bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 1
Hosea 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 2 →
1
Яҳудо юртида шоҳлар Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда Исроил тахтида Йўш ўғли Ёрубом ўтирган эди. Ўша вақт мобайнида Бэри ўғли Хўшеяга Эгамиз Ўз сўзларини аён қилди.
2
Эгамиз дастлаб Хўшея орқали гапиришни бошлаганда, унга шундай деган эди: “Бориб фоҳиша аёлга уйлан, у сенга бегона эркаклардан орттирган фарзандлар туғиб беради. Зотан, Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди. Улар Менга бевафолик қилиб, бегона худоларга сажда қилишмоқда.”
3
Хўшея Диблайим қизи Гўмерага уйланди. Гўмера ҳомиладор бўлиб, Хўшеяга ўғил туғиб берди.
4
Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Йизрил қўй. Чунки кўп ўтмай Мен Ёҳу хонадонини Йизрил водийсида қон тўккани учун жазолайман. Исроил шоҳлигини йўқ қиламан.
5
Ўша куни Мен Йизрил водийсида Исроилнинг камону ўқларини синдираман.”
6
Гўмера яна ҳомиладор бўлиб, қиз туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Қизингнинг исмини Лўрухамо, яъни ‘Раҳмдан бебаҳра’, деб қўй. Чунки бундан буён Мен Исроил хонадонига раҳм қилмайман, уларни кечирмайман.
7
Яҳудо хонадонига эса раҳм қиламан. Мен, Эгаси Худо, уларга нажот бераман. Қиличу камон, жанг–жадал, отлару чавандозлар билан эмас, Ўз қудратим билан уларни қутқараман.”
8
Гўмера қизини кўкракдан чиқаргач, яна ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди.
9
Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўами, яъни ‘Халқим эмас’, деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман.
10
Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: ‘Халқим эмас’, деб айтилган бўлса, келажакда улар: ‘Барҳаёт Худонинг болалари’, деб аталади.
11
Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг куни улуғ бир кун бўлади.”
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14