bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 12
1 Samuel 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 13 →
1
Шундан кейин Шомуил бутун Исроил халқига деди: — Менга нима гапирган бўлсангиз, ҳаммасига қулоқ солдим. Сизларнинг устингиздан бир шоҳ тайинладим.
2
Энди у сизларга раҳнамолик қилади. Мен эса кексайдим, сочим оқарди. Мана, ўғилларим ҳам сизлар билан бирга. Ёшлигимдан буён шу кунгача сизларга йўлбошчилик қилдим.
3
Қани, айтинглар–чи, қайси бирингизнинг ҳўкизингизни олдим? Кимнинг эшагини тортиб олдим? Кимни товладим? Кимга зулм қилдим? Кимдан пора олиб, унинг айбларини кўриб–кўрмасликка олдим? Эгамизнинг ва У мой суртиб танлаган шоҳнинг олдида мен ҳақимда гувоҳлик беринг, сизлардан бирор нарса олган бўлсам, қайтариб берай.
4
— Бизни товламадингиз, бизга зулм қилмадингиз, бирор кимсанинг қўлидан бирон нарса олмадингиз, — деди халқ.
5
— Мендан бирор нуқсон топмаганингизга бугун Эгамиз ҳамда У мой суртиб танлаган шоҳ гувоҳдир, — деди Шомуил. — Ҳа, гувоҳ бўлиб турибди, — деди халқ.
6
Шомуил гапини давом эттирди: — Мусо билан Ҳорунни тайин қилган, ота–боболарингизни Миср юртидан олиб чиққан — Эгамиздир.
7
Энди шу ерда туринглар, Эгамизнинг сизларга ва ота–боболарингизга нажот бериш учун қилган ҳамма ажойиботларининг исботини Унинг ҳузурида сизларга кўрсатаман.
8
Ёқуб Мисрга келгандан кейин, ота–боболарингиз Эгамизга ёлворди, У эса Мусо билан Ҳорунни юборди. Улар ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиқиб, бу ерда жойлаштирди.
9
Аммо ота–боболарингиз ўзларининг Эгаси Худони унутишди. Шунинг учун Эгамиз уларни Хазор шоҳининг лашкарбошиси Сисаронинг, Филистларнинг ва Мўаб шоҳининг қўлига топширди. Улар ота–боболарингиз билан уришишди.
10
Ота–боболарингиз Эгамизга: “Гуноҳ ишлар қилдик, Сендан юз ўгириб, Баал билан Аштаретга хизмат қилдик, энди бизни ғанимларимизнинг қўлидан озод эт, сенга хизмат қиламиз”, деб ёлворишди.
11
Эгамиз эса Гидўн, Барақ, Йифтох, Шимшўн сингари ҳакамларни юборди. Бехавотир яшанглар, деб сизларни бўйсундирган ғанимларингиз қўлидан озод этди.
12
Сўнгра Оммон шоҳи Нахош сизларга ҳужум қилмоқчи бўлганини кўриб, қўрқиб кетдингиз. Ўз Эгангиз Худо сизларнинг шоҳингиз бўлса ҳам, менга: “Йўқ, бизни оддий шоҳ бошқарсин”, деб туриб олдингиз.
13
Мана, танлаб, тилаб олган шоҳингиз! Ҳа, Эгамиз устингиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳни берди.
14
Эгамиздан қўрқиб, Унга хизмат қилинглар, Унинг сўзларига қулоқ солиб, амрларидан бўйин товламанглар. Ўзларингиз, ҳукмронлик қиладиган шоҳингиз ўз Эгангиз Худога эргашинглар. Агар шундай қилсангизлар, ҳаммаси яхши бўлади.
15
Эгамизнинг сўзларига итоат этмасдан, Унинг амрларига қарши чиқсангиз, Эгамиз ота–боболарингизни жазолаганидай, сизларни ҳам жазолайди.
16
Энди турган ерингизда тураверинг, кўз ўнгингизда Эгамизнинг ажойиботини кўринглар.
17
Ҳозир буғдой ўрими пайти, қурғоқчилик бошланди. Мен Эгамизга илтижо қиламан, У момақалдироқ гулдиратиб, ёмғир ёғдиради. Шундай қилиб, сизлар бир шоҳ сўраш билан Эгамиз олдида қанчалик қабиҳлик қилганингизни яхшилаб тушуниб оласиз.
18
Шомуил Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз ўша куни момақалдироқ гумбурлатиб, ёмғир ёғдирди. Жамики халқ Эгамиздан ҳам, Шомуилдан ҳам жуда қўрқиб кетди.
19
Улар Шомуилга: — Нобуд бўлмайлик. Биз, қулларингиз, учун ўз Эгангиз Худога илтижо қилинг, — дейишди. — Энди билдик, биз бир шоҳ сўраб, бутун гуноҳларимиз устига яна гуноҳ қилибмиз.
20
Шомуил халққа деди: — Қўрқманглар, сизлар бу қилмишларингиз билан қабиҳлик қилдиларингиз, лекин энди Эгамиздан юз ўгирмасдан Унга эргашинглар. Унга бутун қалбингиз билан хизмат қилинглар.
21
Бирор кимсага нажот беролмайдиган яроқсиз бутларнинг орқасидан эргашманглар, улар бефойда нарсалар–ку, ахир.
22
Эгамиз сизларни Ўзининг халқи қилди. У Ўзи танлаган халқдан юз ўгирмайди. Акс ҳолда Ўзининг улуғ исмини бадном қилган бўлади.
23
Энди менга келсак, албатта Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан. Акс ҳолда Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман.
24
Фақат Эгамиздан қўрқинглар, Унга бутун қалбингиз билан ишониб хизматда бўлинглар. Қаранг, У сизлар учун қандай ажойиб ишлар қилган!
25
Агарда қабиҳлик қилаверсангизлар, Эгамиз сизларни ҳам, шоҳингизни ҳам йўқ қилади.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31