bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 5
Hosea 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 6 →
1
Эгамиз шундай дейди: “Эй руҳонийлар, эшитинг буни! Диққат қилгин, Исроил халқи! Қулоқ солгин, шоҳ хонадони! Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти. Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз, Товур тоғида ёйилган тўр бўлдингиз.
2
Қотилликка ботган исёнчи сизлар! Мен ҳаммангизнинг адабингизни бераман.
3
Эй Эфрайим, жуда яхши биламан сени, Исроил, Мендан яшира олмассан ўз қилмишингни. Сен, Эфрайим, Худога бевафо бўлдинг, Эй Исроил, ўзингни ҳаром қилдинг.
4
Мен Худойингман, Аммо қилмишларинг Менга қайтиб келишингга йўл қўймас. Сен Мени — ўз Эгангни билмайсан, Чунки қалбинг шаҳватга тўлган.”
5
Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти, У жиноятлари туфайли қулайди. Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади.
6
Исроил Эгамизнинг илтифотини излайди, Қўй–молларини қурбонлик қилади, Аммо Эгамизни топа олмайди, Чунки Эгамиз уни тарк этган.
7
У Эгамизга хиёнат қилди, Бегоналардан орттирган болалар туғди. Кўп ўтмай у мулки билан бирга хароб бўлади.
8
Эгамиз шундай дейди: “Бурғу чалинг Гивода! Карнай чалинг Рамада! Байт–Обунда бонг уринг! Эй Бенямин, ортингдан душман келяпти!
9
Жазо куни Эфрайим хароб бўлади. Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим Албатта рўёбга чиқади.
10
Яҳудо шаҳзодалари чегарани бузган фирибгарларга ўхшайди, Мен уларнинг устига Ўз қаҳримни жаладай ёғдираман.
11
Ахир, Эфрайим бутларга эргашишни афзал кўрди, Энди у эзилиб, ҳукмга бардош бера олмайди.
12
Мен Эфрайимни куядай емираман, Яҳудо хонадонини қуртдай кемираман.
13
Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач, Яҳудо ўз яраларини кўргач, Эфрайим Оссурияга борди, Буюк шоҳни ёрдамга чақирди. Аммо шоҳ уларни даволай олмайди, Яраларига шифо бера олмайди.
14
Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан, Яҳудо хонадонига ёш арслондай ташланаман. Уларни Ўзим тилка–пора қиламан, Судраб, Ўзим билан олиб кетаман. Уларни ҳеч ким халос эта олмас.
15
Улар ўз айбини бўйнига олгунча, Чин дилдан Менга интилгунча, Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман. Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.”
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14