bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 19
John 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 20 →
1
Шундан кейин Пилат Исони олиб кетишни ва қамчилатишни буюрди.
2
Аскарлар тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, устига сафсар тўн кийдирдилар.
3
Исонинг олдига қайта–қайта келиб: — Яшавор–э, яҳудийларнинг Шоҳи! — деб, Уни тарсакилар эдилар.
4
Пилат яна ташқарига чиқиб яҳудийларга хитоб қилди: — Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим!
5
Шу пайт бошида тиканли тож, эгнида сафсар тўн билан Исо ташқарига чиқди. — Мана, у Одам! — деди Пилат уларга.
6
Бош руҳонийлар ва миршаблар Исони кўриб, бақиришди: — Хочга михлансин! Хочга михлансин! — Уни сизлар олиб хочга михланглар! Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим, — деди Пилат уларга.
7
Яҳудийлар унга жавобан: — Бизда қонун бор, қонунимизга кўра У ўлиши керак, чунки У Ўзини Худонинг Ўғли, деб айтяпти, — дедилар.
8
Пилат буни эшитгач, юраги орқага тортиб кетди.
9
Қайтадан ҳукумат саройига кириб, Исодан: — Сен қаердансан? — деб сўради. Исо унга жавоб бермади.
10
— Менга жавоб бермайсанми?! — деди Пилат. — Сени озод қилишга ёки хочга михлашга менда ҳокимият борлигини билмайсанми?!
11
Исо жавоб берди: — Агар Худо йўл қўймаганда эди, сиз Менга ҳеч қандай ҳокимият ўтказа олмас эдингиз. Шу сабабдан Мени сизнинг қўлингизга тутиб берган одамнинг гуноҳи сизнинг гуноҳингиздан каттароқ.
12
Шундан кейин Пилат Исони қўйиб юборишга чора излай бошлади. Аммо яҳудийлар шундай деб қичқиришди: — Агар Уни қўйиб юборсангиз, сиз Қайсарнинг дўсти эмассиз. Ўзини шоҳ дейдиган ҳар бир киши Қайсарга қарши чиққан бўлади!
13
Пилат бу сўзни эшитгач, Исони ташқарига олиб чиқди ва Тош супа деб ном олган жойдаги ҳукм курсисига ўтирди (бу жойнинг оромийча номи Габбата эди).
14
Ўша куни Фисиҳ байрами арафаси, туш маҳали эди. Пилат яҳудийларга хитоб қилди: — Мана, Шоҳингиз!
15
— Йўқ қилинг Уни, йўқ қилинг! Хочга михланг! — деб бақирди улар. — Сизларнинг Шоҳингизни хочга михлаб қўяйми? — деб сўради Пилат. — Қайсардан бошқа шоҳимиз йўқ, — дейишди бош руҳонийлар.
16
Охири Пилат Исони хочга михлаш учун аскарларга топширди. Улар эса Исони олиб кетдилар.
17
Исо Ўз хочини кўтариб, шаҳар ташқарисидаги Бош суяги деган жойга келди. (Бу жойнинг оромийча номи Гўлгота эди.)
18
У ерда Исони хочга михлаб қўйдилар. У билан бирга яна иккита одамни ҳам хочга михладилар. Уларнинг бири Исонинг бу томонида, бошқаси у томонида, Исо эса ўртада эди.
19
Пилат бир лавҳага: “Яҳудийларнинг Шоҳи Носиралик Исо”, деган сўзларни ёзиб, лавҳани хочга остириб қўйди.
20
Исо хочга михланган жой шаҳарга яқин бўлгани учун, бу лавҳани кўп яҳудийлар ўқидилар. Лавҳа оромий, лотин ва юнон тилларида ёзилган эди.
21
Яҳудий бош руҳонийлари эса Пилатга бориб шундай дедилар: — “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзманг, балки “Бу Одам яҳудийларнинг Шоҳи бўлишга даъвогарлик қилган”, деб ёзинг.
