bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 10
Hosea 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 11 →
1
Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди.
2
Ичи қора бу халқ энди таъзирини ейди. Худо қурбонгоҳларини вайрон қилади, Бутсимон тошларини синдириб ташлайди.
3
Кўп ўтмай улар айтишади: “Биз Эгамиздан қўрқмадик, Шунинг учун шоҳимиздан айрилиб қолдик. Аммо шоҳнинг қўлидан нима ҳам келарди?!”
4
Улар бемаъни гаплар гапирмоқда, Сохта қасамлар ичиб, аҳдлар тузишмоқда. Натижада эгатлардаги заҳарли ўтдай, Даъволар униб чиқмоқда.
5
Самария аҳли Байт–Обундаги Олтин бузоғидан хавотир олади, Унинг учун улар аза тутишади. Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам Бут сургун бўлганидан йиғлашади.
6
Бутнинг ўзи Оссурияга олиб кетилади, Буюк шоҳга тақдим қилинади. Эфрайим шарманда бўлади, Ўз режалари дастидан Исроил уятга қолади.
7
Самария шоҳи сувга ғарқ бўлган пайраҳадай Ҳалок бўлади.
8
Исроилнинг гуноҳига сабаб бўлган Обундаги саждагоҳлар йўқ қилинади. Қурбонгоҳларини янтоғу тикан босади. Одамлар тоғларга: “Бизни босиб қолинг!” дея бақиришади. Қирларга: “Устимизга қуланг!” деб ёлворишади.
9
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен Гивода гуноҳ қила бошладинг, Ўша ерда гуноҳдан чиқмай қолди сенинг бошинг. Гиводаги жиноятчилар жазосини олгандай, Сен ҳам жазодан қочиб–қутулолмайсан.
10
Мен хоҳлаган пайтимда жазоингни бераман. Сенга қарши халқларни бирлаштираман. Икки баробар кўпайган жиноятларинг учун, Душманлар сенга кишан солади.
11
Эфрайим ўргатилган бузоққа ўхшарди, Янчишни у хўп яхши кўрарди. Мана энди унинг гўзал бўйнига, Мен бўйинтуруқ тақаман. Энди унга омоч торттираман. Қани, Яҳудо шудгор қилсин! Ёқуб ўзи учун мола боссин!
12
Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг, Чексиз севгини ўриб олинг. Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг, Вақт келди! Менга интилинг! Шунда Мен олдингизга бораман, Ёмғир ёғдиргандай, сизга нажот бераман.
13
Сен ёвузликни экдинг, Адолатсизликни ўриб олдинг, Ёлғоннинг мевасидан единг. Сен ўз йўлингга таянганинг учун, Сон–саноқсиз сипоҳларингга ишонганинг учун,
14
Жангу жадаллар сени четлаб ўтмайди. Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай, Хотин, бола–чақаларни тошга уриб ўлдиргандай, Ҳамма шаҳарларинг вайрон бўлади.
15
Эй Байтил, сен қабиҳликлар қилганинг учун, Бу кунлар бошингга тушади. Тонг отгач, эй Исроил, шоҳинг ўлдирилади.”
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14