bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 22
1 Samuel 22
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 23 →
1
Шундан сўнг Довуд у ердан чиқиб, Адуллам шаҳри яқинидаги ғорга қараб қочди. Акалари ва жамики ота хонадони бу ҳақда эшитиб, ўша ёққа — Довуднинг ёнига келишди.
2
Эзилган, қарзини тўлашга қурби етмаган, норози одамлар Довуднинг атрофига тўпланишди. Довуд уларга бош бўлди. Унга эргашганлар тўрт юзтача эди.
3
Довуд у ердан Мўабдаги Миспах шаҳрига бориб, Мўаб шоҳидан илтимос қилди: “Ижозат беринг, Худо мени нима қилмоқчилиги маълум бўлгунча, ота–онам ёнингизда қолсин.”
4
Шундай қилиб, Довуд ота–онасини Мўаб шоҳи ҳузурига олиб келди. Довуд адирлардаги қароргоҳида яшириниб турганда, ота–онаси Мўаб шоҳининг паноҳида яшадилар.
5
Лекин пайғамбар Гад Довудга: “У ерда қолма, Яҳудо ерига бор”, деди. Шундан кейин Довуд у ердан чиқиб, Хорет ўрмонига борди.
6
Шу орада Шоул “Довуд ва унинг одамлари топилди”, деб эшитди. Шоул қўлида найзасини ушлаганича, Гиво тепалигидаги тамариск дарахти остида ўтирган эди. Барча аъёнлари ҳам унинг атрофида турган эдилар.
7
Шоул уларга шундай деди: — Эй, Бенямин одамлари, эшитиб олинглар! Эссайнинг ўғли ҳар бирингизга далаю узумзорларни бериб қўймайди–ку! Ҳар бирингизни мингбоши ёки юзбоши қилиб ўтирадими?!
8
Ҳаммангиз менга қарши тил бириктирдингиз–ку! Ўғлим Йўнатан Эссайнинг ўша ўғли билан аҳд қилган экан, мени ҳеч ким хабардор этмади. Орангиздан менга ён босадиган бирор одам чиқмади. Довуд менга пистирма қўймоқчи экан, уни ўғлим қайрабди. Ҳозир шу иш бўлди–ку! Шундай эмасми?!
9
Шу пайт Шоулнинг аъёнлари ёнида турган Эдомлик Доег айтди: — Эссайнинг ўғли Довудни кўрдим, у Нав шаҳридаги Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекнинг ёнига келган эди.
10
Охималек “Довуд нима қилсин?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Унга ҳам озиқ–овқат берди, ҳам Филист Гўлиётнинг қиличини тақдим қилди.
11
Шоҳ Шоул аъёнларига: “Охитобнинг ўғли руҳоний Охималекни ва унинг Навда яшайдиган ҳамма ота уруғларини — барча руҳонийларни олиб келинглар”, деб буюрди. Ҳаммаларини шоҳнинг олдига олиб келишди.
12
— Эй, Охитобнинг ўғли, гапларимни эшит! — деди Шоул Охималекка. — Лаббай, жаноблари, — деди Охималек.
13
— Нимага сен Эссайнинг ўғли билан бирга менга қарши тил бириктирдинг? Довудга нон, қилич берибсан, унинг учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрабсан. Мана бугун Довуд менга қарши қўзғалиб, пистирмада пойлаб турибди, — деди Шоул.
14
Охималек шундай жавоб берди: — Бутун аъёнларингиз орасида Довуд сингари ишончли ким бор?! Довуд — сизнинг куёвингиз, соқчиларингизнинг сардори, хонадонингизда ҳурматли киши–ку.
15
Тўғри, ўша куни Довуд учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрадим. Аммо бу биринчи марта эмас эди–ку! Шоҳ мени ва ота хонадонимни айбламасинлар, чунки мен Довуднинг ёмон ниятидан бехабар эдим.
16
— Эй, Охималек, ўзинг ҳам, бутун ота хонадонинг ҳам албатта ўласизлар! — деди Шоул.
17
Сўнг у ёнида турган қўриқчиларига буюрди: — Қани, Довудни қўллаган Эгамизнинг руҳонийларини ўлдириб ташланглар! Улар Довуднинг қочиб кетганини билганлари ҳолда, менга хабар беришмади. Шоҳнинг қўриқчилари қўл кўтариб, Эгамизнинг руҳонийларини ўлдиришни исташмади.
18
Шунда шоҳ Шоул Доегга: — Сен бор, руҳонийларни ўлдир! — деб буюрди. Ўша куни Эдомлик Доег муқаддас либос кийган саксон беш руҳонийни бир ўзи чопиб ўлдирди.
19
Сўнгра эркак–аёл, ёш бола, ҳатто чақалоқ демасдан, руҳонийлар яшайдиган Нав шаҳрининг халқини ҳам қиличдан ўтказди. Моллари, эшаклари, қўйларини ҳам чопиб ташлади.
20
Руҳоний Охималекнинг ўғилларидан биргина Абуатар дегани тирик қолиб, Довуднинг ёнига қочиб кетди.
21
Шоул Эгамизнинг руҳонийларини ўлдирганини Абуатар Довудга айтиб берди.
22
Довуд Абуатарга деди: — Ўша куни у ерда Эдомлик Доег бор эди. У албатта Шоулга хабар беришини билардим. Отанг хонадонидаги ҳар бир жоннинг ўлимига мен сабабчи бўлдим.
23
Энди сен ёнимда қол, қўрқма. Менинг жоним пайига тушган кимса — сенинг ҳам жонинг пайига тушган. Ёнимда қолсанг, бехатар бўласан.
← Chapter 21
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 23 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31