bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Romans 13
Romans 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 14 →
1
Ҳар бир инсон ўзининг устидан ҳукмрон бўлган ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд бўлган ҳар бир ҳокимиятни эса Худо тайин этган.
2
Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган одам Худо ўрнатган тартибга қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўзларини ўзлари ҳукмга дучор қиладилар.
3
Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар ҳукмронлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яхшилик қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан.
4
Чунки бошлиқлар одамларнинг манфаати учун Худонинг хизматидадирлар. Ёмон иш қилаётган бўлсанг, қўрққин, чунки жазо бериш қудрати бошлиқларга бекорга берилмаган. Улар ёмонлик қилувчиларга жазо бериб, Худонинг ғазабини кўрсатадиган Худонинг хизматкорларидир.
5
Шунинг учун фақатгина ғазабга дучор бўлмаслик ниятида эмас, балки виждон ҳақи ҳам бошлиқларга бўйсуниш керак.
6
Мана шу сабабдан солиқ ҳам тўлаш лозим. Чунки амалдорлар ўз вазифаларини бажариб, Худога хизмат қиладилар.
7
Уларга нима тегишли бўлса, шуни беринг: солиқ йиғувчига — солиқ, бож олувчига — бож, обрўга лойиқ бўлганга — обрў, ҳурмату эҳтиромга лойиқ бўлганга — ҳурмат–эҳтиром.
8
Ҳеч кимдан ҳеч нарса қарздор бўлманглар. Фақат меҳр–муҳаббатни ҳам фарз, ҳам қарз, деб билинглар, чунки ўзгани яхши кўрган одам Худонинг қонунини бажарган бўлади.
9
Ахир, “Зино қилманг”, “Қотиллик қилманг”, “Ўғирлик қилманг”, “Бировларнинг мулкига кўз олайтирманг”, деган ва қолган ҳамма амрлар қуйидаги бир амрда мужассам–ку: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”
10
Чунки ўзгани яхши кўрган одам унга ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, бошқаларни яхши кўриш Худонинг қонунини тўлиқ бажариш билан баробардир.
11
Ҳозирги вақтни ғанимат, деб билинглар. Мана, уйқудан уйғонадиган пайтингиз етиб келди. Биз имон келтирган пайтдан кўра, ҳозирги вақтда нажотимизнинг тўла рўёбга чиқиши яқинроқдир.
12
Тун ўтиб кетиб, кундуз яқинлашиб қолди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан воз кечиб, нурга лойиқ ишларни қилишга боп бўлган қурол–аслаҳаларни тақиб олинглар.
13
Шаҳватпарастлик ва фисқ–фужурга берилмай, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик қилмасдан, айш-ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, кундузга яраша, одоб билан кун кечирайлик.
14
Раббимиз Исо Масиҳга бурканинглар ва башарий табиатингизнинг эҳтиросларини қондиришни ҳатто хаёлингизга ҳам келтирманглар.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16