bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 15
1 Samuel 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 16 →
1
Бир куни Шомуил Шоулга шундай деди: — Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқи Исроилнинг шоҳи қилиш учун мени сенинг олдингга юборган эди. Энди Эгамизнинг сўзларини эшит.
2
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Исроил халқига қилган ёвузликлари учун Омолек халқини жазолайман. Чунки Исроил халқи Мисрдан чиқаётганда, Омолек халқи уларнинг йўлини тўсиб қўйган эдилар.
3
Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, болаю чақа, молидан тортиб қўйигача, туясидан тортиб эшагигача ҳаммасини ўлдир.”
4
Шоул лашкарини Талойим шаҳрида тўплаб санаб чиқди. 200.000та пиёда сипоҳи, Яҳудодан ҳам 10.000та сипоҳи бор экан.
5
Шоул Омолек халқига қарашли бўлган шаҳарга бориб, сойликда пистирма қўйди.
6
Ўша ердаги Хайин халқига қуйидаги хабарни жўнатди: “Энди кетинглар, Омолек халқини тарк этинглар, тағин сизларни ҳам улар билан бирга йўқ қилиб юбормайин. Исроил халқи Мисрдан чиқаётган пайтда, сизлар бизга яхшилик қилгандингиз.” Шундан кейин Хайин халқи Омолек халқини тарк этди.
7
Шоул Хавиладан Мисрнинг шарқидаги Шургача бўлган жойлардаги Омолек халқини тор–мор қилди.
8
У Омолек шоҳи Ўгахни тириклайин қўлга олиб, халқини бутунлай қириб ташлади.
9
Шоул ва унинг одамлари Ўгахни ҳамда унинг энг яхши қўй–молларини, бузоқ–қўзиларини, жамики яхши нарсаларини аяб, сақлаб қолишди. Уларни бутунлай йўқ қилиб ташлашни исташмади. Фақат арзимас, нуқсонли ҳайвонларини йўқ қилишди.
10
Эгамиз Шомуилга шу сўзларни аён қилди:
11
“Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб, тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди.
12
Шомуил эртаси куни саҳарда, Шоул билан кўришай, деб борса, Шоул Кармил шаҳрига кетибди. Билсаки, у ерда ўзига бир ёдгорлик ўрнатибди. Кейин Гилгалга қайтибди.
13
Шомуил Шоулнинг олдига келганда, Шоул: — Эгамиз сизни ёрлақасин! Мен Эгамизнинг амрини адо этдим, — деди.
14
— Агар шундай бўлса, қулоғимга эшитилаётган қўйнинг маъраши нимаси? Мен эшитаётган сигирнинг бўкириши нимаси? — деб сўради Шомуил.
15
— Одамларим Омолек халқининг ҳайвонларини тортиб олди, — деди Шоул, — Эгангиз Худога қурбонлик қилиш учун қўй, сигирларнинг энг сараларини аяб, сақлаб қолишди. Қолганларини эса бутунлай қириб ташладик.
16
— Шошмай тур, бу кеча Эгамизнинг менга нималар айтганини сенга билдириб қўяйин, — деди Шомуил. — Айтинг, — деди Шоул.
17
Шомуил гапида давом этди: — Ўзингни кичик деб санасанг–да, Исроил халқининг йўлбошчиси бўлмадингми?! Эгамиз сенга мой суртиб танлаб, Исроилга шоҳ қилмадими?!
18
У сенга: “Бор, ўша гуноҳкор Омолек халқини бутунлай қириб ташла, ҳаммасини йўқотмагунингча, улар билан жанг қил”, деб амр берган эди–ку.
19
Нега энди Эгамизнинг амрига итоат этмадинг?! Нима учун ўлжага ташланиб, Эгамиз олдида қабиҳлик қилдинг?!
20
— Ахир, мен Унинг амрларига итоат қилдим–ку! — деди Шоул. — Мен, Эгамиз амр берганидай, бордим. Омолек шоҳи Ўгахни бу ерга олиб келдим. Омолек халқини эса бутунлай қириб ташладим.
21
Одамларим Гилгалда Эгангиз Худога қурбонлик қилайлик, деб қириб ташланиши керак бўлган ўлжадан энг сара мол–қўйларни олишди, холос.
22
Шомуил шундай жавоб берди: “Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлардан кўра, Эгамиз Ўзига итоат этганлардан шод бўлмасми?! Ҳа, итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши, Худога итоаткорлик — қўчқорлар ёғидан аълороқдир.
23
Ўзбошимчалик — сеҳр–жоду сингари гуноҳ, Итоатсизлик эса бут–санамга бош эгиш билан тенгдир. Сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам сенинг шоҳлигингни рад этди.”
24
— Гуноҳ қилдим! — деди Шоул. — Ҳа, Эгамизнинг амрига ҳам, сизнинг сўзларингизга ҳам хилоф иш тутдим. Халқдан ҳайиққаним учун, уларнинг гапига кирдим.
25
Энди ёлвораман: гуноҳимдан ўтинг, мен билан бирга қайтиб боринг, Эгамизга сажда қилайин.
26
— Сен билан бормайман, — деди Шомуил. — Чунки сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам, Исроилга шоҳ бўлмасин, деб сени рад этди.
27
Шомуил бурилиб, кетмоқчи бўлган эди, Шоул унинг ридоси этагидан ушлаб қолди. Ридо йиртилди.
28
— Ридо йиртилгани сингари, Эгамиз ҳам бугун Исроил шоҳлигини қўлингдан тортиб олиб, сендан кўра, бошқа яхшироғига берди, — деди Шомуил.
29
— Исроилнинг барҳаёт Худоси ёлғон сўзламас, фикрини ҳам ўзгартирмас. У инсон эмаски, фикрини ўзгартирса.
30
— Гуноҳ қилдим, — деди Шоул, — энди халқимнинг оқсоқоллари олдида, Исроил халқи олдида мени беобрў қилманг. Шунинг учун мен билан бирга қайтиб боринг, Эгангиз Худога сажда қилайин.
31
Шомуил Шоул билан бирга орқага қайтиб борди. Шоул Эгамизга сажда қилди.
32
Шомуил: — Омолек шоҳи Ўгахни менинг олдимга олиб келинглар! — деб буюрди. Ўгахни боғланган ҳолда, Шомуилнинг олдига олиб келишди. Ўгах ўзича: “Ўлим хавфи аниқ ўтиб кетди”, деб ўйлади.
33
Лекин Шомуил: — Қиличинг аёлларни фарзандидан қандай жудо қилган бўлса, сенинг онанг ҳам аёллар орасида бефарзанд бўлсин! — дедию, Ўгахни Эгамизнинг олдида Гилгалда қилич билан чопиб ташлади.
34
Шундан сўнг Шомуил Рамага, Шоул эса Гивога — уйига кетди.
35
Шомуил умрининг охиригача Шоулни бошқа кўрмади, лекин у Шоулни деб ғамгин бўлиб юрди. Эгамиз эса Шоулни Исроил шоҳи қилганидан пушаймон эди.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31