bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 27
1 Samuel 27
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 28 →
1
Довуд: “Бир кун Шоулнинг қўлида нобуд бўлсам керак”, деб ўйларди. “Яхшиси, Филистлар ерларига қочиб қолай. Ўшанда Шоул Исроилнинг ҳар бурчагидан мени қидириб юришдан воз кечади, мен ҳам унинг қўлидан қутулиб қоламан.”
2
Шундай қилиб, Довуд ва унинг ёнидаги олти юз киши оилалари билан йўлга отланиб, Гат шоҳи Охиш томонига ўтиб кетишди. Шоҳ Охиш Мойух деганнинг ўғли эди.
3
Ҳаммалари оилалари билан бирга Гатда Охишнинг ёнида жойлашишди. Довуд ҳам иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан жойлашди.
4
Шоул Довуднинг Гатга қочиб кетганини эшитгач, энди уни ахтармай қўйди.
5
Довуд Охишга: — Агар мен, қулингиз, сизнинг илтифотингизга сазовор бўлсам, ён–атрофдаги шаҳарларнинг биридан менга жой берсангиз, мен ўша ерда истиқомат қилайин, — деди. — Қулингизнинг сиз билан бирга шоҳ шаҳрида яшашига ҳожат йўқ.
6
Охиш ўша куни Довудга Зихлах шаҳрини берди. Ўшандан буён Зихлах Яҳудо шоҳларига қарашли шаҳардир.
7
Довуд Филистлар юртида бир йилу тўрт ой истиқомат қилди.
8
Довуд одамлари билан Гешир, Гезер ва Омолек халқларининг ерига бостириб борарди. Бу элатлар узоқ замонлардан бери Шурга ва Миср чегарасигача чўзилган ерларда яшаб келишарди.
9
Довуд бирор юртни босиб олса, эркак, аёл демас, тирик жонни соғ қўймасди. Фақат қўй, мол, эшак, туя ва кийим–кечакларни ўлжа олиб, шоҳ Охишнинг ҳузурига қайтиб келарди.
10
Охиш: “Бугун бирон ерга бостириб бордингизларми?” деб сўраса, Довуд: “Яҳудонинг Нагав чўлидаги ҳудудларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Ярахмал уруғи ерларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Хайин халқи ерларини қўлга олдик”, деб жавоб берарди.
11
Довуд бирор кимсани Гатга олиб келмас, “Довуд ундай қилди, бундай қилди, деб айтмасин”, дея эркагу аёлни тирик қолдирмасди. Довуд Филистлар юртида яшаган пайтда шундай қиларди.
12
Охиш Довудга ишонарди. “Довуд ўз халқи — Исроил халқига ўзини душман қилиб қўйди, бундан кейин то абад менинг хизматимда қолади”, деб ўйларди.
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 28 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31