4
Меҳнаткашга тўланадиган маош илтифот эмас, хизмат ҳақидир.
5
Бироқ қонунни бажаришга суянмай, балки бетавфиқни оқловчи Худога ишонган киши ўз ишончи туфайли оқланади.
6
Мана, қонунни бажарганидан қатъий назар, Худо томонидан оқланган одамни Довуд ҳам бахтли, деб айтади:
7
“Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир, Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса, Ўша инсон бахтлидир.
8
Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, Ўша инсон бахтлидир.”
9
Бу бахтиёрлик фақат суннат қилинганларга мансубми ёки суннатсизларга ҳам тегишлими? Айтиб ўтганимиздай, Иброҳим ишончи туфайли оқланди.
10
Хўш, у қачон оқланди? Суннат бўлишидан олдинми ёки кейинми? Суннат бўлишидан олдин!
11
У суннатни ишонч орқали эга бўлган солиҳлигининг муҳри сифатида қабул қилди. У суннат қилинмасдан олдин оқланганди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолда имон келтириб оқланган ҳар бир инсоннинг отаси бўлди.
12
Айни замонда, Иброҳим суннатлиларнинг ҳам отаси ҳисобланади, шу шарт биланки, уларнинг имони ҳам отамиз Иброҳим суннат қилинмасдан олдин эга бўлган имонидай бўлиши керак.
13
Худо Иброҳимга ва унинг наслига ер юзини мулк қилиб олиш тўғрисида ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ, деб билгани учун Худо бу ваъдани берди.
14
Агар ер юзини қонунга суянадиганлар мулк қилиб оладиган бўлса эди, унда имон беҳуда, ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди.
15
Ахир, қонун Худонинг ғазабини қўзғатади, холос. Қонун бўлмаса, қонунбузарлик ҳам бўлмайди.
16
Шу сабабдан, Худонинг ваъдаси Унинг иноятига боғлиқ бўлиб, фақат имон билан қабул қилинади. Натижада қонунга амал қилиб яшайдими, йўқми, худди Иброҳимнинг имонидай имонга эга бўлганларнинг ҳаммаси унинг зурриётидир. Худонинг ваъдаси албатта уларга ҳам дaxлдордир. Ахир, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиздир.
17
Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан.” Ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Худога ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлди.
18
Худо Иброҳимга яна: “Сенинг наслинг сон-саноқсиз бўлади”, деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишга ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди.
19
Ўзи юз ёшга яқинлашиб, бадани анча заифлашиб қолганига ва хотини Сорaнинг бепуштлигига қарамай, Иброҳимнинг имони заифлашмади.
20
Имонсизлик қилиб, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади.
21
Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди.
22
Мана шу ишончи учун Худо Иброҳимни солиҳ, деб билди.
23
null
24
Бу сўзлар фақатгина Иброҳимга тегишли эмас, балки биз учун ҳам айтилган. Агар Раббимиз Исони ўликдан тирилтирган Худога ишонсак, Худо бизни ҳам оқлайди.
25
Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилтирилди.
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16