bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 16
Proverbs 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 17 →
1
Режалар одамнинг юрагида, тилдаги жавоб эса Эгамиздан.
2
Одамнинг қилмишлари унинг назарида тўғри, лекин Эгамиз юракнинг поклигини ўлчайди.
3
Ишларингни Эгамизга топшир, шунда режаларинг мустаҳкам бўлади.
4
Ҳамма нарсани Эгамиз ўз мақсади билан яратди, ҳатто фосиқлар ҳам кулфат куни учун яралган.
5
Барча такаббурлар Эгамизга жирканч, улар жазосиз қолмайдилар.
6
Абадий севги туфайли гуноҳ кечирилади, Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан узоқлаштиради.
7
Эгамизга инсоннинг йўллари маъқул келганда, душманлари билан ҳам яраштиради.
8
Адолатсиз келган кўп даромаддан, ҳалол меҳнат билан топилган озгинаси яхшироқ.
9
Одам юрагида ният қилади, Эгамиз эса унинг йўлини мустаҳкамлайди.
10
Худонинг сўзлари шоҳнинг тилида, ҳукм қилганда хато қилмайди.
11
Тўғри тарозию паллалар Эгамизникидир, тарози тошларини ҳам Худо яратган.
12
Шоҳнинг ёмонлик қилиши қабиҳликдир, чунки унинг тахти адолат туфайли мустаҳкам.
13
Тўғри сўз шоҳнинг қувончидир, у ростгўйларни яхши кўради.
14
Шоҳнинг ғазаби ўлим даракчисидир, доно уни тинчлантиради.
15
Шоҳ юзидаги табассум ҳаётдан нишона, Унинг марҳамати эса ёмғир келтирадиган булут кабидир.
16
Доно бўлиш — олтиндан, идрок топиш эса кумушдан ҳам яхшироқдир.
17
Тўғрининг йўли ёмонликдан узоқлаштиради, йўлини қўриқлаган эса ўз жонини асрайди.
18
Мағрурликнинг ортидан ҳалокат келади, такаббурликдан сўнг эса одам қоқилади.
19
Такаббурлар билан ўлжа бўлишгандан кўра, камтарин бўлиб камбағаллар орасида бўлиш яхшироқ.
20
Гапга тушунадиган яхшилик топади, Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади.
21
Қалбида донолик бўлган фаросатли деб аталади, ширинсуханлик ақл–идрокни кўпайтиради.
22
Идрок ўзининг соҳиби учун ҳаёт булоғи, аҳмоқлик эса аҳмоққа жазодир.
23
Дононинг юраги тилига идрок беради, сўзларини ишончли қилади.
24
Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир.
25
Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради.
26
Меҳнат қиладиган одам ўзи учун ишлайди, чунки оч қорни уни ундайди.
27
Фосиқ ёмонликни қўзғайди, сўзлари куйдирадиган олов кабидир.
28
Маккор жанжал чиқаради, ғийбатчи эса яқин дўстларни ажратади.
29
Ёвуз ўзгани алдаб, ёмон йўлга бошлайди.
30
Кўзини қисган — ёмон ниятда, лабини тишлаган эса ёвузлик қилган.
31
Оқарган сочлар — шарофат тожи, солиҳлик йўлида юрган унга эришади.
32
Жаҳлини тийган — қудратлидан, ўзини тута биладиган эса шаҳарни енггандан яхшироқ.
33
Қуръа ташланади, аммо барча қарор Эгамиздандир.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31