bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 7
1 Samuel 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 8 →
1
Шундан кейин Хират–Ёрим аҳолиси бориб, Эгамизнинг сандиғини олди. Уни Абунадовнинг тепаликдаги уйига олиб келишди. Эгамизнинг сандиғини авайлаб сақласин, деб Абунадовнинг ўғли Элазарни шу вазифага тайинлаб, поклашди.
2
Сандиқ узоқ вақт — йигирма йилча Хират–Ёримда қолиб кетди. Бу орада бутун Исроил халқи Эгамизга талпинди.
3
Шомуил жамики Исроил халқига деди: — Агар чин дилдан Эгамизга қайтмоқчи бўлсангиз, ҳамма бегона худоларни ва Аштарет тасвирларини орангиздан йўқотинг. Кўнглингизни Эгамизга бериб, ёлғиз Унга хизмат қилинг. Ана шунда Эгамиз сизларни Филистларнинг қўлидан қутқаради.
4
Исроил халқи Баал ва Аштарет тасвирларини йўқ қилиб, фақат Эгамизга хизмат қила бошлашди.
5
Ўшанда Шомуил: — Бутун Исроил халқи Миспахда тўплансин, мен у ерда Исроил халқи учун Эгамизга илтижо қиламан, — деди.
6
Миспахда тўпланган Исроил халқи қудуқдан сув тортиб, Эгамизга назр қилиб тўкишди. “Эгамиз олдида гуноҳ қилдик”, деб ўша куни рўза тутишди. Шомуил Миспахда Исроил халқига ҳакамлик қила бошлади.
7
Филистлар Исроил халқининг Миспахда тўпланганини эшитиб қолишди. Филист беклари, Исроил халқи билан уришамиз, деб отланишди. Исроил халқи буни эшитиб, Филистлардан қўрқиб кетишди.
8
Улар Шомуилга: — Биз учун Эгамиз Худога тинимсиз илтижо қилинг, токи У бизни Филистларнинг қўлидан қутқарсин, — дейишди.
9
Шу боисдан Шомуил бир эмадиган қўзичоқ олиб, Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилди. Сўнг Исроил халқи учун Эгамизга нолаю фарёд билан илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосини эшитди.
10
Шомуил куйдириладиган қурбонликни адо этаётган эди, Филистлар Исроил лашкарига ҳужум қилмоқчи бўлиб яқин келдилар. Аммо ўша заҳоти Эгамиз ваҳимали овоз чиқариб, Филистларни шундай саросимага солдики, Исроил лашкари уларни мағлуб қилди.
11
Исроил лашкари Миспахдан чиқиб, Филистларни Байт–Кор деган ернинг этагигача қувиб бориб ўлдирдилар.
12
Шомуил бир тошни олиб, Миспах билан Яшоно орасига ўрнатди. “Эгамиз бизга бутун йўл бўйи ёрдам берди”, дея тошга Эванзор деб ном берди.
13
Мағлуб бўлган Филистлар Исроил ҳудудига қайтиб ҳужум қилишмади. Шомуил ҳаётлигида Исроил халқи Филистларга ҳужум қилганда, Эгамиз мадад бериб турди.
14
Эхрондан Гатга қадар Филистлар қўлга киритган шаҳарларнинг ҳаммасини Исроил халқи яна қайтариб олди. Шундай қилиб, Исроил халқининг ҳамма ерлари Филистлардан озод бўлди. Исроил халқи билан Амор халқлари орасида сулҳ тузилди.
15
Шомуил умр бўйи Исроилга ҳакамлик қилди.
16
У ҳар йили Байтил, Гилгал, Миспахни айланар, бу шаҳарларда туриб, Исроилни бошқарарди.
17
Кейин Рама шаҳридаги уйига қайтар ва ўша ерда туриб Исроилга ҳакамлик қиларди. Шомуил Рамада Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қурдирди.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31