bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 4
Hosea 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 5 →
1
Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди.
2
Қачон қарамаса лаънат айтишади, Алдашади, одам ўлдиришади, Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади.
3
Мана шунинг учун юрт қуриб бормоқда, У ерда яшовчи халқ нобуд бўлмоқда. Ҳалок бўлмоқда ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.
4
Биронтангиз халқни айбламанг! Уларга таъна қилманг! Менинг даъвоим сизларга қаршидир, Эй руҳонийлар!
5
Сизлар кечаю кундуз қоқиласизлар, Ҳатто пайғамбарлар ҳам сизлар билан бирга қоқилади. Сизларни деб Мен халқингизни нобуд қиламан!
6
Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.
7
Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз. Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман.
8
Ахир, сизлар халқимнинг гуноҳ қурбонликлари билан Қорнингизни тўйғиздингиз, Халқимнинг қабиҳликларига ташнадир сиз.
9
Мана, Мен халқимни ҳам, Сизни ҳам бирдай жазолайман. Тутган йўлларингиз, Қилган қилмишларингизга яраша қайтараман.
10
Сизлар ейсизлар, аммо қорнингиз тўймайди, Зино қиласизлар, аммо сонингиз кўпаймайди. Сизлар Менга бўйсунмай қўйгансиз.
11
Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси Халқимни эс–ҳушидан айирди.
12
Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади. Таёқдан панд–насиҳат олишади. Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди, Улар Мен, Худосига бевафо бўлди.
13
Қурбонликлар қилишаётир тоғ чўққиларида, Тутатқилар тутатишаётир қирларда, Эман, чинор ва қайрағочларнинг оромбахш сояларида. Эй халқим, натижада қизларинг фоҳиша бўлди, Келинларинг зинога ботди.
14
Аммо Мен фоҳиша қизларингни жазоламайман, Зинокор келинларингнинг адабини бермайман. Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда, Саждагоҳ фоҳишалари билан улар қурбонликлар келтирмоқда. Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея.
15
Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам, Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин. Улар сажда қилгани Гилгалга бормасин, Байт–Обунга ҳам оёқ босмасин. ‘Худо шоҳид’, дея қасам ичишмасин.
16
Ҳа, эшакдай ўжардир Исроил халқи, Кўп ўтмай Мен уларни яйловга ҳайдаб юбораман, Улар кенг даладаги ёлғиз қўзига ўхшаб қолишади.
17
Эфрайим халқи кўнгил боғлади бутларга, Билганларини қилишсин, қўйинг уларни ўз ҳолига!
18
Айш–ишратдан кейин улар фаҳшга берилишар. Уларнинг йўлбошчилари беҳаёликни яхши кўрар.
19
Қуюн уларни супуриб кетади. Бутларга қилган қурбонликлари туфайли шарманда бўлишади.”
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14