bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 14
Romans 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 15 →
1
Имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари ҳақида баҳслашманг.
2
Зеро, баъзилар ҳамма нарсани тановул қилиб бўлади, деб ишонади, баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди.
3
Ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин. Шунингдек, ҳар нарсани ҳам еявермайдиган одам, ҳамма нарсани ейдиган одамни ҳукм қилмасин, чунки Худо уни имонлилар қаторига қабул қилган.
4
Сен ким бўлибсанки, бировнинг хизматкорини тергайсан? Хизматкорнинг тўғри ёки нотўғри иш қилганини унинг хўжайини тасдиқлайди–ку! Хўжайин хизматкорни бошқаргани учун хизматкор тўғри иш қилади, бу хўжайин Раббимиз Исодир.
5
Айрим одамлар бир кунни бошқа кундан устунроқ ҳисоблайди, яна бошқа бир одамлар эса кунларнинг ҳаммасини баравар, деб ҳисоблайдилар. Ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин.
6
Бирор кунни бошқасидан устун, деб билган одам Раббимиз Исони улуғлаш учун шундай қилади. Ҳамма нарсани ейиш мумкин, деб билган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай фикрлайди, чунки овқати учун у Худога шукр айтади. Ҳар нарсани емайдиган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай қилади, у ҳам овқати учун Худога шукр айтади!
7
Зеро, ҳеч биримиз фақат ўзимиз учун яшамаймиз, фақатгина ўзимиз учун ўлмаймиз.
8
Ахир, яшасак, ҳаётимиз билан Раббимиз Исога шуҳрат келтирамиз, ўлсак ҳам, ўз ўлимимиз билан Раббимизга шуҳрат келтирамиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам, Раббимизга тегишлимиз.
9
Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди.
10
Шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз? Ахир, ҳаммамиз Худонинг ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз–ку!
11
Муқаддас Битикларда шундай ёзилган: “Эгамиз шундай демоқда: ‘Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки: Менинг олдимда ҳар бир тизза чўкка тушади, Ҳар бир тил Менга ҳамду сано айтади.’”
12
Демак, ҳар биримиз Худонинг олдида ўзимиз учун жавобгармиз.
13
Шунинг учун энди бир–биримизни ҳукм қилмайлик. Аксинча, биродарларингизнинг йўлига ғов қўймасликка, уни васвасага солмасликка қарор қилинглар.
14
Мен Раббим Исога тегишли бўлганим учун қатъий аминманки, ҳеч бир нарса ўз–ўзидан ҳаром эмас. Аммо кимдир бирор нарсани ҳаром ҳисобласа, ўша нарса у учун ҳаромдир.
15
Агар сизлар бирор нарса еб, биродарингизни хафа қилаётган бўлсангиз, меҳр–муҳаббат билан иш тутмаётган бўласиз. Масиҳ бу одам учун ўлган, еган овқатингиз билан ўша одамни ҳалокатга йўлиқтирманг.
16
Сиз яхши деб билган нарса ҳақида бошқалар ёмон гап гапирмасин.
17
Худонинг шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат.
18
Масиҳга шу тарзда хизмат қилган одам Худони ҳам мамнун қилади, инсонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлади.
19
Шунинг учун ўзаро тинч–тотув яшаш ва бир–биримизнинг имонимизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлайлик.
20
Егуликни деб, Худонинг ишига путур етказманглар! Тўғри, ҳамма нарса ҳалол, аммо бирор нарсани еб, биродарини васвасага солган одам нотўғри иш тутган бўлади.
21
Гўшт ейиш, шароб ичиш ёки шунга ўхшаш ишлар бирорта биродарни васвасага солаётган бўлса, буларни қилмаслик яхшидир.
22
Бу масаладаги фикрингизни Худонинг Ўзи ҳукм қилсин. Тутган йўлини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир.
23
Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16