bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 13
Zechariah 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 14 →
1
null
2
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир фаввора очилади. Бу фаввора уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини тозалайди. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган нопок руҳни олиб ташлайман.
3
Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди: — Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан. Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради.
4
Ўша куни пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдаб пайғамбарларнинг жунли кийимларини киймайдилар.
5
Энди улар: — Мен пайғамбар эмасман, мен ерга ишлов бераман. Ёшлигимдан бир кишининг хизматидаман, — дейдилар.
6
Агар бирортаси улардан: — Кўкрагингиздаги яралар қаердан келган? — деб сўраса, уларнинг жавоби қуйидагича бўлади: — Мен бу яраларни дўстларимнинг уйида орттирдим.”
7
Сарвари Олам шундай демоқда: “Қани, қўзғалгин, эй қилич! Менга яқин бўлганга, Менинг Ўз чўпонимга қарши чиқ. Чўпонга ҳамла қилгин, Шунда қўйлар ҳар ёққа сочилиб кетади, Мен қўзичоқларга қарши қўлимни кўтараман.
8
Бутун юртда халқнинг учдан икки қисми ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Учдан бир қисми эса тирик қолади.
9
Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказгандай қиламан. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. ‘Улар Менинг халқимдир’, дейман Мен. Улар эса: ‘Эгамиз бизнинг Худомиздир’, деб айтишади.”
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14