bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 8
Proverbs 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 9 →
1
Донолик чорламайдими?! Идрок овозини баланд қилиб чақирмайдими?!
2
Қир–адирларда, йўл бўйларида, чорраҳаларда,
3
шаҳар дарвозаларида, эшиклар олдида туриб жар солади:
4
“Эй, инсонлар, сизларни чақиряпман, одамзодга гапирмоқдаман.
5
Соддалар, фаҳм–фаросатли бўлинг, сиз, нодонлар, эса идрокли.
6
Қулоқ солинг, мен аъло гапларни гапираман, ростини айтаман.
7
Чунки тилим ҳақиқатни гапиради, фосиқликдан эса нафратланади.
8
Ҳамма сўзларим тўғридир, уларда на эгрилик, на бузуқлик бор.
9
Фаросатлиларга равшан, билим оладиганларга эса тўғридир.
10
Кумуш ўрнига насиҳатларимни, олтин ўрнига эса илм–маърифатни танланг.
11
Чунки донолик қўҳинурдан аълороқдир, ҳеч қандай шодлик У билан тенглаша олмайди.
12
Мен, Донолик, ақл–идрок билан яшайман, билим ва фаҳм–фаросат мендадир.
13
Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир. Мен мағрурлик ва манманликдан, ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман.
14
Менда маслаҳат ва ҳақиқат бор, Мен идрокман, қуввату куч ҳам Мендадир.
15
Шоҳлар мен орқали ҳукм сурадилар, ҳукмдорлар тўғри қонунлар чиқарадилар.
16
Мен орқали раҳбарлар бошқарадилар, амалдор ва барча одил ҳакамлар ҳукм чиқарадилар.
17
Ким Мени севса ўшани севаман, астойдил излаганлар Мени топадилар.
18
Бойлик, шуҳрат, битмас–туганмас хазина, фаровонлик Мендадир.
19
Менинг ҳосилим тоза олтиндан ҳам, танланган кумушдан ҳам яхшироқ.
20
Мен тўғри йўлдан, адолат сўқмоқларидан юраман.
21
Мени севганлар бойликни мерос қилиб оладилар, уларнинг хазинасини тўлдираман.
22
Эгамиз ишини бошламасидан олдин, Ўз ишларининг бошида Менга эга эди.
23
Қадимдаёқ, энг бошида, дунё яратилмасдан олдин, Мен тайинланган эдим.
24
Тубсиз денгизу, бепоён уммон, ё бирорта булоқ кўз очмай туриб, Мен дунёга келтирилганман.
25
Тоғу тош, қир–адир барпо бўлмасдан олдин Мен таваллуд топганман.
26
У ҳали на ер, на далаларни, на ернинг тупроғини яратган эди.
27
Худо осмонни яратганда, бепоён уммон узра фалакни барпо этганда, Мен ўша ерда эдим.
28
Осмонга булутларни жойлаб, денгизларни сув билан тўлдирган чоғда,
29
У сув тошиб кетмасин деб амр берганда, ерга асос солганда,
30
Мен унинг ёнида мусаввир эдим, қошида кундан–кунга завқланиб, доимо қувонардим.
31
Дунёда, Унинг ерида одамзод билан хурсанд бўлардим.
32
Ўғилларим, менга қулоқ солинглар, йўлимдан юрганлар бахтлидир.
33
Панд–насиҳатларимни тинглаб доно бўлинглар, уни рад этманглар.
34
Ҳар кун остонамда кутиб, эшигимни пойлаб, сўзларимга қулоқ соладиган бахтлидир.
35
Чунки Мени топган ҳаёт топади, Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлади.
36
Кўздан йўқотган ўзига зарар етказади, Мендан нафратланган ўлимни севади.”
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31