bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 3
Romans 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 4 →
1
Хўш, яҳудийларнинг қандай устунлиги бор? Ёки суннатнинг нима фойдаси бор?
2
Яҳудийлар ҳар жиҳатдан катта устунликка эгадирлар. Бу устунлик энг аввал шундан иборатки, Худонинг каломи уларга ишониб топширилган.
3
Уларнинг баъзилари ишонмаган бўлса, нима бўпти? Уларнинг ишонмаганлиги Худонинг садоқатини бекор қиладими?
4
Йўқ, асло! Ахир, ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Муқаддас Битикларда Худо ҳақида шундай ёзилган–ку: “Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Қоралаганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан.”
5
Инсоний фикр юритиб айтайин: Агар бизнинг қабиҳлигимиз Худонинг одиллигини янада очиқроқ кўрсатса, нима ҳам дердик?! Бошимизга қаҳр–ғазаб ёғдиргани учун Худо адолатсизми?!
6
Йўқ, асло! Худо одилдир. Худо адолатсиз бўлганда эди, қандай қилиб дунёни ҳукм қила оларди?!
7
Менинг ёлғончилигим Худонинг ҳақлигига урғу бериб, Унга янада кўпроқ шон–шуҳрат келтирар экан, нима учун мен гуноҳкор сифатида маҳкум қилиняпман?
8
Шундай экан, “Яхшилик келиб чиқсин, деб ёмонлик қилаверайлик”, — дейишимиз керакми?! Баъзилар бизга туҳмат қилиб, ўшандай таълим беряпти, деб айтмоқдалар. Бундай туҳмат қилганлар жазога лойиқдир.
9
Хўш, биз, яҳудийлар бошқалардан устунмизми? Йўқ, асло! Юқорида исботлаб ўтганимдай, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ ғайрияҳудий бўлсин, ҳар бир инсон гуноҳнинг ҳокимияти остидадир.
10
Ахир, Муқаддас Битикларда қуйидагидай ёзилган–ку: “Солиҳ ҳеч бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!
11
Биронта ҳам идрокли зот йўқ, Ҳеч ким Худога юз бурмайди.
12
Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!
13
Оғизлари очилган қабр кабидир, Улар ёлғон гапиради. Тилларидан илон заҳри томади.
14
Уларнинг оғзидан лаънат, аччиқ сўзлар чиқади.
15
Уларнинг оёқлари қон тўкишга шошилади,
16
Қадамидан ҳалокату вайрона келади.
17
Улар тинчлик йўлларини билмайди,
18
Улар Худодан қўрқмайди.”
19
Биз биламизки, қонун неки буюрган бўлса, қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида жавобгар бўлсин.
20
Зотан қонунга амал қилса–да, ҳеч ким Худонинг олдида оқлана олмайди, чунки қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади.
21
Мана энди қонунга алоқасиз равишда оқланиш йўлини Худонинг Ўзи аниқ кўрсатди. Бу ҳақда Таврот ва пайғамбарлар гувоҳлик беради.
22
Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ.
23
Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.
24
Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасаларда, Худонинг инояти билан оқланадилар.
25
null
26
Худо Исо Масиҳни бу дунёга юборди. Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси Унинг тўкилган қони орқали Худо билан ярашдилар. Шундай қилиб, Худо Ўзининг адолатини намоён қилади. У олдин сабр–тоқат қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган эди, энди эса Исо Масиҳга ишонганларни оқлаб, Ўзининг ҳақ эканлигини кўрсатмоқда.
27
Энди мақтанишга арзигулик нарсамиз қолдими? Йўқ, мақтовга ўрин йўқ. Қандай қилиб? Амрларни бажо келтиришни талаб қилувчи қонунга кўрами? Йўқ, инсонлар имон орқали оқланганда мақтанишга ҳеч ўрин қолмайди.
28
Биз қаноат ҳосил қилдикки, инсон қонун талабларини бажо қилиш орқали эмас, балки имон орқали оқланади.
29
Наҳотки Худо фақат яҳудийларнинг Худоси бўлса?! У бошқа халқларнинг ҳам Худоси эмасми? Албатта, У бошқа халқларнинг ҳам Худоси.
30
Ахир, Худо ягона–ку! Суннатлиларни ҳам, суннатсизларни ҳам Худо имон орқали оқлайди.
31
Демак, биз бу имон билан қонунни бекор қиляпмизми? Йўқ, асло! Аксинча, қонунни тасдиқлаяпмиз.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16