22
— Мен қандай ёзган бўлсам, шундайлигича қолсин, — деди Пилат.
23
Аскарлар Исони хочга михлаб бўлиб, Унинг кийимларини олдилар. Кийимларини тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бир аскарга бердилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан–оёқ чоксиз бир тўқима эди.
24
Аскарлар бир–бирига: — Буни йиртмайлик, бу учун қуръа ташлаймиз, кимга тушса, ўшаники бўлсин, — дейишди. Шу тариқа Муқаддас Битиклардаги қуйидаги сўзлар бажо бўлди: “Кийимларимни ўзаро улар бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган.” Аскарлар худди шундай қилдилар.
25
Исонинг хочи ёнида Унинг онаси ва холаси, Клопанинг хотини Марям ҳамда Магдалалик Марям турар эдилар.
26
Исо онасини ва онаси ёнида турган севикли шогирдини кўрди. Исо онасига: — Она, мана бу сизнинг ўғлингиз! — деди.
27
Кейин шогирдига қараб: — Мана бу сенинг онанг! — деди. Ўша вақтдан бошлаб у шогирд Марямни ўз уйига олди.
28
Исо ҳамма ишларини тугатганини биларди. Муқаддас Битиклар бажо бўлсин деб, У: — Чанқадим! — деди.
29
Бу ерда арзон шаробга тўла бир идиш турган эди. Аскарлар шаробга шимгични ботирдилар–да, таёқнинг учига илиб, Исонинг оғзига олиб бордилар.
30
Исо шаробни татиб кўргач: — Амалга ошди! — деди–ю, бошини эгиб жон берди.
31
Ўша куни Шаббат арафаси эди. Эртанги Шаббат куни ниҳоятда табаррук кун ҳисоблангани учун, яҳудийлар жасадларни хочда қолдиришни истамадилар. Улар Пилатнинг олдига бориб, хочга михланган одамларнинг болдирларини синдириб ташлаб, хочдан туширишни сўрадилар.
32
Шунда аскарлар бориб, Исо билан бирга хочга михланган биринчи, сўнгра иккинчи одамнинг болдирларини синдириб ташладилар.
33
Исонинг олдига келиб, Унинг ўлиб бўлганини кўрдилар. Шунинг учун болдирларини синдирмадилар.
34
Лекин аскарлардан бири Исонинг биқинини найза билан тешди, шу заҳоти Унинг биқинидан қон билан сув оқиб чиқди.
35
Бу ҳодисани кўрган киши, сизлар ҳам ишонинглар деб, гувоҳлик бериб келмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқат айтаётганини билади.
36
Бу ҳодиса Муқаддас Битиклардаги: “Биронта ҳам суяги синдирилмайди”, деган сўзлар амалга ошиши учун рўй берди.
37
Муқаддас Битикларнинг бошқа бир жойда шундай дейилган: “Улар найзани ўзлари санчиган Одамга қарайдилар.”
38
Ариматеялик Юсуф Исонинг шогирди эди, лекин яҳудийлардан қўрққани учун буни яшириб юрар эди. Исо ўлганидан кейин Юсуф Пилатдан Исонинг жасадини хочдан тушириб олишни илтимос қилди. Пилат ижозат берди. Шунда Юсуф бориб, Исонинг жасадини хочдан тушириб олди.
39
Илгари кечаси Исонинг олдига борган Никодим ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд мирра билан сабур қоришмасини олиб келганди.
40
Улар иккови Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддаларни суртиб, Уни кафанладилар.
41
Исо хочга михланган жойнинг яқинида бир боғ бор эди. У боғда ҳали ҳеч ким дафн қилинмаган янги бир қабр бор эди.
42
Ўша кун яҳудийларнинг Шаббат арафаси бўлгани учун улар, бу жой яқинроқ, деб Исонинг жасадини ўша қабрга қўйдилар.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21