bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Hosea 9
Hosea 9
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 10 →
1
Эй Исроил, бас қил шодлигингни! Бошқа халқлардай нишонладинг сен байрамингни! Сен Худога бевафолик қилдинг. Баалга фоҳишадай сажда этдинг, Олган ҳосилингни Баалдан тўлов деб билдинг.
2
Энди хирмону шароб мешларинг сенга етарлича озуқа бермас, Янги шаробинг чанқоғингни босмас.
3
Сен Эгамизнинг юртида қолмайсан, Мисрга қайтиб кетасан. Оссурияда харом овқат ейсан.
4
Эгамизга шароб назр қила олмайсан, Келтирган қурбонликларинг Унга маъқул бўлмайди. Бундай қурбонликлар азадорнинг нонига ўхшайди, Ундан еганларнинг ҳаммаси булғанади. Зеро, сенинг нонинг қорин учун холос, Бундай нонлар Эгамизнинг уйига киритилмайди, Эгамизга улар назр қилинмайди.
5
Эй Исроил, энди сен тайинланган байрамларни ўтказа олмайсан! Эгамизнинг муқаддас йиғинларини нишонлай олмайсан!
6
Сен офатдан қочиб қутулсанг ҳам, Миср сенга чангалини солади, Пойтахти Нуф сенга қабр бўлади. Кумуш хазиналаринг янтоққа насиб бўлади, Чодирларингни тиканак ўт босади.
7
Мана, ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш вақти етди! Эй Исроил, тез орада сен бундан хабар топасан. Ахир, кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватга тўлгансан. Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба, деб биласан.
8
Эй Эфрайим халқи, Эгам мени сизларга посбон қилди. Аммо сизлар пайғамбарларни тузоққа туширдингиз, Худойингизнинг уйини адоватга тўлдирдингиз.
9
Гивода разиллик қилган аждодларингизга ўхшаб қолдингиз, Улардай ярамас ишларга берилиб кетдингиз. Аммо Худо жиноятингизни эсга олади, Гуноҳингизга яраша жазоингизни беради.
10
Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни илк бор топганимда, Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим. Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда, Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим. Аммо улар Пиёрдаги Баалга келганда, Ўзларини ўша шарманда бутга бағишладилар. Кўнгил қўйган ўша бутдай жирканч бўлиб қолдилар.
11
Эфрайимнинг шуҳрати қушдай учиб кетади. Уларда на фарзанд туғилади, На аёллари ҳомиладор бўлади, На пушти камаридан бола бино бўлади!
12
Фарзанд ўстириш насиб қилган тақдирда ҳам, Биронтасини қолдирмай йўқ қиламан. Ҳолига вой, уларни тарк этаман!
13
Мен Эфрайимни кўрганимда, У Тир шаҳрига ўхшарди, Гўзал ерда жойлашганди. Аммо энди Эфрайим ўз болаларини Қотил олдига олиб чиқади.”
14
Эй Эгам, бу халқингга Сендан нима тилай?! Аёлларини бепушт қилгин, Эмиза олмайдиган қилгин.
15
Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг ҳар бир қабиҳлиги Гилгалдан бошланган, Ўша ерда нафратлана бошладим улардан. Қабиҳ қилмишлари учун, Уларни уйимдан ҳайдаб чиқараман. Энди уларни севмайман. Уларнинг ҳамма беклари Менга қарши бош кўтарган.
16
Эфрайим қулади, Унинг илдизлари қуриди, Мева беришга у ожиз бўлди. Фарзанд кўрган тақдирда ҳам, Авайлаган зурриётини ўлдираман.”
17
Исроил халқини Худойим рад этади, Улар Худога итоат қилмади. Халқлар орасида дарбадар бўлишади.
← Chapter 8
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 10 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14