bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 8
Hosea 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 9 →
1
Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, бонг уринг! Душман калхатдай уйимга ёпирилмоқда. Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди, Улар қонунимни бузди.
2
Исроил халқи Менга фарёд қилади: ‘Эй Худойим, Сени тан оламиз’, деб айтади.
3
Ўзлари эса эзгуликни рад этишди, Душманлар уларни таъқиб қилади.
4
Улар розилигимни сўрамай шоҳлар танлашди, Ижозатимни олмай, мулозимлар тайинлашди. Олтину кумушларидан бутлар ясашди, Шу орқали бошларига ҳалокат келтиришди.
5
Самарияликларнинг бузоқсимон бутини Мен рад этдим! Улара қарши аланга олгандир Менинг ғазабим. Қачон ўзини поклаб олади?
6
Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку, Бут Худо эмас! Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади.
7
Шамолни эккан одам бўронни ўриб олар. Буғдой бошоқсиз бўлса, халқ нонга зор бўлар. Буғдойингиз бошоқ тугган тақдирда ҳам, Уни бегоналар еб адо қилар.
8
Бошқа халқлар орасида Исроил адо бўлди, Қадрсиз сопол идишга у ўхшаб қолди.
9
Ёлғиз дайдиган қулондай у, Оссурияга ёрдам сўраб борди. Эфрайим ўзини ўйнашларига сотди.
10
У бошқа халқларга сотилган бўлса ҳам, Мен уни йиғиб оламан. Оссурия шоҳининг зулми остида У тезда хазон бўлади.
11
Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди, Қурбонгоҳлар қуриб ташлади. Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди.
12
Мен бу халққа кўплаб қонунлар ёздим, Бироқ қонунларимни улар ёт деб билади.
13
Улар Менга, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам, Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам, Мен улардан мамнун бўлмайман. Мен жиноятларини эсга оламан, Гуноҳлари учун жазосини бераман. Улар Мисрга қайтиб кетади.
14
Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.”
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14