bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 9
Romans 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 10 →
1
Мен Исо Масиҳга тегишли бўлганим учун ҳақиқатни айтяпман, ёлғон гапирмайман. Бу ҳақда виждоним ҳам Муқаддас Руҳ орқали шаҳодат беряпти.
2
Ўз халқим учун чуқур қайғуга ботган юрагим муттасил алам чекмоқда.
3
Ўз қондошларим ҳақи Худонинг ланъати остида қолиб, Масиҳдан ажралишга ҳам рози бўлардим.
4
Улар Исроил халқидир. Худо уларни Ўзига фарзанд қилиб олиш учун танлади. Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилиб, улар билан аҳдлар тузди. Уларга Ўз қонунини бериб, уларни Ўзининг хизматига тайинлади ҳамда уларга Ўз ваъдаларини берди.
5
Улар улуғ ота–боболардан келиб чиққан, Масиҳ ҳам жисмоний жиҳатдан Исроил халқидан келиб чиққан. Бутун борлиқ устидан ҳукмдор бўлган Худога абадий ҳамду санолар бўлсин. Омин!
6
Худо Ўз сўзида турмади, демоқчи эмасман. Аммо Исроил халқининг ҳаммаси ҳам Худонинг халқи эмасдир.
7
Шунга ўхшаб, Иброҳимдан туғилганларнинг ҳаммаси ҳам Иброҳимнинг асл зурриёти, деб ҳисобланмайди. Ахир, Худо Иброҳимга: “Наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, деб айтган–ку!
8
Демак, жисмоний жиҳатдан Иброҳимнинг фарзандлари бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг фарзандлари эмаслар. Фақатгина Худо берган ваъданинг натижасида дунёга келганлар асл зурриёт ҳисобланади.
9
Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси қуйидагича эди: “Келгуси йили шу пайтда Мен келаман, хотининг Сора ўғил туғади.”
10
Ўша ўғил бобокалонимиз Исҳоқ эди. Вақти келиб, Исҳоқнинг хотини Ривқо эгизак ўғилларга ҳомиладор бўлди.
11
null
12
Фарзандлар туғилмасларидан аввал, ҳали бирорта яхши ёки ёмон иш қилмасларидан олдин Худо Ривқога: “Каттаси кичигига хизмат қилади”, деб айтганди. Бу кўрсатиб турибдики, Худо Ўз мақсадини бажариш учун инсонларни танлайди, танланиш инсонларнинг ишларига эмас, балки Худонинг даъватига боғлиқдир.
13
Ахир, Муқаддас Битикларда: “Мен Ёқубни яхши кўриб, Эсовдан нафратландим”, деб ёзилган–ку!
14
Хўш, бунга нима деймиз? Худо адолатсизми? Йўқ, асло!
15
Худо Мусога: “Марҳамат қиладиганимга марҳамат қиламан, шафқат қиладиганимга шафқат қиламан”, деб айтган.
16
Шундай қилиб, Худонинг меҳр–шафқати инсон хоҳиши ва ташаббусига эмас, балки Худонинг иродасига боғлиқ.
17
Муқаддас Битикларда ёзилганидай, Худо фиръавнга: “Сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй, деб сени ҳукмдор қилиб тайинладим”, деб айтган.
18
Хуллас, Худо Ўз хоҳиш–иродасига кўра иш юритади, бир инсонга марҳамат кўрсатади, бошқа бировнинг эса юрагини тош қилади.
19
Шунда кимдир мендан: “Унда нима учун Худо бизни айблайди? Ахир, ким ҳам Унинг иродасига қарши чиқа оларди?”, деб сўраши мумкин.
20
Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?”, деб сўрайдими?
21
Ахир кулол бир лой қоришмасидан ҳар хил идишлар ясар экан, уларнинг баъзиларини қутлуғ байрам кунларида ишлатиладиган қилишга, бошқаларини эса ҳар куни ишлатиладиган идиш қилиб қўйишга ҳақи йўқми?
22
Тўғри, Худо Ўз ғазаби ва қудратини жазо орқали кўрсатишга ҳақлидир. Аммо жазога мубтало бўладиганларнинг ҳалокатини орқага суриб, сабр–бардош кўрсатса, нима бўпти?
23
Шундай қилиб, Худонинг марҳаматига сазовор бўлган ва Унинг улуғворлигини баҳам кўришга белгиланган одамларга Худо Ўз улуғворлигининг нақадар бой эканлигини намоён қилади.
24
Нафақат яҳудийлар орасидан, балки бошқа халқлар орасидан танланганлар қаторида биз ҳам бормиз.
25
Хўшея китобида Худо шундай деб айтган: “Менинг халқим бўлмаганларни ‘Ўз халқим’, деб атайман. Олдин севгилим бўлмаганни ‘Севгилим’, деб айтаман.
26
Уларга: ‘Халқим эмас’, деб айтилган бўлса, келажакда улар: ‘Барҳаёт Худонинг болалари’, деб аталади.”
27
Ишаё ҳам Исроил халқи ҳақида шундай деган эди: “Исроил халқининг сони денгиз қумидай кўп бўлган бўлса ҳам, фақатгина баъзилари қутқарилиб, омон қолади,
28
чунки Эгамиз дунё устидан чиқарган ҳукмини тўла–тўкис ва тезда ижро этади.”
29
Булардан олдинроқ Ишаё яна шундай деб айтган эди: “Эҳ, агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди бизга зурриёт, Садўм шаҳрига ўхшаб қолган бўлардик, Ғамўра шаҳрига ўхшаган бўлардик.”
30
Хўш, булар нимани билдиради?! Худонинг олдида оқланиш пайида бўлмаган бошқа халқлар энди имон туфайли оқландилар.
31
Исроил халқи эса оқланиш ниятида қонунни бажариш пайида бўлдилар, лекин мақсадларига эриша олмадилар.
32
Нима учун? Чунки улар имон билан эмас, балки қонунни бажариш орқали оқланишга уриндилар. Улар Муқаддас Битикларда тасвирланган Тошга қоқилиб йиқилдилар.
33
Худо Муқаддас Битикларда шундай деб айтган эди: “Мен Қуддусда бир Тош жойлаштиряпман. Баъзилар унга қоқилиб, йиқиладилар, аммо унга таянганлар шарманда бўлмайдилар.” Бу Тош Исо Масиҳдир.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16