bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 7
John 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 8 →
1
Шундан кейин Исо Жалилани кеза бошлади. У Яҳудияни кезишни хоҳламаган эди, чунки у ердаги яҳудийлар Уни ўлдиришга қасд қилган эдилар.
2
Яҳудийларнинг Чайла байрами яқинлашаётган эди.
3
Укалари Исога шундай дейишди: — Бу ердан чиқиб Яҳудияга боринг. Қилаётган ишларингизни шогирдларингиз ҳам кўришсин.
4
Машҳур бўламан, деган биронта одам яширинча иш қилмайди–ку! Бундай ишларни қилар экансиз, Ўзингизни дунёга танитинг!
5
Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар.
6
Исо укаларига шундай деди: — Менинг вақт–соатим ҳали келгани йўқ. Лекин сизлар учун ҳар вақт қулайдир.
7
Дунё сизлардан нафратлана олмайди, лекин Мендан нафратланади. Чунки Мен унинг қилмишлари ёмон эканлигини юзига соламан.
8
Майли, сизлар байрамга боринглар. Мен бу байрамга бормайман, чунки Менинг вақтим ҳали келгани йўқ.
9
Шу сўзларни айтиб, Исо Жалилада қолди.
10
Исонинг укалари байрамга кетганларидан кейин, Исонинг Ўзи ҳам ҳеч кимга билдирмай, яширинча байрамга борди.
11
Яҳудийлар эса Исони байрамда қидирар, “У қаёқда?” деб сўрар эдилар.
12
Омма орасида Исо тўғрисида ҳар хил гап–сўзлар ёйилган эди. Баъзилар: “У яхши Одам”, — десалар, бошқалар: “Йўқ, У халқни йўлдан оздиряпти”, — дейишарди.
13
Бироқ яҳудийлардан қўрққанлари учун У ҳақда ҳеч ким очиқ гапирмас эди.
14
Байрамнинг ярми ўтганда, Исо Маъбадга кириб, таълим бера бошлади.
15
Уни эшитган яҳудийлар ҳайрон қолиб дейишди: — Бу Одам ўқимаган бўлса, қаердан шунча нарсани билади?!
16
Исо уларга жавобан деди: — Менинг таълимотим Ўзимники эмас, балки Мени Юборганникидир.
17
Ким Худонинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимотим Худоданми ёки Ўзимданми, билиб олади.
18
Ким ўз номидан гапирса, ўзига шуҳрат излайди. Ким уни юборганга шуҳрат изласа, ҳақиқатни сўзлайди, унинг дилида ҳийла бўлмайди.
19
Қонунни сизларга Мусо берди, шундай эмасми? Аммо бирортангиз қонунни бажармайсизлар. Нега Мени ўлдирмоқчисизлар?
20
— Сени жин урибди! Ким Сени ўлдирмоқчи экан? — деди халойиқ.
21
Исо жавоб бериб деди: — Мен Шаббат куни битта мўъжиза қилганим учун ҳаммаларингиз ҳайрон қоляпсизлар.
22
Ўзларингиз эса, Мусонинг қонунига амал қилайлик, деб Шаббат куни ўғил болани суннат қиласизлар–ку! Аслида, суннат одати Мусодан эмас, Иброҳим давридан қолган.
23
Мусонинг Қонуни бузилмасин деб, сизлар ҳатто Шаббат куни ҳам ўғил болани суннат қилсангизлар, нега Мендан ғазабланасизлар?! Шаббат куни одамни бутунлай соғайтирганим учунми?!
24
Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин.
25
Баъзи қуддусликлар шундай дейишарди: — Ўлдиришмоқчи бўлган Одам шу эмасми?
26
Мана, У ҳамманинг олдида сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки бошлиқлар Уни Масиҳ, деб тан олишган бўлса?!
27
Аммо бу Одамнинг қаерданлигини ҳаммамиз биламиз, Масиҳ келганда эса, Унинг қаерданлигини ҳеч ким билмайди.
