bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 2
Hosea 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 3 →
1
Эгамиз шундай дейди: “Ака–укаларингизни — Ёми, яъни ‘Менинг халқим’, опа–сингилларингизни — Рухамо, яъни ‘Раҳмдан баҳраманд’, деб чақиринглар.
2
Эй фарзандларим, Oнангиз билан даъволашинг, Айбини юзига солинг. У энди хотин эмас Менга, Мен ҳам эр эмасдирман унга. Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин, Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин. Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин.
3
Акс ҳолда унинг кийимини Ўзим ечиб ташлайман, Онасининг қорнидан тушгандай қип–яланғоч қиламан. Ерини бепушт саҳрога айлантираман, Унинг юртини қақраган чўл қиламан. Ташналикдан уни ўлдираман.
4
Болаларига ҳам раҳм қилмайман, Ўйнашларидан орттирган ҳароми улар.
5
Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган, Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган. У деди: ‘Ўйнашларим олдига кетдим. Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни, Зайтун мойию шаробимни, Mенга ўшалар берган.’
6
Шунинг учун йўлини тиканаклар билан тўсаман, Ўтолмайдиган қилиб девор қураман.
7
У ўйнашларининг кетидан қувиб етолмайди, Уларни излаб, тополмайди. Кейин эса aйтади: ‘Биринчи эримнинг олдига қайтиб борай, Ахир, ўшандаги ҳолим ҳозиргидан тузукроқ эди.’
8
Буғдойни, шаробу зайтунмойини, Унга Мен берганимни у билмайди. Баалга назр қилган кумушу олтинни Унга Мен совға қилганимни англамайди.
9
Шунинг учун ҳосил пайтида буғдойимни тортиб оламан, Йиғим–терим мавсумида шаробимни олиб қўяман. Баданини ёпиб турган жуну зиғир матоларимни қайтариб оламан.
10
Мана, энди уни яланғоч қиламан, Ўйнашларининг олдига чиқариб қўяман, Қўлимдан уни ҳеч ким халос қила олмайди.
11
Мен унинг базмларига чек қўяман. Йиллик байрамларию янги ой шодиёналарига, Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман.
12
‘Ўйнашларимнинг берган тўлови’, деб ўйлаган, Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади.
13
У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман! — Эгамизнинг каломи шудир. —
14
Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман.
15
Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман, Кулфат сойлигини умид эшиги қиламан. Ўша ерда у Менга эргашади, Ёшлигида, Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.”
16
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, ўша куни сен Мени ‘Эрим’, деб чақирасан, ҳеч қачон ‘Баалим’ демайсан.
17
Баалнинг номини қайта тилингга олмайдиган қиламан.
18
Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча қамону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан.
19
Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан. Сени доим севаман, меҳр–шафқат кўрсатаман.
20
Сенга вафо қиламан, сен Мени Эганг, деб биласан.”
21
Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради.
22
Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — ‘Худо эккан’ деб аталган Менинг халқимга.
23
Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. ‘Раҳмдан бебаҳра’ — Лўрухамога раҳм қиламан, ‘Халқим эмас’ — Лўамини, ‘Менинг халқим’, деб атайман. У эса ‘Худойим’, деб чақирар Мени.”
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14