bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Zechariah 8
Zechariah 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 9 →
1
Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди.
2
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен Қуддусни жуда қаттиқ рашк қиламан. Унга бўлган рашким алангадай ёнмоқда.”
3
Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус, садоқатли шаҳар, деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ, деб аталади.”
4
Сарвари Олам шундай демоқда: “Чолу кампирлар яна Қуддус кўчаларида ўтирадилар. Ёши улуғ бўлгани учун уларнинг қўлларида ҳассалари бўлади.
5
Шаҳарнинг кўчалари ўйнаётган болалар билан тўлади.”
6
Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Балки буларнинг ҳаммаси халқимдан қолганларига имконсиздай туюлар. Аммо бу ишлар Мен учун имконсиз эмас”, демоқда Сарвари Олам.
7
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман.
8
Уларни яна Қуддусда яшаш учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларнинг устидан садоқат ва одиллик билан ҳукм сураман.”
9
Сарвари Олам шундай демоқда: “Довюрак бўлинглар, энди сизлар пайғамбарларнинг сўзларини эшитяпсизлар. Маъбад — Менинг уйим қайта қурилиши учун пойдевор қўйилаётганда ўша пайғамбарлар шу ерда эдилар.
10
Ҳа, ўша кунлардан илгари одамларга иш ҳақи берилмасди, ҳайвонлардан ҳам ҳеч бир фойда келмасди. Душманлар халққа тинчлик бермасди. Мен ҳаммани бир–бирига қарши қилиб қўйган эдим.
11
Аммо энди, эй, халқимнинг қолганлари, сизлар билан Мен олдингидай муносабатда бўлмайман, — демоқда Сарвари Олам.
12
— Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман.
13
Эй Яҳудо ва Исроил халқи, сизлар бошқа халқлар орасида лаънатланган халқнинг рамзи эдингизлар. Энди бундай бўлмайди! Мен сизларни қутқараман. Сизлар барака рамзи ва манбаи бўласизлар. Қўрқманглар! Дадил бўлинглар!”
14
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ота–боболарингиз Менинг жаҳлимни чиқарганда бошларига офат келтираман, дегандим. Ўз фикримдан қайтмадим, — демоқда Сарвари Олам.
15
— Қўрқманглар. Эй Қуддус ва Яҳудо халқи, энди Мен, сизларга яхшилик келтираман, деб қарор қилдим.
16
Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: Бир–бирингизга ҳақиқатни гапиринг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг.
17
Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар, ёлғон қасам ичманглар. Мен булардан нафратланаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
18
Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди.
19
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрам даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.”
20
Сарвари Олам шундай демоқда: “Ҳали бошқа шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам Қуддусга келади.
21
Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: ‘Биз кетяпмиз, юринглар, Эгамиздан марҳамат сўрайлик, Сарвари Оламга сажда қилайлик’, деб айтади.”
22
Кўп эллар ва кучли халқлар Қуддусга, Сарвари Оламдан меҳр–шафқат сўрашга ва Унга сажда қилишга келадилар.
23
Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи халқлардан келган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутади–да, унга: ‘Биз сен билан борайлик. Ахир, биз Худо сизлар билан эканлигини эшитдик’, деб айтишади.”
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14