28
Исо Маъбадда таълим берар экан, баланд овозда шундай деди: — Ҳа, сизлар Менинг кимлигимни ҳам, қаерданлигимни ҳам биласизлар. Лекин Мен Ўзимча келганим йўқ. Мени Юборган бор, сизлар эса Уни танимайсизлар. У ҳақдир.
29
Мен Уни биламан, чунки Мен Унинг олдидан келганман, У Мени юборган.
30
Бу гапи учун Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл теккизмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди.
31
Шу билан бирга, халқ орасидаги кўп одамлар Унга имон келтирди. Улар: — Масиҳ келса ҳам, барибир бунчалик кўп мўъжизали аломатлар кўрсата олмайди! — дейишарди.
32
Одамлар Исо тўғрисида шундай деб пичирлашаётганини фарзийлар эшитиб қолишди. Шунда бош руҳонийлар билан фарзийлар Исони қўлга олиш учун миршабларни юборишди.
33
Исо деди: — Мен сизлар билан қисқа бир муддат бўлиб, яна Мени Юборганнинг олдига қайтиб бораман.
34
Сизлар Мени излайсиз–у, лекин тополмайсизлар. Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.
35
Буни эшитган яҳудийлар ўзаро шундай деб айтишарди: — У қаерга бормоқчи, биз Уни тополмас эканмиз? Балки У бошқа юртларда яшайдиган яҳудийлар орасига бормоқчидир?! Ғайрияҳудийларга ҳам таълим бермоқчидир?!
36
“Сизлар Мени излайсиз–у, лекин тополмайсизлар, Мен борадиган жойга, сизлар боролмайсизлар”, деган гаплари билан нима айтмоқчи экан?!
37
Байрамнинг охирги, улуғ кунида Исо туриб, баланд овозда хитоб қилди: — Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин.
38
Шунда Муқаддас Битикларда айтилганидек, Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқиб чиқади.
39
Исо шундай деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди. Унга ишонганлар Руҳни қабул қилиб олишлари керак эди. Лекин Руҳ ҳануз берилмаган эди, чунки Исо ҳали улуғланмаган эди.
40
Оломон ичидан баъзилари бу сўзларни эшитиб шундай дедилар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам биз кутган пайғамбар экан.
41
Бошқалари: — Бу Масиҳ, — дейишса, яна бошқалари шундай дейишарди: — Масиҳ Жалиладан келмайди–ку!
42
Муқаддас Битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?!
43
Шу тариқа Исо туфайли халқ иккига бўлинди.
44
Баъзилар Уни қўлга олмоқчи бўлишди, аммо ҳеч ким Унга қўл теккизмади.
45
Шу пайт миршаблар бош руҳонийларнинг ва фарзийларнинг олдига қайтиб келишди. — Нега Уни олиб келмадинглар? — деб сўрашди улардан.
46
— Ҳеч ким ҳеч қачон бу Одамдай гапирмаган, — деди миршаблар.
47
— Мабодо У сизларни ҳам йўлдан урмадими? — дейишди фарзийлар.
48
— Бошлиқлар билан фарзийлар орасида Унга ишонган биронта одам ҳам йўқ!
49
Тавротни билмаган ўша қаланғи–қасанғилар эса шундоқ ҳам лаънат остида қолган!
50
Шунда фарзийлардан бири, илгари Исонинг олдига борган Никодим шундай савол берди:
51
— Қонунимизга кўра, биз одамни эшитмай туриб, айбини топмасдан уни ҳукм қила оламизми?!
52
— Сен ҳам Жалиладан бўлсанг керак–а? Муқаддас Битикларни ўрганиб чиқ, Жалиладан пайғамбар чиқмаслиги аниқ, — дейишди унга.
53
Шундан кейин ҳаммалари уй–уйларига тарқалиб кетдилар.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
Recommended Reading
Commentary
John Commentaries
→
Devotional
John Devotional Guide
→
Get This Bible
UZB Study Bible
→