bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 14
Zechariah 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
1
Эгамизнинг кунига оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади.
2
Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди.
3
Шундан кейин Эгамиз уруш пайти жанг қилгандай, ўша халқларга қарши жанг қилади.
4
Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Шу куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шарқдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади. Шунда тоғнинг бир тарафи шимолга, иккинчи тарафи эса жанубга сурилади.
5
Сизлар Эгамиз тоғининг водийси орқали қочасизлар. Тоғларнинг орасидаги бу водий Озиёлгача чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Узиё даврида бўлган зилзила пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо келади. У билан бирга Унинг фаришталари ҳам келади.
6
Ўша куни нур бўлмайди. Барча ёруғлик манбалари сўнади.
7
Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади.
8
Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.
9
Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар фақатгина Уни Эгамиз, деб билади ва фақат Унга сажда қилишади.
10
Шимолдаги Ғибодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳнинг шароб чиқариладиган жойларигача чўзилган бўлади.
11
Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади.
12
Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади.
13
Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради.
14
Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусдаги жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади.
15
Юқорида айтилган ўлат душманларнинг отлари, ҳачирлари, туялари, эшаклари — уларнинг қароргоҳидаги ҳамма ҳайвонларга ҳам келади.
16
Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади.
17
Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди.
18
Агар Миср халқи байрамга келишни рад этса, Эгамиз Чайла байрамига келишни рад этган бошқа халқларнинг бошига солган ўлатни уларнинг бошига ҳам солади.
19
Чайла байрамини нишонлашга чиқмаган Миср халқи ва бошқа ҳамма халқларнинг жазоси шу бўлади.
20
Ўша куни ҳатто отларнинг бўйинтуруқларидаги қўнғироқларига ҳам “Эгамизга бағишланган”, деб ёзилган бўлади. Қурбонгоҳ олдида ишлатиладиган тоғорачалар муқаддасдир. Эгамизнинг уйидаги оддий қозонлар ҳам худди шундай муқаддас бўлади.
21
Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким қурбонлик келтирмоқчи бўлса, қурбонлик гўштини шу қозонларда қайнатса бўлаверади. Ўша куни Менинг уйимда савдогарлар бошқа бўлмайди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14