bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 13
John 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 14 →
1
Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди.
2
Кечки овқат пайти эди. Шимўннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди.
3
Исо эса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, У Худодан келиб, яна Худонинг олдига қайтаётганини ҳам билар эди.
4
Шундай қилиб, Исо дастурхондан туриб, устки кийимини ечиб ташлади. Сочиқни олиб белига боғлади.
5
Кейин тоғорага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди.
6
Исо Шимўн Бутруснинг олдига келди. — Ҳазрат, наҳот оёқларимни Сиз ювсангиз?! — деди Бутрус.
7
— Ҳозир нима қилаётганимни сен билмайсан, кейин тушуниб оласан, — деди Исо унга жавобан.
8
— Менинг оёқларимни икки дунёда ҳам ювмайсиз! — деди Бутрус. — Агар оёқларингни ювмасам, Менга қарашли бўлмайсан, — деди Исо.
9
Шунда Шимўн Бутрус деди: — Ҳазрат, нафақат оёқларимни, қўлларим билан бошимни ҳам ювиб қўйинг!
10
Исо унга деди: — Чўмилган одам фақат оёғини ювса бас, у тамоман покдир. Сизлар ҳам поксизлар, аммо ҳаммангиз эмас.
11
Исо Ўзига хоинлик қиладиган одамни билар эди, шунинг учун “Ҳаммангиз ҳам пок эмассизлар”, деди.
12
Шогирдларининг оёқларини ювиб бўлгач, Исо устки кийимини кийиб, яна дастурхон олдига ёнбошлади. Сўнг шогирдларидан сўради: — Ҳозир нима қилганимни тушундиларингми?
13
Сизлар Мени “Устоз”, “Ҳазрат” деб чақирасизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман.
14
Агар Мен Ҳазратингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз шарт.
15
Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим.
16
Сизларга чинини айтайин: қул ўзининг хўжайинидан устун эмас, элчи ҳам уни юборгандан устун эмас.
17
Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар, шунда бахтли бўласизлар!
18
Исо гапида давом этиб деди: — Менинг гапларим ҳаммангизга тегишли эмас. Мен кимларни танлаганимни биламан. Муқаддас Битикларда: “Нонимни еган киши Менга қарши бош кўтарди”, — деб айтилган. Бу сўзлар бажо бўлиши керак.
19
Мен буни сизларга ҳозирдан, юз бермасидан олдин айтиб қўйяпман. Токи юз берганда, Масиҳ Мен эканлигимга ишонинглар.
20
Сизларга чинини айтай: Ким Мен юборган одамни қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади.
21
Исо қаттиқ изтироб чекиб, деди: — Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттангиз Менга хиёнат қилади.
22
Шогирдлари эса У кимни назарда тутаётганини билмай, гангиб бир–бирига қараб турар эдилар.
23
Шогирдларидан бири Исонинг ёнида ёнбошлаган эди. У Исонинг севикли шогирди эди.
24
Шимўн Бутрус ўша шогирдга: “Исо ким ҳақида гапиряпти, сўра–чи”, деб имо–ишора қилди.
25
Шунда у энгашиб, Исодан: — Ҳазрат, у ким? — деб сўради.
26
Исо жавоб берди: — Мен бир бурда нонни косага ботириб кимга берсам, у ўшадир, — деди. Сўнг бурда нонни ботириб, Шимўн ўғли Яҳудо Ишқариётга берди.
27
Яҳудо бурдани олар–олмас, шайтон унинг ичига кириб олди. — Қиладиганингни тезроқ қил, — деди унга Исо.
28
Дастурхон атрофидагилардан ҳеч ким нима учун Исо бу сўзларни Яҳудога айтганини тушунмади.
29
Пул қутиси Яҳудода бўлгани сабабли, баъзилари Исо унга: “Байрам учун бизга керак бўладиган нарсаларни сотиб ол”, ёки “Камбағалларга бир нима бер”, деяпти деб ўйлардилар.
30
Яҳудо эса ўша бурда нонни олган заҳоти ташқарига чиқиб кетди. Тун эди.
31
Яҳудо чиқиб кетгач, Исо деди: — Инсон Ўғлининг улуғланадиган вақти келди. У орқали Худо улуғланади.
32
Инсон ўғли орқали Худо улуғланар экан, Уни ҳам Ўз улуғворлигига шерик қилади.
33
Болаларим! Энди Мен сизлар билан узоқ бўлмайман. Мени қидирасизлар. Яҳудийларга айтган эдим, сизларга ҳам айтяпман: Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.
34
Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар.
35
Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.
36
Шимўн Бутрус Исога деди: — Ҳазрат, Сиз қаерга кетяпсиз? — Ҳозир Мен борадиган жойга сен орқамдан боролмайсан, кейинчалик борасан, — деди унга Исо.
37
Бутрус сўради: — Ҳазрат, нега ҳозир орқангиздан боролмас эканман? Мен Сиз учун жонимни беришга тайёрман!
38
Исо жавоб берди: — Сен ростдан ҳам Мен учун жонингни беришга тайёрмисан?! Сенга чинини айтаман, хўроз қичқирмасданоқ, сен уч марта Мендан тонасан!
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21