bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 14
Proverbs 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 15 →
1
Доно хотин ўз оиласини мустаҳкамлайди, нодон хотин эса оиласини ўзи бузади.
2
Тўғри йўлдан юрадиган Эгамиздан қўрқади, эгри юрадиган эса Уни рад этади.
3
Аҳмоқнинг сўзлари ўзига калтак келтиради, дононики эса уни ҳимоя қилади.
4
Ҳўкиз бўлмаса охур тоза, лекин ҳўкизнинг кучи туфайли ҳосил кўп бўлади.
5
Содиқ гувоҳ ёлғон гапирмайди, сохта гувоҳ ёлғон гапиришдан тўхтамайди.
6
Мазах қилувчи доноликни қидиради, аммо тополмайди, идроклига эса билим олиш осон.
7
Ақлсиздан узоқлаш, чунки ундан маъноли сўз чиқмайди.
8
Зийракнинг донолиги ўз йўлини билишидадир, ақлсизнинг аҳмоқлиги эса уни йўлдан адаштиради.
9
Аҳмоқ айб қурбонлиги устидан кулади, тўғри одам эса Худонинг марҳаматига сазовор бўлади.
10
Юрак ўз дардини ўзи билади, хурсандлигига бошқалар кафиллик беролмайди.
11
Фосиқларнинг уйи хароба бўлади, тўғриларнинг чодири эса гуллаб–яшнайди.
12
Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради.
13
Кулса ҳам юракда қайғу бор, хурсандчиликнинг охири ғамдир.
14
Юраги қинғир ўз эгрилигидан, яхши одам эса тўғрилигидан мамнун.
15
Содда ҳар бир сўзга ишонаверади, ақлли эса қадамини ўйлаб босади.
16
Доно қўрқиб ёмонликдан узоқлашади, нодон эса жаҳли тез ва бепарво.
17
Баджаҳл ақлсизлик қилади, бадният эса нафратга учрайди.
18
Соддаларнинг насибаси — нодонлик, ақллиларнинг тожи эса илму маърифатдир.
19
Ёмонлар яхшиларнинг олдида, фосиқлар эса солиҳларнинг дарвозасида таъзим қилади.
20
Камбағалдан қўшнилари ҳам нафратланади, бойнинг эса ўртоқлари кўп.
21
Қўшнисини хор қилган — гуноҳкор, муҳтожга марҳамат қилган эса бахтлидир.
22
Нияти бузуқлар йўлдан адашмайдими?! Яхши ниятлилар абадий севгига сазовор бўлади.
23
Ҳар бир меҳнатдан фойда бор, қуруқ гап эса камбағаллик келтиради.
24
Оқилларнинг тожи — донолиги, ақлсизнинг нодонлиги эса аҳмоқлигидир.
25
Ростгўй гувоҳ жонни қутқарса, ёлғончи гувоҳ алдайди.
26
Эгамиздан қўрқиш — мустаҳкам қалъа, фарзандларига ҳам Ўзи паноҳдир.
27
Эгамиздан қўрқиш ҳаёт манбаидир, у ўлимдан қутқаради.
28
Халқининг кўплиги — шоҳнинг шуҳрати, камлиги эса ҳокимнинг ҳалокатидир.
29
Сабр–тоқатли одам ақл–идроклидир, жаҳлдорлик аҳмоқликни билдиради.
30
Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади, ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади.
31
Камбағалга зулм қилган уларни Яратганни таҳқирлаган, муҳтожга ёрдам берган эса Худони улуғлаган бўлади.
32
Фосиқ ўз қилмишлари туфайли ҳалокатга учрайди, солиҳга эса ўлимида ҳам паноҳ бор.
33
Донолик оқилнинг қалбида яшайди, нодонлар орасида ҳам ўзини билдиради.
34
Солиҳлик халқни юксалтирса, гуноҳ шарманда қилади.
35
Донолик билан иш қиладиган қул шоҳнинг марҳаматига сазовордир, шармандали иш қиладиган эса унинг ғазабига учрайди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31