bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 13
Proverbs 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 14 →
1
Ақлли фарзанд отасининг насиҳатларини қабул қилади, мазах қилувчи эса танбеҳга қулоқ солмайди.
2
Яхши одам сўзлари билан яхшиликка эришади, хоин эса зўравонликка.
3
Тилини тийган жонини асрайди, тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди.
4
Дангасанинг кўнгли хоҳлайди–ю, аммо ҳеч нарсага эриша олмайди, тиришқоқ эса орзусига етишади.
5
Солиҳ ёлғондан нафратланади, фосиқ эса уятли ва шармандали ишлар қилади.
6
Солиҳлик тўғри юрадиганни ҳимоя қилади, фосиқлик эса гуноҳкорни ҳалок қилади.
7
Шундай одам бор, ҳеч нарсаси йўғ–у, ўзини бой кўрсатади. Яна шундай одам бор, бойлиги кўп–у, ўзини қашшоқ кўрсатади.
8
Жоннинг ҳақи — унинг бойлиги, камбағал эса дўқ–пўписадан қўрқмайди.
9
Солиҳларнинг чироғи доим чароғон, фосиқники эса ўчиб қолади.
10
Мағрурликдан фақат уруш чиқади, насиҳатга қулоқ солган одамда эса донолик бор.
11
Ҳийла билан топилган давлат йўқолади, меҳнат билан топилгани эса кўпаяди.
12
Рўёбга чиқмаган умид юракни эзади, ушалган орзу эса ҳаёт дарахтидир.
13
Панд–насиҳатлардан нафратланган ўзига ҳалокат келтиради, амрга қулоқ солган эса тақдирланади.
14
Дононинг таълимоти — ҳаёт манбаи, одамни ўлим тузоғидан халос этади.
15
Идрокли инсон марҳаматга эришади, хоиннинг йўли эса машаққатлидир.
16
Зукко одам ақл билан иш қилади, ақлсиз эса аҳмоқлигини кўрсатади.
17
Ёмон хабарчи кулфат олиб келади, содиқ хабарчи эса юракка шифо келтиради.
18
Насиҳатга қулоқ солмаганларга қашшоқлик ва уят, танбеҳга қулоқ солганларга эса ҳурмат–иззат.
19
Амалга ошган тилак жонга роҳат беради, нодон одам ёмонликдан айрилишни рад этади.
20
Доно билан юрган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади.
21
Бахтсизлик гуноҳкорнинг кетидан қувиб юради, солиҳнинг мукофоти эса бахт–саодатдир.
22
Яхши одам болаларининг болаларига ҳам мерос қолдиради, фосиқнинг бойлиги эса солиҳга насиб этади.
23
Камбағалнинг даласида ғалла мўл, лекин адолатсизлик туфайли вайрон бўлади.
24
Калтакни аяган одам ўғлини ёмон кўради, ўғлини севган эса ёшликдан тартиб–интизомга ўргатади.
25
Солиҳ қорни тўйиб овқат ейди, фосиқ эса оч қолади.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31