bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 6
John 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 7 →
1
Шундан кейин Исо қайиқда Жалила кўлининг нариги қирғоғига сузиб ўтди (Жалила кўлини Тиверия кўли деб ҳам аташарди).
2
Бир талай халойиқ Исонинг орқасидан эргашиб борарди. Чунки Исо мўъжизали аломатлар орқали хасталарни даволаганини улар кўрган эдилар.
3
У шогирдлари билан тоққа чиқиб ўтирди.
4
ЯҳудийларнингФисиҳ байрами яқинлашаётган эди.
5
Исо қараса, бир талай халойиқ У томонга келаётган экан. Исо Филипдан: — Бу одамларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? — деб сўради.
6
Исо бу гапни Филипни синаб кўриш учун айтаётган эди, аслида Ўзи нима қилишни билар эди.
7
Филип шундай жавоб берди: — Буларнинг ҳар бирига бир бурда нон бериш учун, икки юз кумуш тангага нон сотиб олсак ҳам етмайди!
8
Шунда шогирдларидан бири, Шимўн Бутруснинг укаси Идрис Исога деди:
9
— Бу ердаги бир болада бешта арпа нон билан иккита балиқ бор экан. Лекин шунча одамга бу нима ҳам бўлар эди.
10
— Одамларни ерга ўтқазинглар, — деди Исо. У ер қалин майсазор эди. Одамларнинг ҳаммаси ерга ўтиришди. У ерда тахминан беш мингга яқин эркак бор эди.
11
Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Сўнг ўтирганларнинг ҳаммасига тарқатди. Балиқларни ҳам худди шундай қилди. Одамлар истаганларича едилар.
12
Ҳаммалари еб тўйганларидан кейин, Исо шогирдларига шундай деди: — Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олинглар, исроф бўлмасин.
13
Шогирдлар ейилган бешта арпа нондан ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишди, ўн икки сават тўлди.
14
Шунда одамлар Исонинг қилган мўъжизали аломатини кўриб: — Ҳақиқатан ҳам дунёга келиши керак бўлган пайғамбар мана шу Киши экан, — дедилар.
15
Исо одамлар Уни зўрлик билан шоҳ қилиб кўтармоқчи эканликларини билгани учун, яна ёлғиз Ўзи тоққа чиқиб кетди.
16
Кечки пайт Исонинг шогирдлари кўл бўйига бордилар.
17
Қоронғи тушган, Исо эса ҳали ҳам уларнинг олдига келмаган эди. Шогирдлар қайиққа тушиб, кўлнинг нариги томонидаги Кафарнаҳумга қараб йўл олдилар.
18
Кучли шамол эсиб, кўл тўлқинланиб кетаётган эди.
19
Улар қирғоқдан беш чақиримча йўл сузганларидан кейин, кўл юзида юриб келаётган Исони кўришди. У қайиққа яқинлашаётган эди, шогирдлар қаттиқ ваҳимага тушишди.
20
— Қўрқманглар, бу Менман! — деди уларга Исо.
21
Улар Исони қайиққа олмоқчи бўлдилар. Ўша заҳоти қайиқ улар бораётган қирғоққа етиб тўхтади.
22
Эртаси куни халқ Исони қидира бошлади. Одамлар у ерда фақат бир қайиқ борлигини ва шогирдлар Исони қолдириб, ўзлари қайиқда сузиб кетганларини билишарди.
23
Шу пайт Тивериядан бошқа қайиқлар келиб қолди. Қайиқлар тўхтаган жой Раббимиз Исо Ўз шукрона дуосини ўқиган ва халқ нон еган ерга яқин эди.
24
Одамлар Исо билан шогирдларининг у ерда йўқлигини кўргач, қайиқларга тушиб, Исони қидириб Кафарнаҳумга сузиб келишди.
25
Улар Исони кўлнинг нариги бўйидан топиб, Ундан сўрашди: — Устоз, Сиз қачон бу ерга келдингиз?
26
Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизларга чинини айтайин: Сизлар аломатларни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун Мени қидиряпсизлар.
27
Сиз ўткинчи озуқа учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озуқа учун ҳаракат қилинглар. Бундай озуқани сизларга Инсон Ўғли беради. Зотан, Отамиз Худонинг Ўзи бу вазифа учун Уни маъқул деб топди.
28
Одамлар Исога шундай савол беришди: — Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак?
29
Исо деди: — Худога маъқул иш қилмоқчи бўлсангизлар, Худо юборган Зотга ишонинглар.
30
Улар Исога жавобан шундай дедилар: — Сизга ишонишимиз учун бирорта аломат кўрсатинг. Қани, биз учун нима иш қиласиз?
31
Ахир, ота–боболаримиз саҳрода манна еганлар. Муқаддас Битикларда: “Худо уларга тановул қилишлари учун осмондан нон берди”, деб ёзилган–ку.
32
Исо уларга деди: — Сизларга чинини айтайин, сизларга осмондан нон берган Мусо эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Менинг Отам беради.
33
Худо берадиган нон осмондан тушиб, дунёга ҳаёт бахш этади.
34
Одамлар Исога шундай дедилар: — Ҳазрат, бундай нонни бизга доим бериб туринг!
35
Исо жавобан деди: — Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмайди, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамайди.
