bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 10
Zechariah 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 11 →
1
Баҳорда ёмғир берадиган Эгамиздан ёмғир сўранглар. Бўрон булутларини яратган, Одамзодга ёмғир берадиган, Ҳамма учун далаларни Ўт–ўланга тўлдирадиган Эгамиздир.
2
Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Фойдасиз тасаллилар берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.
3
Эгамиз шундай дейди: “Ғазабим халқимнинг йўлбошчиларига қарши ёняпти, Мен халқимнинг бу чўпонларини жазолайман. Мен, Сарвари Олам Ўз сурувим бўлган Яҳудо халқи учун қайғураман. Мен ўша сурувни улуғвор жанг отларидай қиламан.
4
Яҳудо орасидан тамал тоши, Чодир қозиғи, жанг камони чиқади. Ҳа, ҳар бир етакчи уларнинг орасидан чиқади.
5
Биргаликда улар жанг пайти кўчада лой кечган Жангчилардай бўладилар, Мен, Эгангиз улар билан биргаман. Улар урушга чиқиб, Душман чавандозларини шарманда қиладилар.
6
Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман, Юсуфнинг авлодини қутқараман. Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман, Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг илтижоларига жавоб бериб, Ўз юртига қайтариб олиб келаман. Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади.
7
Эфрайим халқи қудратли жангчилардай бўлади, Уларнинг юраклари шароб ичгандаги сингари қувноқ бўлади. Буни кўрган фарзандлари шодланади, Улар Менинг қилган ишларимдан хурсанд бўлади.
8
Мен халқимни аломат ила чақириб, йиғаман, Ахир, Мен уларни қутқарганман. Олдин улар қанча бўлган бўлсалар, Уларнинг сони яна шунча бўлади.
9
Мен уларни халқларнинг орасига сочиб юборган бўлсам ҳам, Энг узоқдаги юртларда ҳам улар Мени эслайдилар. Фарзандларию ўзлари омон қолиб, қайтиб келишади.
10
Мен халқимни Миср юртидан қайтараман, Оссурия еридан йиғиб келаман. Мен уларни Гилад ва Лубнон юртигача бўлган ерларга жойлаштираман. Ҳатто мана шу жойлар ҳам уларга торлик қилади.
11
Менинг халқим кулфат денгизидан ўтса, Ўша денгизнинг тўлқинларини уриб тушираман. Нил дарёсининг туби қуриб қолади. Оссурия халқининг такаббурлигига барҳам бераман. Миср эса ўз салтанат ҳассасини йўқотади.
12
Ўз қудратим билан халқимни кучли қиламан. Улар Менинг номимга лойиқ ҳаёт кечирадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14