bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 12
John 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 13 →
1
Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо Лазарнинг қишлоғи Байтанияга борди. Исо ўша Лазарни ўликдан тирилтирган эди.
2
Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди.
3
Шу пайт Марям бир шиша тоза сунбулдан ишланган қимматбаҳо атир мойини олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойининг хушбўй ҳидига тўлиб кетди.
4
Исонинг шогирдларидан бири, Унга хиёнат қиладиган Яҳудо Ишқариёт деди:
5
— Бу мойни уч юз кумуш тангага сотиб, камбағалларга бўлиб берса бўлмасмиди?!
6
У бу гапни камбағалларга қайғургани учун эмас, балки ўғри бўлгани учун айтди. Пул қутиси Яҳудонинг назоратида эди, қутига солинадиган пулдан у ўғирлаб турарди.
7
Исо шундай деди: — Аёлни тинч қўйинглар! Зотан, у Мени дафн кунимга тайёрлади.
8
Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўлади. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман.
9
Бир талай яҳудийлар Исонинг Байтанияда эканлигини билиб келишди. Улар нафақат Исони, балки Исо ўликдан тирилтирган Лазарни ҳам кўришни истардилар.
10
Бош руҳонийлар Лазарни ҳам ўлдиришни режалаштирган эдилар.
11
Чунки кўп яҳудийлар Лазар туфайли Исо томонига ўтиб, Унга имон келтираётган эдилар.
12
Эртаси куни байрамга борган кўп халойиқ Исонинг Қуддусга келаётганини эшитиб қолишди.
13
Улар пальма дарахти шохларидан олишди, Уни қарши олгани чиқиб, шундай деб ҳайқиришарди: “Тасанно! Эгамиз номи билан келаётган Инсон барака топсин. Исроилнинг шоҳи муборак бўлсин!”
14
Исо бир хўтикни топиб, унга минди, худди Муқаддас Битикларда айтилгандай:
15
“Эй Қуддус халқи, қўрқма! Мана шоҳингиз хўтикни миниб келяпти.”
16
Исонинг шогирдлари аввал буни тушунмадилар. Исо улуғлангандан кейингина улар бу сўзларнинг У ҳақда ёзилганини ва халқ худди ёзилганидек қилганини эсладилар.
17
Исо Лазарни қабрдан чақириб тирилтирганига гувоҳ бўлган оломон Исога эргашиб, бу ҳақда ҳаммага айтди.
18
Исонинг қилган бу мўъжизали аломати ҳақида эшитган кўп одамлар Уни кутиб олгани чиққан эдилар.
19
Фарзийлар эса бир–бирига: — Қаранглар, қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Бутун дунё Унинг ортидан бормоқда! — дейишарди.
20
Худога сажда қилиш учун байрамга келганлар орасида баъзи ғайрияҳудийлар бор эди.
21
Улар Филипнинг олдига бориб (Филип Жалиланинг Байтсайда шаҳридан эди) шундай деб айтишди: — Тақсир, биз Исони кўрмоқчимиз.
22
Филип бориб, бу ҳақда Идрисга айтди. Сўнг иккалови Исонинг олдига бориб, Унга айтишди.
23
Исо уларга шундай жавоб берди: — Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соат келди.
24
Сизларга чинини айтай: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради.
25
Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.
26
Ким Менга хизмат қилмоқчи бўлса, орқамдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлсин. Менга хизмат қилган одамни Отам ҳурмат қилади.
27
Энди эса юрагим сиқилиб кетяпти. Нима ҳам дер эдим?! “Эй Ота, бу вақт–соатдан Мени сақла”, деб айта олармидим?! Мен шу вақт–соат учун келганман–ку!
28
Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин! Исо шундай дейиши биланоқ осмондан: — Мен номимни улуғладим, бундан кейин ҳам улуғлайман, — деган садо келди.
29
У ерда турган оломон бу садони эшитиб, момақалдироқ деб ўйлади. Бошқалар эса: — Унга фаришта гапирди! — дейишди.
30
Бунга жавобан Исо деди: — Бу садо Мен учун эмас, сизлар учун бўлди.
31
Энди бу дунё ҳукм қилинади, энди бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори ҳайдаб чиқарилади.
32
Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан.
33
Исо бу сўзларни қай йўл билан ўлишини билдириш учун айтди.
34
Халқ бунга жавобан деди: — Биз Тавротда, Масиҳ абадий яшайди, деб эшитганмиз. Қандай қилиб Сен: Инсон Ўғли юқорига кўтарилиши керак, деб айтяпсан? Инсон Ўғли ким ўзи?
35
Исо уларга деди: — Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди.
36
Нур ҳануз сизлар билан экан, нурга ишонинглар, шунда нур фарзандлари бўласизлар. Буларни айтиб бўлгач, Исо узоқлашиб, халқдан яширинди.
37
Исо халқнинг кўз ўнгида шунча кўп мўъжизали аломатлар яратган бўлса ҳам, улар Исога ишонмас эдилар.
38
Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг сўзи бажо бўлди: “Эй Эгамиз, бизнинг хабаримизга ким ишонди? Сенинг қудратли кучинг кимга аён бўлди?”
39
Ҳақиқатдан ҳам, улар ишона олмадилар. Негаки, Ишаё улар ҳақида яна шундай деб айтганди:
40
“Худо уларнинг кўзларини кўр қилди, Ақлларини ўтмас қилди. Токи кўзлари билан кўрмасинлар, Ақллари билан англамасинлар, Тағин Менга қайтиб, шифо топмасинлар.”
41
Ишаё Масиҳнинг улуғворлигини кўргани учун бу сўзларни айтган эди.
42
Шунга қарамай, кўп яҳудий бошлиқлари ҳам Исога имон келтирдилар. Лекин улар фарзийлар туфайли буни очиқчасига тан олмас эдилар, чунки синагогадан ҳайдалишдан қўрқардилар.
43
Ахир, улар Худонинг мақтовидан кўра инсоннинг мақтовини яхши кўрардилар.
44
Исо хитоб қилиб деди: “Менга ишонган одам Менга эмас, балки Мени Юборганга ишонган бўлади.
45
Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади.
46
Менга ишонган биронта одам зулматда қолмасин, деб Мен дунёга нур бўлиб келдим.
47
Агар ким Менинг сўзларимни эшитиб, риоя қилмаса, Мен уни ҳукм қилмайман. Мен дунёни ҳукм қилиш учун эмас, нажот бериш учун келганман.
48
Мени рад қилиб, сўзларимни қабул қилмаган одамни ҳукм қилувчи бор. Айтган сўзим ундай одамни охиратда ҳукм қилади.
49
Зотан Мен Ўзимча гапирганим йўқ. Мени юборган Ота нима айтишимни, қандай гапиришимни Менга амр этган.
50
Унинг амри эса абадий ҳаёт беришини биламан. Хуллас, нима айтаётган бўлсам, Отам Менга айтгандай сизларга айтяпман.”
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21