36
Аммо Мен сизларга айтганимдай, сизлар Мени кўрган бўлсангизлар ҳам, ишонмаяпсизлар.
37
Отам Менга берган ҳар бир одам Менинг олдимга келади. Олдимга келган биронта одамни Мен асло ҳайдаб юбормайман.
38
Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман.
39
Отамнинг иродаси шундан иборатки, У Менга берган биронтасининг йўқолишига Мен йўл қўймаслигим керак, балки охиратда уларнинг ҳаммасини тирилтиришим керак.
40
Ҳа, Ўғилга кўз тиккан ва Унга ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлиши Отамнинг иродасидир. Мен бундай одамларни охиратда тирилтираман.
41
Исо: “Мен осмондан тушган нонман”, дегани учун яҳудийлар Ундан норози бўла бошлашди.
42
Улар ўзаро шундай деб айтишарди: — Бу Юсуфнинг ўғли Исо–ку! Ота–онасини танисак, қандай қилиб: “Мен осмондан тушдим”, деб айтишга ҳадди сиғди?!
43
— Бундай гапларингизни бас қилинглар! — деди уларга Исо.
44
— Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди. Олдимга келган одамни эса Мен охиратда тирилтираман.
45
Пайғамбарлар битикларида: “Уларнинг ҳаммасига Худо таълим беради”, деб ёзилган. Отага қулоқ солган, Ундан ўрганган ҳар бир одам Менинг олдимга келади.
46
Аслида ҳеч ким ҳеч қачон Отани кўрган эмас, биргина Худодан бўлган Зот Отани кўрган.
47
Сизларга чинини айтаман: Ким Менга ишонса, абадий ҳаётга эга бўлади.
48
Мен ҳаёт нониман.
49
Ота–боболарингиз саҳрода манна егандилар, шунга қарамай ўлиб кетдилар.
50
Аммо осмондан тушадиган бу нон эса шундай хислатга эгаки, ундан еган одам ўлмайди.
51
Мен осмондан тушган ҳаётбахш нондирман. Бу нонни еган киши абадий яшайди. Дунёга ҳаёт бахшида этиш учун берадиган ноним Менинг танамдир.
52
Шунда яҳудийлар: — У қандай қилиб бизга Ўзининг танасини едира олар экан? — деб ўзаро талашиб–тортиша бошладилар.
53
Исо уларга деди: — Сизларга чинини айтаман: агар Инсон Ўғлининг танасини емасангизлар ва Унинг қонини ичмасангизлар, сизда ҳаёт бўлмайди.
54
Менинг танамни еган ва қонимни ичган одам эса абадий ҳаётга эгадир. Мен уни охиратда тирилтираман.
55
Менинг танам — ҳақиқий озуқа, қоним ҳақиқий ичимликдир.
56
Танамни еб, қонимни ичадиган одам Менда, Мен эса унда яшайман.
57
Модомики Мени барҳаёт Ота юборган экан, Мен Ота туфайли яшайман. Менинг танамни еган ҳар бир одам эса Мен туфайли яшайди.
58
Осмондан тушган нон мана шудир. Бу нон ота–боболарингиз еган маннага ўхшамайди, улар манна еб ўлиб кетганлар. Мен берган нонни еган одам эса абадий яшайди.
59
Исо бу сўзларни Кафарнаҳумдаги синагогада таълим бераётганда айтган эди.
60
Унинг кўплаб шогирдлари бу гапларни эшитиб: — Қандай қаттиқ сўзлар! Буни ким ҳазм қила олади?! — дейишар эди.
61
Шогирдларининг норози бўлганликларини Исо биларди, шунинг учун У шундай деди: — Гапларим жиғингизга тегяптими?
62
Агар сизлар Инсон Ўғлининг асли келган жойи — осмонга кўтарилиб кетаётганини кўрсангизлар, нима дер экансизлар–а?!
63
Худонинг Руҳи ҳаёт бахш этади, инсон кучи билан эса ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Сизларга айтган бу сўзларимни Менга Худонинг Руҳи берган, бу сўзларим сизларга ҳаёт ато қилади.
64
Шунга қарамай, орангизда Менга ишонмаганлар бор. Ҳолбуки, Исо кимлар ишонмаганини ва ким Унга хиёнат қилишини олдиндан билар эди.
65
Исо гапида давом этиб деди: — Шу сабабдан Мен сизларга: “Ота йўл қўймаса, ҳеч ким Менинг олдимга келолмайди”, — деган эдим.
66
Ўша вақтдан бошлаб кўп шогирдлар Исодан юз ўгириб, Унга эргашмайдиган бўлдилар.
67
Шунда Исо ўн икки шогирдидан: — Сизлар ҳам кетмоқчисизларми? — деб сўради.
68
Шимўн Бутрус шундай жавоб берди: — Ҳазрат, биз Сиздан бошқа кимга ҳам борар эдик?! Абадий ҳаёт бахш этувчи сўзлар Сизда–ку!
69
Биз ишониб биламизки, Сиз Худонинг Азизисиз.
70
Исо уларга деди: — Мен ўн иккитангизни танлаб олдим. Лекин бирингиз иблисдир!
71
У Шимўн Ишқариётнинг ўғли Яҳудони назарда тутган эди. Яҳудо ўн икки шогирддан бири бўлса ҳам, кейинчалик Исога хиёнат қилди.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21