bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 1
Zechariah 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 2 →
1
Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, саккизинчи ойида, Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли пайғамбар Закариёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди.
2
null
3
Эгамиз унга қуйидаги хабарни халққа етказишни буюрди: Эгамиз ота–боболарингиздан қаттиқ ғазабланган эди. Энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Менга қайтинглар, — демоқда Сарвари Олам. — Шунда Мен ҳам сизларга қайтаман, — дейди Сарвари Олам.
4
Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларни шундай деб огоҳлантиришган: — Ёмон йўлдан ва қабиҳ қилмишларингиздан қайтинглар. Сарвари Олам шундай демоқда: — Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.
5
Қани энди ўша ота–боболарингиз?! Қани, ўша пайғамбарлар, улар абадий яшайдиларми?!
6
Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди.
7
Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, ўн биринчи ой — Шебат ойининг йигирма тўртинчи кунида, Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли пайғамбар Закариёга Эгамиз яна Ўз сўзини аён қилди. Закариё қуйидаги ваҳийларни кўрди:
8
Кечаси мен қизил от минган Эгамизнинг фариштасини кўрдим. У кичик жарликда мирта буталар орасида тўҳтаб турарди. Унинг орқасида эса қизил, жигарранг ва оқ отларда ўтирган чавандозлар турарди.
9
Бошқа бир фаришта мен билан гаплашаётган эди. Мен ундан: — Эй тўрам, бу чавандозлар ким бўлди? — деб сўрадим. У шундай деди: — Уларнинг кимлигини сенга кўрсатаман.
10
Шунда мирта буталар орасидаги фаришта жавоб бериб деди: — Эгамиз уларни, бутун ер юзини кезиб чиқсин, деб юборган.
11
Кейин чавандозлар мирта буталар орасидаги Эгамизнинг фариштасига дедилар: — Биз бутун ер юзини айланиб чиқдик, бутун дунё тинч экан.
12
Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди: — Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, етмиш йилдан бери улардан ғазабдасан!
13
Шунда Эгамиз мен билан гаплашган фариштага меҳрибон ва тасалли берувчи сўзлар билан жавоб берди.
14
Ўша фаришта одамларга қуйидаги ҳабарни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам шундай айтмоқда: — Мен Қуддус ва Сионни жуда рашк қиламан.
15
Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққан эди, мана бу халқлар эса уларнинг бошига тушган кулфатни янада кўпайтиришди. Энди мана шу тинч яшаётган халқлардан ғазабдаман.
16
Шунинг учун Эгамиз айтмоқда: — Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай, деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади. Сарвари Оламнинг каломи шудир.
17
Фаришта яна шундай сўзларни эълон қилишимни буюрди: Сарвари Олам демоқда: — Менинг шаҳарларимда яна тўкин–сочинлик бўлади. Мен Қуддус аҳолисини яна бир бор юпатаман, Сионни, Ўз шаҳрим, деб яна айтаман.
18
Мен тепага қараб, тўртта шох кўрдим.
19
Мен билан гаплашган фариштадан: — Булар нима? — деб сўрадим. У менга деди: — Бу шохлар Яҳудо, Исроил ва Қуддус халқларини сочиб ташлаган ҳукмдорларни билдиради.
20
Шундан кейин Эгамиз менга тўртта темирчини кўрсатди.
21
Мен яна: — Бу темирчилар нима қилгани келишяпти? — деб сўрадим. У шундай деб жавоб берди: — Бошқа ҳеч ким бош кўтармасин, деб тўртта шох Яҳудо халқини сочиб ташлаганди. Энди темирчилар ўша шохларни қўрқувга солишга келишяпти. Ўзга халқлар Яҳудо юртини ўз шохлари билан сузганди. Юртнинг халқини сочиб юборганди. Энди темирчилар мана шу халқларнинг шохларини кесиб ташлаш учун келишяпти.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14