bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 12
Zechariah 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 13 →
1
Башорат. ЭгамизнингИсроил ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда:
2
“Қараб туринглар, Мен Қуддусни шароб қадаҳидай қилиб қўяман. У ўзининг атрофидаги халқларни гандираклатадиган бўлади. Қуддусни қамалга олишганда, Яҳудо юртининг қолган бошқа жойлари ҳам қамалда қолади.
3
Ўша куни Мен Қуддусни бошқа халқлар учун оғир тошдай қилиб қўяман. Уни кўтарганларнинг ҳаммаси ўзларига зарар келтирадилар. Бутун ер юзидаги халқлар унга қарши чиқиш учун бирлашадилар.
4
Ўша куни, Мен ҳар бир отни даҳшатга соламан, уларнинг чавандозларини эса жинни қилиб қўяман, — демоқда Эгамиз. — Яҳудо халқига эса Ўзим ғамхўрлик қиламан. Душманларининг отларини кўр қилиб қўяман.
5
Шунда Яҳудо уруғлари ўзларига: — Қуддус аҳолисининг қудрат манбаи бизнинг Худойимиз, Сарвари Оламдир, — дейдилар.
6
Ўша куни Мен Яҳудо уруғларини ўтин орасидаги қизиб турган чўғдай, буғдой боғламлари орасидаги машъаладай қиламан. Улар ўнгу сўлдаги, атрофидаги халқларни ямлаб ютадилар. Қуддусдаги одамлар эса осойишта ҳаёт кечирадилар.
7
Мен, Эгангиз аввал Яҳудо халқига ғалаба бераман. Довуд авлодининг ва Қуддус аҳолисининг шуҳрати Яҳудонинг шуҳратидан ўтмаслиги учун шундай қиламан.
8
Ўша куни Мен Қуддус аҳолисини ҳимоя қиламан. Уларнинг орасидаги энг ожизи ҳам Довуддай кучли бўлади. Довуд авлоди эса Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай уларни бошлаб боради.
9
Менинг режам ўша куни Қуддусга қарши чиққан барча халқларни ҳалок қилишдир.
10
Мен Довуд авлодига, Қуддус аҳолисига меҳр–шафқат ва ибодат руҳини ёғдираман. Улар Менга — ўзлари найза санчиганга қарашади. Ёлғиз фарзандга аза тутгандай, аза тутишади. Тўнғич фарзанд учун мотам тутгандай мотам тутишади.
11
Ўша куни Қуддусдаги дод–фарёд Махидў водийсида Ҳадад–Риммон учун тутилган азадай катта бўлади.
12
Бутун юрт аза тутади. Ҳар бир оила алоҳида аза тутади: Довуд авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Натан авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида,
13
Левий авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Шимах авлодининг оиласи ва уларнинг хотинлари алоҳида аза тутадилар.
14
Қолган оилалар ҳам ўзлари алоҳида аза тутадилар. Уларнинг хотинлари ҳам алоҳида аза тутадилар.”
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14