bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Proverbs 15
Proverbs 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 16 →
1
Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жаҳл чиқаради.
2
Донолар тилидан илм–ҳикмат ёғилса, нодонлардан аҳмоқлик чиқади.
3
Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда, У яхшию ёмонни кўриб туради.
4
Ширин сўз — ҳаёт дарахти, бузуқ тил — жоннинг ҳалокати.
5
Аҳмоқ отасининг насиҳатини рад этади, танбеҳга қулоқ солган эса идроклидир.
6
Солиҳнинг уйида бойлик кўп, фосиқнинг ҳосили эса ташвиш келтиради.
7
Дононинг тили билим тарқатади, аҳмоқнинг қалби эса ундай эмас.
8
Фосиқнинг қурбонлиги Эгамизга жирканчдир, тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи.
9
Фосиқнинг ишлари Эгамизга жирканчдир, солиҳликка интилганни эса У севади.
10
Тўғри йўлни ташлаб кетган қаттиқ жазо олади, танбеҳдан нафратланган эса ўлади.
11
Ҳатто Ўлим ва Ҳалокат ҳам Эгамиз нигоҳи остида экан, одамзоднинг қалби Унга ҳеч нарса эмас.
12
Масхара қилувчи танбеҳ берганларни ёқтирмайди, у донолар олдига ҳам бормайди.
13
Юрак шод бўлса, чеҳра очиқ, ғамгин бўлса, руҳ тушкундир.
14
Заковатли юрак илм қидиради, ақлсизнинг оғзи аҳмоқлик излайди.
15
Қийналганларга ҳар кун ташвиш, лекин юрагида шодлик бўлса, доимо байрам.
16
Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ.
17
Гўшт еб нафрат билан яшашдан, сабзавот еб севги билан яшаган афзалроқ.
18
Баджаҳл жанжал чиқаради, жаҳлни тиядиган эса тинчлантиради.
19
Дангасанинг йўли тиканли четан девор каби, тўғрининг сўқмоғи эса катта равон йўлдир.
20
Ақлли фарзанд отасини қувонтиради, ақлсиз эса онасини хор қилади.
21
Аҳмоқлик виждонсизга қувончдир, ақлли эса тўғри юради.
22
Маслаҳат бўлмаган жойда иш юришмайди, маслаҳатчи кўп бўлса, муваффақиятли бўлади.
23
Одам яхши жавоби туфайли қувонади, ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши.
24
Донога тепадаги ҳаёт сўқмоғи пастдаги ўликлар диёридан узоқлашиш учундир.
25
Эгамиз такаббурнинг уйини хонавайрон қилади, беванинг мол–мулкини сақлайди.
26
Фосиқнинг ниятлари Эгамизга жирканч, ёқимли сўзлар эса покдир.
27
Очкўз ўз уйига ташвиш келтиради, порадан нафратланадиган эса яшайди.
28
Солиҳ ўйлаб жавоб беради, фосиқнинг оғзидан эса ёмонлик чиқаверади.
29
Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади.
30
Кўздаги нур кўнгилни хушнуд этади, хушхабар эса тан–жонга озиқ беради.
31
Ҳаётбахш насиҳатга қулоқ солган доноларнинг орасида бўлади.
32
Насиҳатни рад қилган ўз жонини хор қилади, танбеҳга қулоқ солган эса идрокли бўлади.
33
Эгамиздан қўрқиш доноликни ўргатади, камтарлик иззату икромдан олдинда.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31