bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 14
Hosea 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
1
Самария аҳолиси ўз Худосига қарши бош кўтарди, Энди улар гуноҳининг жазосини тортади. Улар қиличдан ҳалок бўлади, Душманлар гўдакларини ерга уриб ўлдиради, Ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёради.
2
Эй Исроил, Эганг Худога қайтгин! Ахир, гуноҳ туфайли сен қуладинг.
3
Гапингни тайёрлаб, Эгамизга қайт. Сен Унга шундай деб айт: “Гуноҳларимиздан кечиб юборгин, Ибодатимизни қабул қилгин. Биз Сенга мадҳиямизни назр қиламиз.
4
Оссурия бизга нажот бермайди, Биз жанговар отларга минмаймиз. Қўл билан ясалган бутларни Энди биз: ‘худоларимиз’, деб атамаймиз. Эй Эгамиз, биз — етимларга Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.”
5
Эгамиз шундай дейди: “Мен халқимга шифо бериб, Уларни бевафоликдан қайтараман, Уларга қайта кўнгил қўяман, Мен жаҳлдан тушдим.
6
Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади.
7
Уларнинг новдалари ўсиб чиқади, Зайтун дарахтидай кўркам бўлади, Лубнон садридай муаттар ҳид таратади.
8
Уларнинг соясида халқлар яшайди. Исроил мўл буғдой етиштиради, Улар узумзордай кўп ҳосил беришади, Лубнон шаробидай машҳур бўлишади.
9
Эй Эфрайим, бутларинг билан Менинг ишим йўқ! Мен ибодатларингга жавоб бераман, Сенга ғамхўрлик қиламан. Мен доим яшил сарв дарахти кабидирман, Олган мўл ҳосилингнинг манбаидирман.”
10
Ким доно бўлса, Бу ерда ёзилган сўзларни тушунади, Ким фаҳм–фаросатли бўлса, Буларнинг ҳаммасини англаб олади. Эгамизнинг йўллари тўғридир. Солиҳлар улардан юради, Исёнчилар эса қоқилиб тушади.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14