bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 18
John 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 19 →
1
Бу сўзларни айтгандан сўнг, Исо Ўз шогирдлари билан у ердан чиқиб, Қидрон сойлигининг нариги томонига ўтди. Ўша ерда бир боғ бор эди. Исо шогирдлари билан боққа кирди.
2
Исонинг хоини Яҳудо ҳам ўша жойни билар эди, чунки Исо шогирдлари билан у ерда тез–тез учрашиб турар эди.
3
Шундай қилиб, Яҳудо бир бўлинма Рим аскарларини ҳамда бош руҳонийлар ва фарзийлар томонидан юборилган миршабларни бошлаб, у ерга келди. Қўлларида машъалу фонуслар, қурол–яроғлар бор эди.
4
Исо бошидан кечадиган ҳамма нарсани билар эди. У одамларга пешвоз чиқиб, сўради: — Кимни қидиряпсизлар?
5
— Носиралик Исони, — деб жавоб беришди улар. — Ўша Менман, — деди Исо. Исонинг хоини Яҳудо уларнинг орасида турган эди.
6
Исо “Ўша Менман” дейиши биланоқ улар орқага тисарилиб, ерга йиқилишди.
7
Исо улардан яна сўради: — Кимни қидиряпсизлар? — Носиралик Исони, — дедилар.
8
— Сизларга айтдим–ку, Ўша Менман, — деди уларга Исо. — Агар Мени қидираётган бўлсангизлар, буларни қўйиб юборинглар, кетаверишсин.
9
Шу йўсин Исонинг илгари: “Ота, Сен Менга берган одамлардан ҳеч бирининг йўқолишига йўл қўймадим”, деган сўзлари бажо бўлди.
10
Шу онда Шимўн Бутрус ёнидаги қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, ўнг қулоғини кесиб ташлади. Хизматкорнинг исми Малхус эди.
11
Исо Бутрусга: — Қиличингни қинига солиб қўй! Наҳотки Мен Отам берган азоб косасидан ичмасам?! — деди.
12
Шунда Рим аскарлари билан бўлинма қўмондони ва яҳудий миршаблари Исони қўлга олиб, боғлаб қўйишди.
13
Уни олдин Ҳанан олдига олиб боришди. Ҳанан ўша йилги олий руҳоний бўлган Каяфанинг қайнатаси эди.
14
Яҳудийларга: “Халқ учун битта одамнинг ўлиши яхшироқ”, деб маслаҳат берган ўша Каяфа эди.
15
Исонинг орқасидан Шимўн Бутрус ва яна бошқа бир шогирд эргашиб боришар эди. Бу шогирд олий руҳоний Ҳананнинг таниши бўлиб, Исо билан бемалол олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди.
16
Бутрус эса ташқарида, дарвоза олдида қолди. Олий руҳонийга таниш бўлган шогирд кейинроқ яна ташқарига чиқди–да, дарвозабон чўрига нимадир деб, Бутрусни ичкарига олиб кириб кетди.
17
Шунда дарвозабон чўри Бутрусдан: — Сиз ҳам У Одамнинг шогирдларидан эмасмисиз? — деб сўради. — Йўқ! — деди Бутрус.
18
Ҳаво совуқ бўлгани учун у ерда турган хизматкорлар билан миршаблар кўмир ёқиб, исинаётган эдилар. Бутрус ҳам уларнинг олдига бориб, исиниб турди.
19
Шу пайтда олий руҳоний Ҳанан Исога шогирдлари ва таълимотига тааллуқли саволлар берар эди.
20
Исо унга жавоб бериб деди: — Мен элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиғиладиган синагогаларда ва Маъбадда таълим бериб юрдим, ҳеч яширинча гап айтмадим.
21
Нега Мени сўроқ қиляпсиз? Гапларимни эшитган одамлардан сўранг. Нималар ҳақида гапирганимни улар билишади.
22
Исо буларни айтиб бўлгач, ёнида турган миршаблардан бири Исонинг юзига бир шапалоқ уриб, деди: — Олий руҳонийга ҳам шундай жавоб берасанми?
23
Исо бунга жавобан деди: — Агар Мен нотўғри гапирган бўлсам, нотўғри жойини кўрсат. Агар тўғри гапирган бўлсам, нега Мени урасан?
24
Шундан кейин Ҳанан Исони боғланган ҳолда олий руҳоний Каяфа ҳузурига юборди.
25
Шимўн Бутрус олов олдида исиниб тураркан, кимдир ундан: — Сиз ҳам Унинг шогирдларидан эмасмисиз? — деб сўради. — Йўқ! — деб тонди у.
26
Олий руҳонийнинг хизматкорларидан бири Бутрус қулоғини узиб юборган одамнинг қариндоши эди. Бу хизматкор Бутрусга деди: — Сизни боғда У билан кўрдим, шекилли?
27
Бутрус эса янa тонди. Нақ шу пайт хўроз қичқирди.
28
Тонг отди. Яҳудийлар Исони Каяфа ҳузуридан олиб чиқиб, Римлик ҳоким Пилатнинг саройига олиб бордилар. Ўзлари эса булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар, чунки булғанган одам Фисиҳ таомини ея олмасди.
29
Шу сабабли Пилат ташқарига, уларнинг олдига чиқди. — Бу Одамни нимада айблаяпсизлар? — деб сўради.
30
— Агар У жиноятчи бўлмаганда, Уни сизнинг қўлингизга топширмас эдик, — деб жавоб беришди улар.
31
— Уни олиб кетиб, ўз қонунингиз бўйича ҳукм қилаверинглар, — деди Пилат. — Бизга ҳеч кимни қатл қилишга ижозат берилмаган, — дейишди унга яҳудийлар.
32
Исо Ўзининг қандай ўлиши ҳақида айтган сўзлари амалга ошиши учун бу воқеа содир бўлди.
33
Шунда Пилат яна саройга кирди ва Исони чақиртириб: — Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради.
34
— Ўзингиз қизиқиб сўраяпсизми, ёки бошқалар сизга Мен тўғримда айтишдими? — деб сўради Исо.
35
Пилат деди: — Нима, мен яҳудиймидим?! Ўз халқинг, бош руҳонийларинг Сени менга топширишди. Сен нима иш қилиб қўйдинг?
36
Исо жавоб берди: — Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас.
37
— Демак, Сен Шоҳ экансан–да?! — деди Пилат. — Шоҳ эканимни ўзингиз айтдингиз, — деди Исо. — Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади.
38
— Ҳақиқат ўзи нима? — деб сўради Пилат. Шундай деди–ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди. — Мен Ундан ҳеч қандай айб топмадим, — деди уларга.
39
— Сизларнинг бир одатингиз бор–ку, сизлар учун ҳар Фисиҳ байрамида бир маҳбусни озод қилар эдим. Шунга кўра, сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми?
40
— Уни эмас, Бараббани озод қилинг! — деб бақирди улар. Барабба эса исёнда иштирок этганди.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21