bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 6
1 Samuel 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 7 →
1
Эгамизнинг сандиғи Филистлар ҳудудида етти ой қолиб кетди.
2
Филистлар ўзларининг руҳонийлари ва фолбинларини чақириб: — Исроил Худосининг сандиғини нима қиламиз, уни ўз ерига қандай қайтарамиз? Бизга ўргатинг, — дейишди.
3
Руҳонийлар билан фолбинлар шундай жавоб бердилар: — Исроил Худосининг сандиғини орқага қайтарадиган бўлсангизлар, бўш қайтарманглар. Исроил Худосига албатта айбингизни ювадиган назр атанглар. Ўшанда шифо топиб, Худо нима учун сизларни жазолаётганини билиб оласизлар.
4
— Айбимизни ювиш учун Унга нимани назр қиламиз? — деб сўрашди Филистлар. Руҳонийлар ва фолбинлар шундай жавоб беришди: — Айбингизни ювадиган назр, Филист бекларининг миқдорича — олтиндан қилинган бешта чипқон ва бешта сичқон бўлсин. Чунки бало–қазо сизларнинг ҳаммангиз учун ҳам, бекларингиз учун ҳам баравардир.
5
Шунинг учун чипқонларнинг ва мамлакатга қирғин келтирган сичқонларнинг ҳайкалчаларини ясанг, шу тариқа Исроил халқининг Худосини шарафланг. Балки ана шунда ўзларингизга, худоларингизга ва юртингизга келган бало–қазони У енгиллатар.
6
Нимага Мисрликларга ва фиръавнга ўхшаб ўжарлик қиласизлар? Эсингизда йўқми, Исроил халқининг Худоси Мисрликларни роса эзгандан кейингина, улар Исроил халқини ўз йўлига қўйиб юбордилар–ку!
7
Энди битта янги арава билан ҳали ҳеч бўйинтуруқ солинмаган иккита соғин сигир ҳозирланглар. Сигирларни аравага қўшинглар, бузоқларини эса сигирлардан айириб, оғилхонага олиб боринглар.
8
Исроил халқининг Эгаси сандиғини олиб аравага юкланглар, айбларингизни ювадиган назрларни — Унга аталиб ясалган олтин ҳайкалчаларни бир қутига жойлаштиринглар. Ўша қутини сандиқнинг ёнига қўйинглар. Кейин аравани қўйиб юборинглар, ўз йўлига кетсин.
9
Араванинг орқасидан кузатиб боринглар. Агар сигирлар бизнинг юртимиз чегарасидан ўтиб, Байт–Шамаш шаҳрига борадиган йўлдан кетса, демак, бошимизга бундай катта кулфатни солган Исроил халқининг Худосидир. Агарда шундай бўлмаса, бу кулфат бизга Ундан келмаганини, балки бир тасодиф бўлганини билиб оламиз.
10
Одамлар айтилгандай қилишди. Икки соғин сигир келтириб, аравага қўшишди, бузоқларни эса оғилхонага қамаб қўйишди.
11
Эгамизнинг сандиғини, шунингдек, ичига олтин сичқонлар ва чипқонларнинг ҳайкалчалари солинган қутини аравага юклашди.
12
Сигирлар тўппа–тўғри Байт–Шамаш йўлидан кетди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмай, бўкирганича, катта йўл бўйлаб илгарилаб кетаверди. Филист беклари аравани Байт–Шамаш чегарасигача кузатиб боришди.
13
Ўша пайтда Байт–Шамаш аҳолиси водийда буғдой ўраётган эди. Улар сандиқни кўриб, севиниб кетишди.
14
null
15
Арава Байт–Шамашлик Ёшуанинг даласига етиб келиб, тўхтаб қолди. Ўша ерда катта бир тош бор эди. Левилар Эгамизнинг сандиғини ва ёнидаги олтин ҳайкалчалар жойланган қутини аравадан тушириб, ўша катта тошнинг устига қўйишди. Байт–Шамаш аҳолиси араванинг ёғочларини ўтин қилиб ёрди. Сигирларни эса Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилишди. Ўша куни Байт–Шамаш аҳолиси Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар ва бошқа қурбонликлар келтирди.
16
Бешала Филист беклари бўлиб ўтган воқеаларни ўз кўзлари билан кўриб, шу куни Эхронга қайтиб кетдилар.
17
Филистлар айблари учун Эгамизга назр қилиб бешта олтин чипқон ҳайкалчасини жўнатган эдилар. Ҳадялар Ашдод, Ғазо, Ашқалон, Гат ва Эхрон шаҳарларининг ҳокимларидан эди.
18
Бешта олтин чипқон бешта ҳукмдор бошқарган Филистлар шаҳарларининг ва уларнинг атрофидаги қишлоқларнинг рамзи эди. Байт–Шамашлик Ёшуанинг даласидаги Эгамизнинг сандиғи қўйилган катта тош шу кунгача бунга гувоҳ бўлиб турибди.
19
Байт–Шамашлик етмиш киши Эгамизнинг сандиғи ичига қараган эди, Худо уларни йўқ қилди. Эгамиз халқнинг бошига оғир кулфат келтиргани учун, Байт–Шамашликлар мотам тутдилар.
20
Байт–Шамаш аҳолиси шундай деди: — Эгамиз олдида — бу муқаддас Худо олдида ким бардош беришга қодир экан?! Уни ўзимизнинг олдимиздан қаёққа жўнатсак экан?
21
Ниҳоят, улар Хират–Ёрим аҳолисига хабарчи жўнатиб: “Филистлар Эгамизнинг сандиғини қайтаришди, келинглар, уни ўз шаҳрингизга олиб кетинглар”, деган гапни етказишди.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31