bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 14
John 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 15 →
1
Исо шогирдларига деди: — Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг!
2
Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаганда эди, сизларга буларни айтиб ўтирмаган бўлардим. Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман.
3
Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар.
4
Мен борадиган жойга олиб борадиган йўлни сизлар биласизлар.
5
— Ҳазрат! — деди Унга Тўма, — Қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз?
6
Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ.
7
Мени таниганингиз учун, Отамни ҳам таниб оласизлар. Энди Уни танидингизлар, Уни кўрдингизлар.
8
Филип Исога деди: — Ҳазрат, бизга Отани кўрсатинг, шунинг ўзи бизга кифоя!
9
— Филип, — деди унга Исо, — Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман. Наҳотки Мени танимасанг?! Мени кўрган одам Отани кўрган бўлади. Шундай экан, қандай қилиб сен: “Отани бизга кўрсатинг”, деяпсан?
10
Мен Отада, Ота эса Менда эканлигига наҳотки ишонмасанг?! Мен сизларга айтган сўзларни Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман. Аксинча, Менда яшаган Отам Мен орқали Ўз ишларини бажармоқда.
11
Мен Отамда ва Отам Менда эканлигига ишонинглар. Агар ишонмасангизлар, ҳеч бўлмаса, қилган ишларим туфайли ишонинглар.
12
Сизларга чинини айтайин: Менга ишонган одам Мен қилган ишларни қилади. Булардан ҳам буюкроқ ишларни қилади, чунки Мен Отанинг олдига кетяпман.
13
Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин.
14
Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман.
15
— “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қиласизлар.
16
Мен Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади.
17
Бу Ҳомий — Ҳақиқат Руҳидир. Бу дунёга тегишли бўлганлар Уни қабул қила олмайдилар, чунки Уни на кўришади, на билишади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан яшамоқда, У ичингизда бўлади.
18
Мен сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман.
19
Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар. Мен барҳаёт бўлганим учун, сизлар ҳам яшайсизлар.
20
Мен Отамда эканимни, сизлар Менда ва Мен сизларда эканимни ўша куни англаб оласизлар.
21
Менинг амрларимни билиб, уларга амал қилган киши Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга аён қиламан.”
22
Ишқариёт бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди: “Ҳазрат, нега Ўзингизни дунёга аён қилмай, бизга аён қилмоқчисиз?”
23
Исо унга шундай жавоб берди: “Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг олдига келиб, у билан бирга яшаймиз.
24
Мени яхши кўрмаган киши сўзларимга амал қилмайди. Сизлар эшитган сўз Меники эмас, балки Мени юборган Отаникидир.
25
Мен сизлар билан эканман, буларни айтдим.
26
Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади.
27
Мен сизларга тинчликни қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар.
28
Сизларга айтганимни эшитдингизлар: Мен кетиб, яна олдингизга қайтиб келаман. Агар Мени яхши кўрганингизда эди, Отанинг олдига кетаётганимдан қувонган бўлар эдингизлар. Зеро, Ота Мендан улуғдир.
29
Бу ҳодисалар содир бўлмасдан олдин сизларга айтдим. Токи содир бўлганда ишонинглар.
30
Сизлар билан сўзлашишга деярли вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори келяпти. У Менга ҳукмини ўтказа олмайди.
31
Лекин дунё билсинки, Мен Отани севаман, Ота Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман. Қани туринглар, бу ердан кета қолайлик.”
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21