bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
1 Samuel 19
1 Samuel 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 20 →
1
Шоул ўғли Йўнатанга ва ҳамма аъёнларига, Довуд ўлдирилсин, деб фармон берди. Йўнатан эса Довудни жуда яхши кўрарди.
2
— Отам Шоул сени ўлдирмоқчи, — деб у Довудни огоҳлантирди. — Эртага тонг пайти ҳушёр бўл, бирор жойга бориб яшириниб, жим ўтир.
3
Мен эса сен яширинган далага чиқиб, отамнинг ёнида бўламан, сен тўғрингда у билан гаплашаман. Бирор хабар эшитсам, сенга етказаман.
4
Йўнатан отаси Шоулга Довудни мақтаб шу гапларни айтди: — Шоҳ ўз қули Довудга қарши гуноҳ қилмасинлар. Чунки у сизга ҳеч қачон ҳақсизлик қилмаган. Ҳар бир иши билан сизга катта фойда келтирган.
5
Жонини хавф остига қўйиб, Филистни ўлдирди, Эгамиз Довуд туфайли Исроил халқини катта зафарга эриштирди. Сиз буларни кўриб севиндингиз. Шундай экан, нега Довудни бекордан–бекорга нобуд қилмоқчисиз, бегуноҳнинг қонини тўкиб гуноҳ қилмоқчисиз?
6
Шоул Йўнатаннинг гапларини англаб: — Худо шоҳид! Довуднинг жонига ҳеч ким қасд қилмайди, — деб онт ичди.
7
Йўнатан Довудни чақиртириб келди ва бўлиб ўтган гап–сўзларни айтиб берди. Сўнг Довудни Шоулнинг ёнига бошлаб борди. Довуд эса илгаригидай шоҳнинг хизматига кирди.
8
Шу орада яна уруш аланга олди. Довуд урушга кетди, у Филистлар билан жанг қилиб, уларга шундай қаттиқ зарба бердики, охири Филистлар Довуднинг олдига тушиб қочиб қолишди.
9
Бир куни Шоул, найзаси қўлида, уйида ўтирарди, Довуд эса лира чалаётган эди. Шу пайт Эгамиз юборган ёвуз руҳ Шоулни чулғаб олди.
10
Шоул найзаси билан Довудни деворга михлаб қўймоқчи бўлди, лекин Довуд чап бериб қолди. Шоулнинг найзаси деворга санчилиб қолди. Ўша тун Довуд яна қочиб қутулди.
11
Шоул Довудни эрта тонгда тутиб ўлдирмоқчи бўлди, кузатиб туринглар, деб унинг уйига одамларини жўнатди. Хотини Михал Довудга: — Бу кеча қочиб қутулмасангиз, эрта тонгда сизни ўлдиришади, — деди.
12
Шундай қилиб, Довудни деразадан чиқариб юборди. Довуд қочиб қутулди.
13
Михал бутни олиб, тўшакка ётқизди, бош томонига эса эчки жунидан қилинган ёстиқ ташлади, устини кўрпа билан ёпди.
14
Шоул юборган одамлар Довудни тутиб олиб кетишга келишди. — Довуд касал, — деди Михал уларга.
15
Сўнг Шоул одамларини яна жўнатиб: — Довудни ўз кўзларингиз билан кўринглар, уни тўшаги билан бу ерга олиб келинглар, ўлдираман, — деб буюрди.
16
Шоулнинг одамлари уйга кирдилар. Қарасалар, тўшакда бут, бутнинг бош томонида эчки жунидан қилинган ёстиқ турибди.
17
— Нимага мени алдаб, ғанимимни қочириб юбординг? — деб сўради Шоул Михалдан. — Довуд: “Қўйиб юбор мени, бўлмаса, сени ўлдираман”, деди, — деб жавоб берди Михал.
18
Қочиб қутулган Довуд Рамада яшаётган Шомуилнинг ёнига кетди. Шоул унга нима қилган бўлса, ҳаммасини Шомуилга айтиб берди. Кейин Шомуил билан бирга Нойўт маҳалласига бориб, ўша ерда қолди.
19
Довуд Раманинг Нойўт маҳалласида экан, деган хабар Шоулга етиб келди.
20
Шоул: “Довудни тутиб келинглар”, деб одамларини ўша ерга юборди. Улар Шомуил бошчилигидаги пайғамбарлар гуруҳининг жўшиб зикр тушаётганини кўришди. Шу пайт Худонинг Руҳи Шоулнинг одамларини ҳам қамраб олди ва улар ҳам жўшиб зикр тушдилар.
21
Шоул бўлиб ўтган воқеаларни эшитгач, бошқа одамларини юборди. Бу юборилганлари ҳам жўшиб зикр тушдилар. Шоул учинчи бор яна одамларини жўнатди, улар ҳам жўшиб зикр тушдилар.
22
Охири Шоулнинг ўзи Рамага қараб йўл олди. Сахудаги катта сардоба бўйига бориб: — Шомуил билан Довуд қаерда? — деб сўради. — Рамадаги Нойўт маҳалласида, — деди биттаси.
23
Шоул Рамадаги Нойўт маҳалласига кетаётганда, Худонинг Руҳи уни ҳам қамраб олди. Нойўтга боргунча йўлма–йўл жўшиб зикр тушиб кетди.
24
Кийимларини ечиб ташлаб, Шомуилнинг олдида ҳам жўшиб зикр тушди. Ерга йиқилганича, бир кеча–кундуз яланғоч аҳволда ётиб қолди. “Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?!” деган матал ана шундан қолган.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31