bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 6
Zechariah 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 7 →
1
Мен яна тепага қараб, иккита бронза тоғ орасидан чиқиб келаётган тўртта аравани кўрдим.
2
Биринчи аравани қизил, иккинчи аравани эса қора отлар,
3
учинчи аравани оқ, тўртинчи аравани эса ола–була отлар тортиб келаётган эдилар. Бу отларнинг ҳаммаси кучли эди.
4
Мен билан гаплашаётган фариштадан: — Эй, тўрам, булар нима? — деб сўрадим.
5
Фаришта шундай жавоб берди: — Булар бутун олам Раббийсининг ҳузуридан чиқиб келаётган тўртта самовий руҳдир.
6
Қора отли арава шимолга боради. Оқ отлиси эса унинг орқасидан кетади. Ола–була отли арава жанубга боради.
7
Ана шу кучли отлар чиқдилар. Кейин улар бориб, ерни айланиб келишга шошилдилар. Фаришта уларга: — Боринглар, ерни кўриб чиқинглар, — деди. Шунда улар бориб, айланиб келишди.
8
Кейин фаришта мени чақириб, шундай деди: — Мана, қара! Отлар шимолий юртга бориб, у ерда Эгамизнинг Руҳига тинчлик беришди.
9
Эгамиз менга қуйидаги сўзларни аён қилди:
10
— Бобилдаги сургундан қайтиб келган Халдай, Товиё ва Ёдаёдан тилла ва кумуш ол. Ўша куниёқ Зафаниё ўғли Йўшиёнинг уйига бор.
11
Берилган кумуш ва олтиндан тож ясагин. Уни Ёҳузадах ўғли — олий руҳоний Ёшуанинг бошига кийгизгин–да,
12
унга шундай дегин: “Сарвари Олам шундай демоқда: ‘Новда деган одам ўз турган жойидан шохлайди–да, Менинг Маъбадимни қуради.
13
Менинг Маъбадимни қурадиган ўшадир. У шоҳона улуғворликка эга бўлиб, ҳукмронлик қилади. Тахтининг олдида руҳоний туради. Иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади.
14
Бу тож Халдай, Товиё, Ёдаё ва Зафаниё ўғли Йўшиёнинг қарамоғида бўлади. У Менинг Маъбадимда ёдгорлик бўлиб қолади.
15
Узоқ жойлардан одамлар келиб, Менинг Маъбадимни қуришга ёрдам беришади.’” Эй сургундан қайтиб келганлар, шунда Сарвари Олам мени юборганини сизлар англаб етасизлар. Агар сизлар Эгангиз Худонинг сўзларига яхшилаб қулоқ солсангизлар, мана шуларнинг ҳаммаси содир бўлади.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14