bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 1
John 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 2 →
1
Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом — Худо эди.
2
Азалда У Худо билан бирга эди.
3
Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.
4
Калом — ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.
5
Нур зулматда порлайди, Зулмат эса Нурни енголмади.
6
Худо Яҳё исмли бир одамни юборди.
7
Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин.
8
Унинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди.
9
Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди.
10
Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади.
11
У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.
12
Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.
13
Улар на тана хоҳишидан, На эр хоҳишидан, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир.
14
Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди.
15
Яҳё У ҳақда гувоҳлик бериб, баланд овозда деди: — Менинг кетимдан келаётган Зот мендан улуғдир, чунки У мендан олдин мавжуд бўлган, деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим.
16
Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик.
17
Худо қонунниМусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди.
18
Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Ота бағридаги, аслида Худо бўлган ягона Ўғил, Уни бизга танитди.
19
null
20
Қуддусдагияҳудийлар Яҳёнинг олдига руҳонийларни ва левиларни юбордилар. Улар келиб, Яҳёдан: — Сен кимсан? — деб сўрадилар. Яҳё жавоб беришдан бош тортмади. У шаҳодат бериб, очиқ–ойдин: — Мен Масиҳ эмасман, — деб айтди.
21
Яна ундан: — Бўлмаса кимсан? Илёсмисан? — деб сўрадилар. — Йўқ! — деди у. — Биз кутаётган пайғамбармисан? — деб савол бердилар. У яна: — Йўқ! — деб жавоб берди.
22
— Унда кимсан? Бизни юборганларга жавоб беришимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? — деб сўрадилар.
23
— Ишаё пайғамбар айтганидай: “Эгамизга тўғри йўл очинг”, деб саҳрода янграётган овоз менман, — деди Яҳё.
24
Фарзийлар томонидан юборилган бу одамлар
25
Яҳёга дедилар: — Модомики сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, биз кутган пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб юрибсан?
26
Яҳё уларга жавобан шундай деди: — Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган бир Зот бор.
27
У менинг орқамдан келяпти, шундай бўлса–да, мен Унинг чориғи ипларини ечишга ҳам арзимайман.
28
Бу ҳодиса Иордан дарёсининг шарқий қирғоғидаги Байтания қишлоғида юз берган эди. Яҳё ўша ерда одамларни сувга чўмдириб юрарди.
29
Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди: “Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди!
30
Мен ана шу Киши ҳақида: “Менинг кетимдан келаётган Зот, мендан улуғдир. Чунки У мендан олдин мавжуд бўлган”, деб айтган эдим.
31
Мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин Уни Исроил халқига танитиш мақсадида, мен одамларни сувга чўмдиргани келдим.”
32
Яҳё яна шундай шаҳодат бериб деди: — Мен Руҳнинг осмондан каптардай учиб келганини ва Унинг устига қўнганини кўрдим.
33
Ўша пайтгача мен Унинг кимлигини билмас эдим. Лекин “Одамларни сувга чўмдирасан”, деб мени юборган Худо менга шундай деган эди: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир.”
34
Мен буни кўрдим ва сизларга “Бу — Худонинг Ўғлидир”, деб айтяпман.
35
Эртаси куни Яҳё шогирдларининг иккитаси билан яна кечаги жойда эди.
36
У ўтиб кетаётган Исога қараб: — Ана, Худонинг Қўзиси! — деди.
37
Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди.
38
Исо ўгирилиб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди–да, улардан: — Сизларга бирон нарса керакми? — деб сўради. — Раввий, Сиз қаерда турасиз? — дейишди улар. (“Раввий” устоз демакдир).
39
— Юринглар, кўрасизлар, — деди Исо. Улар бориб, Исонинг турар жойини кўрганларида, соат тўрт бўлиб қолган эди. Шунинг учун улар ўша куни Исо билан қолишди.
40
Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унга эргашганлардан бири Идрис эди. Идрис — Шимўн Бутруснинг укаси эди.
41
У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг Танлагани” демакдир.)
42
Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо унга қараб деди: — Сен Юҳанно ўғли Шимўнсан. Сенинг исминг Кифа бўлади (Кифа юнончада — Бутрус, яъни “Тош” демакдир).
43
Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр! — деди.
44
Филип Байтсайда шаҳридан бўлиб, Идрис ва Бутруснинг ҳамшаҳари эди.
45
Филип Натанилни топиб, унга деди: — Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар эса ўзларининг битикларида бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан!
46
— Носира шаҳридан? У ердан бирон яхшилик чиқармиди?! — деди Натанил унга. — Юр, кўрасан! — деди унга Филип.
47
Исо яқинлашиб келаётган Натанилни кўриб, у ҳақда шундай деди: — Ана Исроилнинг ҳақиқий авлоди. У ҳийла деган нарсани билмайди.
48
Натанил Исодан сўради: — Сиз мени қаердан танийсиз? — Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, — деб жавоб берди Исо.
49
Шунда Натанил деди: — Устоз, Сиз Худонинг Ўғлисиз! Исроилнинг Шоҳисиз!
50
Исо унга жавобан деди: — Мен сенга: “Сени анжир дарахти тагида кўрдим”, деганим учунгина ишоняпсан. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан!
51
Сўнг яна шундай деб қўшиб қўйди: — Сизларга чинини айтайин: сизлар осмон очилганини ва Худонинг фаришталари Инсон Ўғли олдига тушиб–чиқаётганини кўрасизлар.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21