bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 6
Proverbs 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 7 →
1
Ўғлим, ўзгага кафиллик қилиб, бегона билан аҳдлашган бўлсанг,
2
Ўз тилингдан илиниб, сўзларинг тузоққа етаклаган бўлса,
3
ўғлим, ўзганинг қўлига тушиб қолибсан, ўзингни қутқар, бор, тиз чўкиб ёлвор.
4
Кўзларингга на уйқу, на мизғиш бер.
5
Овчидан қочган оҳу каби, беданавоз қўлидан қочган беданадай ўзингни қутқар.
6
Эй, танбал, чумолиларга бир қара, уларнинг хатти–ҳаракатларини кўриб доно бўл.
7
Уларнинг на раҳбари, на назоратчиси, на ҳукмдори бор.
8
Лекин улар ёзда озиқ тўплайди, ўрим пайтида эса дон–дун йиғишади.
9
Сен–чи, танбал, қачонгача ухлайсан?! Қачон ўрнингдан турасан?
10
“Бироз ухлай, бир мизғиб олай, ёнбошлаб бирпас дам олай”, — дейсан.
11
Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай, муҳтожлик эса қароқчидай устингга келади.
12
Айёр ва нопоклар бузуқ сўзларни гапириб юрадилар.
13
Кўз қисадилар, оёқ–қўллари билан имо–ишора қиладилар.
14
Юракларида доим ёвуз ният қилиб, одамлар орасида жанжал чиқарадилар.
15
Шунинг учун тўсатдан офатга учрайдилар, шифо топмай тўсатдан ҳалок бўладилар.
16
Олти нарса Эгамизга нафратли, етти нарса жирканчдир. Булар:
17
манманлик нигоҳи, ёлғончи тил, бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар,
18
ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар,
19
ёлғон гапирадиган сохта гувоҳ, ака–укалар орасига нифоқ солувчилардир.
20
Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма,
21
уларни доим юрагингда сақла, бўйнингга тақиб ол.
22
Юрганингда сенга йўл кўрсатади, ухлаганингда қўриқлайди, уйғоқлигингда сенга гапиради.
23
Чунки амрлар — чироқ, танбеҳ — ҳаёт йўли, панд–насиҳатлар эса нурдир.
24
Улар сени бошқаларнинг хотинидан, зинокор аёлнинг ширин сўзидан сақлайди.
25
Юрагингда унинг гўзаллигини орзу қилмагин, кўзларига маҳлиё бўлма.
26
Фоҳишага биттагина нон ҳақи етарли, аммо зино қилувчи бутун ҳаётингни олади.
27
Кийимларни куйдирмасдан қўйинга чўғ солиб бўладими?!
28
Оёқни куйдирмасдан чўғ устида юриб бўладими?!
29
Ўзганинг хотини олдига кирганнинг аҳволи ҳам шундай, бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди.
30
Қорни очлигидан ўзини тўйдириш учун ўғирлик қилса, одамлар ундан нафратланмайди.
31
Лекин қўлга тушиб қолганда ўғирланган молининг ҳақини етти баробар қилиб қайтариши керак.
32
Зино қилган ақлсиздир, ўзини ўзи нобуд қилади.
33
У кўп калтак еб шарманда бўлади, бир умрга бадном бўлади.
34
Чунки рашк эрни ғазаблантиради, эр қасос олганда шафқат қилмайди.
35
Ҳар қандай ҳадяни рад этади, қанча пора берсанг олмайди.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31