bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
John 11
John 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 12 →
1
Байтания қишлоғида Лазар исмли бир одам касал ётган эди. Марям ва унинг опаси Марта ҳам шу қишлоқда яшар эдилар.
2
РаббимизИсога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди.
3
Опа–сингил Исога: — Ҳазрат, Сизнинг азиз дўстингиз касал, — деган хабарни юборишди.
4
Исо буни эшитиб шундай деди: — Бу касаллик ўлим билан якунланмайди, балки Худонинг улуғланишига ва шу орқали Худо Ўғлининг улуғланишига сабаб бўлади.
5
Исо Мартани, унинг синглисини ва Лазарни яхши кўрар эди.
6
Аммо Лазарнинг хаста эканини билса ҳам, турган жойида яна икки кун қолди.
7
Шундан сўнг У шогирдларига: — Яҳудияга қайтиб борайлик, — деди.
8
Шогирдлари эса шундай дедилар: — Устоз, яқиндагина яҳудийлар Сизни тошбўрон қилмоқчи эдилар–ку! Энди яна у ерга бормоқчимисиз?
9
Исо жавоб берди: — Кундуз ўн икки соатдан иборат эмасми?! Ким кундузи юрса, қоқилмайди, чунки бу дунёнинг нурини кўради.
10
Кечаси юрган эса қоқилади, чунки унинг ўзида нур йўқ.
11
Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди: — Дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Мен уни уйғотгани кетяпман.
12
— Ҳазрат, агар ухлаётган бўлса, тузалиб кетади, — деди шогирдлари.
13
Исо Лазарнинг ўлимини назарда тутган эди. Шогирдлар эса Исо одатдаги уйқу тўғрисида гапирди, деб ўйладилар.
14
Кейин Исо уларга очиғини айтди: — Лазар вафот этди.
15
Мен унинг ёнида бўлмаганимдан хурсандман, чунки бу вазият сизларнинг ишонишингизга имкон беради. Қани, энди унинг олдига борайлик.
16
Шунда Тўма (яъни “Эгизак”) бошқа шогирдларга: — Қани юринглар, биз ҳам Исо билан ўламиз! — деди.
17
Исо у ерга етиб бориб билдики, Лазарнинг қабрга қўйилганига тўрт кун бўлган экан.
18
Байтания қишлоғи Қуддусдан бор–йўғи уч чақиримча масофада жойлашган эди.
19
Қуддусдаги кўп яҳудийлар Марта билан Марямнинг олдига акасининг вафоти муносабати ила тасалли бериш учун борган эдилар.
20
Марта Исонинг келаётганини эшитиб, Уни кутиб олгани чиқди. Марям эса уйда қолди.
21
— Ҳазрат! — деди Марта Исога. — Агар Сиз бу ерда бўлганингизда эди, менинг акам ўлмаган бўларди.
22
Аммо ҳозир ҳам биламан, Сиз Худодан нима сўрасангиз, Худо Сизга беради.
23
— Сенинг аканг тирилади, — деди Исо.
24
— Биламан, охиратда ўликлар тирилганда тирилади, — деди Марта.
25
Исо унга деди: — Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди.
26
Кимда–ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Бунга ишонасанми?
27
— Ҳа, Ҳазрат, — деди Марта, — Сиз оламга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғли эканингизга ишонаман.
28
Марта шундай деди–ю, бориб синглиси Марямни чақирди. Унга секингина деди: — Устоз шу ерда, У сени чақиряпти.
29
Марям буни эшитгач, шошиб ўрнидан турди–да, Исонинг олдига кетди.
30
Исо ҳали қишлоққа кирмаган, ҳануз Марта Уни кутиб олган жойда эди.
31
Марям билан уйда бўлган ва унга тасалли бераётган одамлар унинг шошилиб ўрнидан туриб ташқарига чиққанини кўришди. Марям йиғи–сиғи қилгани қабрга кетяпти, деб ўйлаб, унинг орқасидан кетишди.
