bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 12
Proverbs 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 13 →
1
Насиҳатни севган илм–маърифатни севади, танбеҳдан нафратланадиган эса аҳмоқдир.
2
Яхши одам Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади, нияти бузуқни эса У жазога ҳукм этади.
3
Инсон ёвузлик билан камол топмайди, солиҳ ҳеч қачон ўрнидан қўзғатилмайди.
4
Яхши хотин эрининг бошидаги тожидир, эрини уялтирадиган хотин бошга балодир.
5
Солиҳнинг фикри–зикри — адолат, фосиқнинг маслаҳати эса ёлғондир.
6
Фосиқнинг сўзи қонга ташна, тўғрининг тили эса қутқаради.
7
Фосиқ ҳалокатга учраб йўқ бўлади, солиҳнинг уйи эса мустаҳкам туради.
8
Инсонни ақл–идрокига қараб улуғлайдилар, эгри одам эса нафратга дучор бўлади.
9
Ўзини катта тутиб нонга зор бўлгандан, оддий бўлиб хизматкор бўлиш яхшироқ.
10
Солиҳ ҳайвонга ҳам меҳрибонлик қилади, фосиқнинг раҳмдиллиги ҳам золимликдир.
11
Ерга ишлов берган тўйиб нон ейди, бекор нарсани кўзлаган эса ақлсиздир.
12
Фосиқ ёвузлик тўрига илинтирай дейди, солиҳнинг илдизи яшнайди.
13
Фосиқ тилининг гуноҳи билан тутилади, солиҳ эса ғамдан фориғ бўлади.
14
Одам сўзлари туфайли яхши нарсага эришади, меҳнати уни тақдирлайди.
15
Нодон ўз йўлини тўғри деб ўйлайди, доно эса маслаҳатга қулоқ солади.
16
Нодон ғазабини дарҳол билдиради, ақли расо эса ҳақоратланганини беркитади.
17
Тўғри гапирадиган ҳақиқатни айтади, сохта гувоҳ ёлғон гапиради.
18
Ўйламасдан айтилган сўз қиличдай жароҳатлайди, дононинг гаплари эса шифо беради.
19
Ростгўй лаблар абадийдир, ёлғон тил эса бир лаҳзаликдир.
20
Ёмон ният қиладиганнинг юрагида ёлғон, тинчлик ўрнатганда эса қувонч бор.
21
Солиҳга ҳеч қандай зарар тегмайди, фосиқ эса ғам–ғуссадан қутулмайди.
22
Ёлғончи тил Эгамизга жирканч, тўғрилик билан иш қиладиганлар эса Унинг севинчидир.
23
Ақлли билимини кўз–кўз қилмайди, нодон ўз нодонлигини ошкор қилади.
24
Тиришқоқ ҳукм суради, дангаса эса қул бўлади.
25
Юракдаги қайғу–алам одамни эзади, ширин сўз эса юракни шод этади.
26
Солиҳ ўзгаларга йўл кўрсатади, фосиқ эса йўлдан адаштиради.
27
Дангаса ўлжасини пиширишга ҳам эринади, ғайратли эса қимматбаҳо бойликка эга бўлади.
28
Солиҳликнинг йўлида ҳаёт, бу йўлда ўлим йўқдир.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31