bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 11
Zechariah 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 12 →
1
Эй, Лубнон, оч дарвозаларингни! Садр дарахтларингни олов ёндириб ташласин.
2
Эй, сарв дарахти, дод солиб, йиғлагин, Ахир, садр дарахтлари қулади. Ўша улуғвор дарахтлар вайрон бўлди. Башан юрти эманлари, дод солиб, йиғланг, Қалин–қалин ўрмонларнинг дарахтлари Кесиб ташланди ахир.
3
Ана, эшитинг! Чўпонларнинг йиғисин, Ахир, кўм–кўк яйловлар нобуд бўлди. Қулоқ солинг шерларнинг ўкиришига, Ахир, Иордан бутазорлари нобуд бўлди.
4
Эгам Худо менга шундай деди: — Бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпонлик қилгин.
5
Қўйларни сотиб олганлар уларни ўлдириб, жазосиз юрибдилар. Қўйларни сотганлар эса: “Худога ҳамду санолар бўлсин! Биз боймиз”, дейдилар. Қўйларга ҳатто ўз чўпонларининг ҳам раҳми келмайди.
6
Мен, Эгангиз шундай айтмоқдаман: “Энди Яҳудо юртидаги одамларга раҳм қилмайман. Мен уларни бир–бирининг қўлига ва ҳукмдорларининг қўлига топшираман. Ҳукмдорлари юртни вайрон қилади. Мен эса ҳеч кимни бу ҳукмдорларнинг қўлидан қутқармайман.”
7
Шундай қилиб, мен бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпон бўлдим. Мен иккита таёқ олдим. Улардан бирини “Илтифот”, иккинчисини эса “Аҳиллик”, деб атаб, қўйларни боқдим.
8
Бир ой ичида уларнинг учта чўпонини ҳайдаб юбордим. Аммо сурувга бўлган сабр–тоқатим ҳам тугади, улар ҳам мени ёмон кўрар эдилар.
9
Шундан кейин мен сурувга: — Энди сизларнинг чўпонингиз бўлмайман, — дедим. — Ўладигани ўлсин, ҳалок бўладигани ҳалок бўлсин, қолганлари эса бир–бирининг гўштини есин.
10
Мен “Илтифот” номли таёғимни олдим–да, уни синдириб ташладим. Шу орқали Эгамизнинг бутун Исроил халқи билан қилган аҳдини бекор қилдим.
11
Шундай қилиб, ўша куни бу аҳд бекор бўлди. Мени кузатиб турган, қаттиқ зулм кўрган сурув бу иш Эгамизнинг сўзи эканлигини тушундилар.
12
Кейин мен уларга шундай дедим: — Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз беринглар, бўлмаса бермай қўяверинглар. Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга бердилар.
13
Шундан кейин Эгамиз менга: — Бу кумушни кулолга бергин, — деди. Мени баҳолаб, берилган бу арзимас кумуш тангаларни олиб, Эгамиз уйидаги кулолга бердим.
14
Кейин “Аҳиллик”, деб аталган иккинчи таёғимни синдирдим. Шундай қилиб, Яҳудо ва Исроил орасидаги биродарликни бекор қилдим.
15
Шундан кейин Эгамиз менга айтди: “Бор, яна бир марта чўпонлик қилгин. Аммо бу сафар фойдасиз чўпондай бўлгин.
16
Ҳа, мен бу юртга шундай бир чўпон бераманки, у ҳалок бўлаётганларга қарамайди. Йўқолганларни изламайди, ярадорларга шифо бермайди, соғ бўлганларни озиқлантирмайди. Семиз қўйларни сўйиб ейди, туёқларини ҳам кесиб ташлайди.
17
Эй сурувни тарк этадиган қадрсиз чўпоним, Ҳолингга вой! Қилич сенинг қўлингни чопиб, Ўнг кўзингни чиқариб ташласин! Сенинг қўлинг бутунлай қуриб қолсин, Ўнг кўзинг эса кўр бўлсин.”
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14