32
Марям Исо турган ерга етиб келиб, Уни кўрди–ю, оёғига йиқилиб деди: — Ҳазрат! Агар Сиз шу ерда бўлганингизда эди, менинг акам ўлмаган бўларди!
33
Марям ҳам, у билан келганлар ҳам йиғлаётган эдилар. Исо буни кўриб, қаттиқ изтиробга тушди, кўнгли ўртаниб кетди.
34
— Уни қаерга қўйдингизлар? — деб сўради. — Юринг, Ҳазрат, кўрасиз! — дедилар.
35
Исонинг кўзларидан дув–дув ёш оқди.
36
Ўша ердаги одамлар: — Қаранглар, уни қанчалик яхши кўрар экан! — дейишди.
37
Улардан баъзилари эса шундай дейишди: — У кўрнинг кўзларини очган. Лазарни ҳам ўлимдан олиб қолса бўлмасмиди?!
38
Исо тағин қаттиқ изтироб чекиб, қабр олдига келди. Қабр бир ғор бўлиб, оғзи тош билан ёпилган эди.
39
Исо: — Тошни олиб ташланглар! — деди. Марҳумнинг синглиси Марта Унга деди: — Ҳазрат, жасад ҳидланиб қолган–ку! Ахир, қабрга қўйилганига тўрт кун бўлди!
40
— Агар ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан, деб сенга айтмаганмидим?! — деди Исо.
41
Тошни олиб ташладилар. Исо эса осмонга кўз тикиб, деди: — Эй Ота! Мени эшитганинг учун Сенга шукрлар айтаман.
42
Сен Мени доимо эшитишингни биламан. Лекин бу сўзларни шу ерда турган халқ учун, Мени Сен юборганингга улар ишонсин деб айтяпман.
43
Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ!
44
Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга.
45
Марямни йўқлагани келган одамларнинг кўпи Исонинг қилган ишини кўриб, Унга ишонишди.
46
Аммо баъзилари фарзийларнинг олдига бориб, Исонинг қилганларини айтиб беришди.
47
Шундан кейин бош руҳонийлар ва фарзийлар Олий кенгаш чақириб, дейишди: — Нима қиламиз? Бу Одам жуда кўп мўъжизали аломатлар кўрсатиб юрибди–ку!
48
Буни давом этишига йўл қўйсак, ҳамма Унга ишониб кетади. Римликлар келиб, Маъбадимизни ҳам, халқимизни ҳам хонавайрон қиладилар.
49
Улардан бири, ўша йили олий руҳоний бўлган Каяфа сўз олди: — Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар!
50
Бутун халқ ҳалок бўлгандан кўра, битта одамнинг халқ учун ўлиши ўзингиз учун яхшироқ–ку! Наҳотки буни тушунмасангизлар?!
51
У бу сўзларни ўзидан ўзи айтмаган эди. Балки ўша йили олий руҳоний сифатида Исонинг халқ учун ўлишини башорат қилган эди.
52
Исо нафақат яҳудий халқи учун, балки Худонинг тарқоқ бўлган ҳамма одамларини бирлаштириш учун ўлиши керак эди.
53
Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб Исони ўлдиришга тил бириктирдилар.
54
Исо эса энди яҳудийлар орасида очиқ юрмайдиган бўлди. У чўл яқинидаги Эфрайим шаҳрига бориб, Ўз шогирдлари билан ўша ерда қолди.
55
Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. Мамлакатнинг ҳамма ёғидан одамлар байрамдан олдин покланиш учун Қуддусга боришди.
56
Шу вақтда Исони изладилар. Маъбадда йиғилиб турганлар ўзаро: “Нима деб ўйлайсизлар? У байрамга келадими?” — деб сўрашди.
57
Бош руҳонийлар ва фарзийлар эса Исони қўлга олмоқчи бўлиб, шундай буйруқ берган эдилар: “Ким Исонинг қаердалигини билиб қолса, хабар қилсин.”
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21