bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 10
1 Samuel 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 11 →
1
Сўнгра Шомуил мой идишини олиб, Шоулнинг бошига мой суртди. Кейин уни ўпиб, шундай деди: — Мана, Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқига ҳукмдор этиб танлади.
2
Бугун менинг олдимдан кетганингдан кейин Бенямин ҳудудида, Зилзахдаги Роҳиланинг мақбараси ёнида икки кишига дуч келасан. Улар сенга: “Излаб кетган эшакларинг топилди, отанг энди эшакларни ўйламай, балки, ўғлимга нима бўлди экан, деб сендан хавотирланиб ўтирибди”, деб айтишади.
3
У ердан яна йўлингда давом этиб, Товурдаги муқаддас дарахт олдидан чиқасан. У ерда учта одамга дуч келасан. Уларнинг бири учта улоқча, бири учта гардиш нон, яна бошқаси бир меш шароб билан Худонинг ҳузурига — Байтилга йўл олган бўлади.
4
Улар сенга омонлик тилаб, иккита гардиш нон беришади. Сен нонларни ол.
5
Кейин Филистлар қўнолғаси жойлашган, Худонинг тепалиги деб аталган Гивога борасан. Шаҳарга кирганингда, пайғамбарлар гуруҳига дуч келасан. Улар олдиларида арфа, чилдирма, най, лира чалиб, жўшиб зикр тушиб, саждагоҳдан тушиб келаётган бўладилар.
6
Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар билан бирга сен ҳам жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан.
7
Бу аломатлар сенда намоён бўлганда, ўзингга маъқул бўлганини қил. Худо сен билан.
8
Мендан олдин сен Гилгалга бор. Мен ҳам куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларининазр қилгани ҳузурингга бораман. Мени етти кун кут, ёнингга борганимдан кейин нима қилишингни айтаман.
9
Шоул энди Шомуилнинг ёнидан кетиш учун чоғланган ҳам эдики, Худо унинг юрагини ўзгартирди. Ўша куни Шомуил айтган ҳамма аломатлар бажо бўлди.
10
Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади.
11
Шоулнинг дўстлари буни кўриб, ҳайратга тушдилар: — Нима? Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?! Кишнинг ўғли қандай қилиб пайғамбар бўлиб қолибди?
12
Қўшниларидан бири эътироз билдирди: — Отаси кимлигининг аҳамияти йўқ. Ҳар ким ҳам пайғамбар бўлиши мумкин. Шу сабабдан ҳам “Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?!” деган гап аслида ўшандан қолган.
13
Зикр тушиш тўхтагач, Шоул саждагоҳга чиқди.
14
Амакиси Шоул билан хизматкоридан: — Қаерларда қолиб кетдингизлар? — деб сўради. — Эшакларни қидирдик, уларни топа олмай, Шомуилнинг олдига бордик, — деб жавоб берди Шоул.
15
— Шомуил сизларга нималар деди, менга ҳам айт–чи, — деди амакиси.
16
— Эшакларнинг топилганини бизга тўппа–тўғри айтиб берди, — деди Шоул. Шомуилнинг шоҳликка алоқадор сўзларини эса амакисига айтмади.
17
Шомуил Исроил халқини Миспахда Эгамиз ҳузурига чақириб
18
шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: — Исроил халқини Мисрдан Мен олиб чиққанман. Мисрликларнинг ва сизларга зулм қилган ҳамма шоҳликларнинг қўлидан сизларни қутқардим.
19
Аммо бугун бутун машаққат ва заҳматларингиздан сизларни қутқарадиган Мен, Худойингизни рад қилдингиз ҳамда: “Бизга устимиздан шоҳ тайинланг”, дедингиз. Энди Мен, Эгангизнинг олдида қабила ва уруғларга бўлиниб тизилинг.”
20
Шомуил Исроил халқининг ҳамма қабилаларини бирин–кетин ўз ҳузурига чақирди. Қуръа ташлаб, улардан Бенямин қабиласини танлаб олди.
21
Кейин Бенямин қабиласини уруғлари бўйича олдига чақирди. Қуръа ташлаб, Матри уруғини танлаб олди. Яна қуръа ташлаб, Матри уруғидан Кишнинг ўғли Шоулни танлаб олди. Исроил халқи уни ахтариб топа олмади.
22
Улар Эгамиздан: — Ўша одам келдими ўзи? — деб сўрашди. — У шу ерда, у–бу анжомларнинг орасида яшириниб юрибди, — деган жавоб келди Эгамиздан.
23
Одамлар югуриб бориб, Шоулни олиб келишди. Шоул халқнинг орасида тикка турган эди, ҳамма унинг елкасидан келар экан.
24
Шомуил бутун халойиққа қарата: — Эгамиз танлаган одамни кўряпсизми, бутун халқ орасида унга тенг келадигани топилмайди, — деди. Шунда халқ: — Яшасин шоҳ! — деб ҳайқирди.
25
Шомуил шоҳликнинг қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Буларни китоб ҳолига келтириб муқаддас жойга қўйди. Кейин ҳамма одамни уй–уйларига жўнатиб юборди.
26
Шоул ҳам Гивога — ўз уйига кетди. Худо руҳлантирган бир неча киши унга ҳамроҳ бўлди.
27
Аммо баъзи ярамас одамлар: “У бизни қутқара олармиди?!” деб Шоулни назарларига илмади, шу сабабдан унга инъомлар тортиқ қилишмади. Шоул эса билиб билмасликка олиб қўя қолди.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31