bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 9
Zechariah 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 10 →
1
Башорат. Эгамизнинг сўзи Хадрах юртига қаршидир. Дамашқ шаҳрига қаратилгандир. Барча Исроил қабилаларининг ҳамда инсониятнинг кўзлари Эгамиздадир.
2
Хадрахга чегарадош бўлган Хомат ҳам, Доноларга тўла бўлган Тир ва Сидон ҳам Эгамизга кўз тиккан.
3
Тир шаҳри ўзига қалъа қуриб олган, Шунчалик кўп кумуш ва олтин йиққанки, Улар кўчадаги чанг ва лойдайдир.
4
Лекин энди Эгамиз уларнинг мулкини олиб қўяди, Бойликларини денгизга улоқтиради. Шаҳарнинг ўзи эса оловга ем бўлади.
5
Ашқалон шаҳри буни кўриб, қўрқувга тушади, Ғазо ҳам даҳшатга тушиб қалтирайди, Умиди пучга чиққан Эхрон ҳам шу аҳволга тушади. Ғазонинг шоҳи ҳалок бўлади, Ашқалонда эса ҳеч бир зот қолмайди.
6
Эгамиз шундай дейди: “Ашдодда дурагай халқлар яшайди. Ҳа, Мен Филистларнинг такаббурлигига чек қўяман.
7
Мен Филистларнинг оғзидан қонли гўштни, Тишларидаги ҳаром овқатларни олиб ташлайман. Филистларнинг тирик қолганлари Менга тегишли бўлади, Улар Яҳудонинг авлодидай бўлиб қолади. Эхрон ҳам Ёбус халқидай Ўз халқимнинг бир қисми бўлади.
8
Босқинчилардан асрай, деб Мен Ўзим уйимни қўриқлайман. Халқимнинг юртини ҳеч ким босиб ололмас, Ҳа, Мен ҳаммасини кўриб турибман.
9
Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик–ла ҳайқиринг, Эй Сион халқи! Мана шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — ҳўтикни миниб келяпти.
10
Мен Эфрайимнингжанг араваларини йўқотаман, Қуддуснинг жанг отларини олиб қўяман. Уруш камонлари ҳам йўқ қилинади, Шоҳингиз халқларга тинчлик келтиради. Мен бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қиламан.
11
Мен сизлар билан қилган, қурбонлик қони билан мустаҳкамланган аҳдим туфайли, Асирларингизни сувсиз чуқурликдан озод қиламан.
12
Эй умидвор асирлар, Ўз қалъангизга қайтинг. Бугун Мен айтяпман, Йўқотганларингизни икки баробар қилиб тиклайман.
13
Мен Яҳудони Ўз камонимдек қайирдим, Эфрайимни эса камоним ўқи қилдим. Эй Қуддус, Мен сенинг ўғилларингни Юнон ўғилларига қарши қўзғатаман. Менинг қўлимда жангчининг қиличидай ўйнайсан.”
14
Шундан кейин Эгамиз Ўз халқи узра зоҳир бўлади, Унинг ўқи яшиндай отилади. Эгамиз Раббийбурғуни чалиб, Жанубдан келган қуюнлар орасида ҳужум қилади.
15
Сарвари Олам Ўз халқини ҳимоя қилади, Улар душманларини қириб, Палахмонларини эзиб ташлашади. Ҳа, Унинг халқи шаробдан маст бўлгандай жангда ўкиради. Улар тоғорача сингари, Қурбонгоҳнинг тўрт бурчаги каби Қонга тўла бўлади.
16
Ўша куни уларнинг Эгаси — Худо Ўз халқини қутқаради. Ахир, улар Эгамизнинг сурувидир. Эгамизнинг юртида улар Тож гавҳарларидай порлайдилар.
17
Унинг халқи қандай гўзал ва ажойиб! Янги шаробу донлар Йигит–қизларни бақувват қилар.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14