bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 13
1 Samuel 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 14 →
1
Шоҳ Шоул ўттиз ёшида тахтга ўтириб, Исроилда қирқ икки йил шоҳлик қилди.
2
У Исроил лашкаридан уч мингта одам саралаб олиб, қолганларини уйларига жўнатиб юборди. Ўша уч мингтадан икки мингтасини Михмаш ва Байтил қирларига жойлаштирди, мингтасини эса Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига — Йўнатаннинг ихтиёрига юборди.
3
Орадан кўп ўтмай, Йўнатан Филистларнинг Ғибо шаҳридаги қўнолғасини мағлуб қилди. Бу хабар Филистлар орасида тезда тарқалди. Шоул: “Ибронийлар бу ҳодисадан хабардор бўлсин”, деб бутун ўлка бўйлаб бурғу чалдирди.
4
Шундай қилиб, Шоул Филистлар қўнолғасини енгганини ва Филистлар Исроил халқидан нафратланганини Исроил халқининг ҳаммаси билди. Сўнг лашкар Гилгалда Шоулнинг атрофига тўпланди.
5
Филистлар ҳам Исроил лашкари билан уришмоқ учун йиғилишди. Уч мингта жанг арава, олти мингта отлиқ сипоҳ ва денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз лашкар йўлга чиқиб, Байт–Обун шаҳрининг шарқидаги Михмашга келди. Улар ўша ерда қароргоҳ қуришди.
6
Исроил лашкарининг аҳволи оғирлашиб, қийналиб қолди ва улар ғорларга, хандақларга, қоялар орасига, қабрларга, сардобаларга яшириндилар.
7
Ибронийларнинг айримлари эса Иордан дарёси шарқидаги Гад ва Гилад ерларига кечиб ўтишди. Шоул у вақтда ҳали ҳам Гилгалда эди. Унга эргашганларнинг ҳаммаси қўрқиб кетишди.
8
Шомуил Шоулга: “Мени етти кун кут”, деб айтгани учун, уни Гилгалда етти кун кутиб турди. Шомуил Гилгалга келавермагач, лашкар энди Шоулнинг ёнидан қоча бошлади.
9
Шунинг учун Шоул: — Куйдириладиган қурбонлик билан тинчлик қурбонликларини менга олиб келинглар, — деб буюрди. Кейин у куйдириладиган қурбонликларни назр қилди.
10
Шоул қурбонликни куйдириб бўлган ҳам эдики, Шомуил келиб қолди. Шоул, унга салом берай, деб пешвоз чиқди.
11
— Нима қилиб қўйдинг?! — деди Шомуил. — Одамларим менинг ёнимдан қочиб кетяпти, — деди Шоул. — Сиз эса белгиланган куни келмадингиз. Бунинг устига, Филистлар Михмашда тўпланиб туришибди. Уларни кўриб,
12
энди Филистлар Гилгалга устимга бостириб келади, мен эса ҳанузгача Эгамдан ёрдам сўраб илтижо қилмадим, деб ўйладим. Шундан кейин куйдириладиган қурбонликни қилишга мажбур бўлдим.
13
Шомуил Шоулга деди: — Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг. Бўлмаса, Эгам Исроил устидан шоҳ бўлишингни то абад мустаҳкамлаган бўларди.
14
Энди сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди. Эгам Ўз кўнглига мос биттасини топди, Менинг халқимни сен бошқарасан, деб ўшани тайинлади. Чунки сен Эгамнинг амрига итоат қилмадинг.
15
Шундан сўнг Шомуил Гилгалдан чиқиб, Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига жўнаб кетди. Шоул ёнида қолган одамларни санаб чиқди, ҳаммаси бўлиб тахминан олти юз киши экан.
16
Шоул билан ўғли Йўнатан, уларнинг лашкари Бенямин қабиласига қарашли Ғибода жойлашдилар. Филистлар эса Михмашда қароргоҳ қурган эдилар.
17
Филистларнинг илғорлари уч гуруҳга бўлиниб, Исроил қишлоқларини талаш учун қароргоҳдан чиқишди. Гуруҳлардан бири Шувол ҳудудидаги Ўфра шаҳри томонга,
18
иккинчиси Байт–Хўрон шаҳри томонга, учинчиси эса чўл томонга — Завўм водийси кўриниб турган чегара адирга йўл олди.
19
Филистлар: “Ибронийлар қилич, найза ясай олмасин”, деб бутун Исроил юртида бирорта ҳам темирчи қолдирмаган эдилар.
20
Шунинг учун ҳамма Исроил халқи омоч тишларини, чўкичларини, болта ва ўроқларини ўткирлаш учун Филистларнинг олдига борар эдилар.
21
Омоч тиши билан чўкични ўткирлаш баҳоси икки мисқол кумуш, паншаха, болта ва темир учли говронни ўткирлаш баҳоси бир мисқол кумуш эди.
22
Шу сабабдан Шоул билан Йўнатаннинг жангчиларидан бирортасида қилич ёки найза йўқ эди, фақат Шоул ва унинг ўғлида бор эди, холос.
23
Бу пайтга келиб, Филистлар қўнолғасини Михмаш довонида жойлаштирган эдилар.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31