bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 11
Proverbs 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 12 →
1
Ёлғон тарози Эгамиз учун жирканчдир, аниқ тарози тошлари эса Унинг қувончидир.
2
Мағрурлик билан шармандалик келади, донолик эса камтарлар биландир.
3
Тўғриларнинг софдиллиги йўл кўрсатса, хоинларнинг иккиюзламачилиги ҳалок қилади.
4
Қиёмат кунида бойлик фойда бермайди, солиҳлик эса ўлимдан сақлайди.
5
Покдилнинг солиҳлиги йўлини тўғрилайди, фосиқ эса фосиқлиги туфайли қоқилади.
6
Tўғрининг солиҳлиги нажот беради, сотқин эса ёмон ниятлари туфайли тутилади.
7
Ёвуз ўлса, орзу–умидлари ҳам ўлади, фосиқнинг ҳам хоҳиш–тилаклари поймол бўлади.
8
Солиҳ ғам–ғуссадан қутулади, фосиқ эса ғамга дучор бўлади.
9
Имонсиз тили билан қўшнисини ҳалок қилади, солиҳ эса илм–маърифати туфайли нажот топади.
10
Солиҳнинг иши юришса, эл–юрт қувонади, фосиқ ҳалок бўлса, тантана бўлади.
11
Тўғри одамлар туфайли шаҳар баракали бўлади ва юксалади, фосиқнинг тилидан эса эл–юрт вайрон бўлади.
12
Қўшнисини камситган ақлсиздир, идрокли сукут сақлайди.
13
Ғийбатчи сирларни очади, содиқ эса сир сақлайди.
14
Йўл–йўриқ кўрсатувчиси бўлмаган халқ ҳалок бўлади, маслаҳатчилар кўп бўлса, ғалаба келади.
15
Бегонага кафиллик қилган кўп жабр кўради, кафил бўлишдан нафратланадиган эса тинчгина юради.
16
Меҳрибон хотин иззат–ҳурмат топади, зўравон эса бойлик.
17
Раҳмдил ўз жонига манфаат келтиради, бағритош эса ўзига зарар етказади.
18
Солиҳлик тарқатадиганлар ҳақиқий мукофот, фосиқлар эса ёлғон мукофот оладилар.
19
Солиҳликни кўзлаган инсон ҳаётга, ёмонликни кўзлаган эса ўз ўлимига эришади.
20
Эгри юрак Эгамизга жирканч, покларнинг ишлари эса Унинг қувончидир.
21
Фосиқ албатта жазосиз қолмайди, солиҳнинг эса авлодлари ҳам нажот топадилар.
22
Чиройли, аммо фаросатсиз аёл, бурнига тилла сирға таққан чўчқа мисол.
23
Солиҳнинг хоҳиши фақат эзгулик, фосиқнинг кутганлари эса қаҳр–ғазабдир.
24
Баъзиларнинг қўли очиқ, аммо бойлиги кўпаяверади. Баъзилар лозим бўлганни беришга қизғанса ҳам қашшоқлашаверади.
25
Сахийнинг бири икки бўлади, бошқаларга яхшилик қилганнинг ўзи ҳам яхшилик кўради.
26
Ғалласини қизғанганни халқ қарғайди, сотганларга эса барака ёғилади.
27
Эзгуликка интилган илтифот топади, ёмонлик қидирганга эса ёмонлик келади.
28
Бойлигига ишонган хонавайрон бўлади, солиҳ эса барг каби яшнайди.
29
Ўз оиласига ғам–ташвиш келтирадиган мерос олмайди, нодон эса донога қул бўлади.
30
Солиҳларнинг маҳсули — ҳаёт дарахти, оқилу донолар одамларнинг юрагидан жой олади.
31
Дунёда солиҳ қанча тақдирланса, фосиқ билан гуноҳкор ундан ҳам кўпроқ жазоланади.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31