bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 21
Proverbs 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 22 →
1
Шоҳнинг юраги Эгамизнинг қўлида, уни ирмоқдай хоҳлаган томонга буради.
2
Одамнинг қилмишлари ўзининг назарида тўғри, аммо Эгамиз юракларни синайди.
3
Адолату ҳақиқатга амал қилиш Эгамизга қурбонликдан афзалроқдир.
4
Такаббур кўзлар ва мағрур юрак чироқ каби фосиқнинг гуноҳини кўрсатади.
5
Меҳнаткашнинг режаси фақат мўл–кўлчилик келтиради, шошқалоқ камбағалликка учрайди.
6
Ёлғон билан бойлик топадиганлар чиқиб кетадиган буғ кабидир, ўз ўлимини излайди.
7
Ёвузнинг зўравонлиги бошига етади, чунки адолат билан иш қилишни рад этади.
8
Гуноҳкорнинг йўли — эгри, софдилнинг иши — тўғри.
9
Уришқоқ хотин билан кенг уйда умр кечиргандан кўра, чордоқда яшаган афзал.
10
Ёвузнинг кўнгли ёмонликка ташна, қўшниси ундан раҳм–шафқат топмайди.
11
Мазах қилувчи жазоланса, содда одамлар доно бўлади, донога йўл–йўриқ берилса, билими ошади.
12
Худо одилдир, фосиқнинг уйини У кузатиб туради, у фосиқни ҳалокатга мубтало қилади.
13
Камбағалнинг йиғисига ким қулоқ солмаса, ўзи йиғлаганда ҳам ҳеч ким жавоб бермайди.
14
Яширинча берилган совға жаҳлни юмшатади, енг ичидаги пора эса қаттиқ ғазабни.
15
Адолатга амал қилиш солиҳларга севинч, фосиқларга эса қўрқинчдир.
16
Ақл–идрок йўлидан чиққанлар ўликлар орасидадир.
17
Зиёфатни севган қашшоқлашади, шароб билан мойни яхши кўрган одам бой бўлмайди.
18
Фосиқ солиҳдан, хоин эса тўғри кишилардан кўра, кўпроқ азоб чекади.
19
Уришқоқ ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра, чўлу биёбонда яшаш яхшироқ.
20
Дононинг уйида ёғ ҳам, энг яхши нарсалар ҳам бор, ақлсиз эса уни сарфлаб юборади.
21
Тўғрилик ва иноят пайида бўлганлар узоқ умр, солиҳлик ва шон–шуҳратга эришади.
22
Доно энг қудратли шаҳарга бориб, таянч бўлган қалъани ҳам вайрон қилади.
23
Оғзини ва тилини қўриқлаган ўз жонини ташвишлардан асрайди.
24
Такаббур ва мағрурнинг номи “мазахчи”, ҳамма нарсани манманлик билан қилади.
25
Дангасанинг орзуси ўлимга олиб келади, чунки қўллари ишга бормайди.
26
Дангасанинг куни баднафслик билан ўтади, солиҳ эса аямасдан беради.
27
Фосиқларнинг қурбонлиги жирканчдир, ёвуз ният билан келтирилгани эса ундан ҳам баттар.
28
Сохта гувоҳ йўқ бўлади, ҳақиқатга қулоқ солган эса қолади.
29
Фосиқнинг юзи қаттиқ, тўғри одам эса ўз йўлини билади.
30
Эгамизга қарши донолик ҳам, идрок ҳам, режа ҳам йўқ.
31
От жанг куни учун тайёрланади, ғалаба эса Эгамизнинг қўлида.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31